45. Агар пул базаси (МВ) 300 млрд сўмга, депозитларни мажбурий заҳиралаш нормаси 0,1 га, депонентлаш коэффициенти эса 0,2 га тенг бўлса, пул таклифи миқдорини аниқланг.
а)3000млрд сўм; б)1200 млрд сўм;
в)650млрд сўм; г)900 млрд сўм.
46. Пулга тансакцион талаб ўсади, агар:
а) номинал ЯИМ камайса; б)баҳолар даражаси пасайганда;
в) фоиз ставкаси кўтарилса; г) номинал ЯИМ кўпайса.
47. Айталик, нақд пулга талаб депозитларнинг 10 %ига тенг бўлсин. Депозитларни мажбурий заҳиралаш нормаси 0,15 га тенг. Агар Марказий Банк пул таклифини 880 млрд. сўмга оширмоқчи бўлса, пул базасини...
а) 200 млрд. сўмга кўпайтириши керак; 6) 133 млрд сўмга кўпайтириши керак;
в) 88 млрд.сўмга кўпайтириши крак; г) 250 млрд. сўмга кўпайтириши керак.
48. Иқтисодиёт қуйидаги маълумотлар билан ифодаланган: истеъмол харажатлари С=-100+0.8Yd; Инвестициялар I=200; давлат харажатлари G=800; Солиқ ставкаси t=0.2. Агар ҳукумат солиқ ставкаларини ошириш ва давлат харажатларини камайтириш орқали давлат бюджетини баланслаштириш тўғрисида қарор қабул қилса, унда:
а) ЯИМ 2500 дан ошиб кетади;
б) ЯИМ 2500дан кам бўлади;
в) ЯИМ 2500га тенг бўлади;
г)ЯИМ инамикасини прогноз қилиш учун макълумотлар етарли эмас.
49. Ресурслар тўлиқ банд бўлган иқтисодиётда ҳукумат давлат харажатларини 15 млрд. сўмга оширишга қарор қилди. Даромадларнинг мувозанатли даражаси 500 млрд. сўм, истеъмолга чегаравий мойиллик 0,75, давлат бюджетига соф солиқ тушумлари автоном, яъни даромадлар даражасига боғлиқ эмас. Ортиқча ялпи таклифни юзага келтирмаслик ва баҳолар даражасининг барқарорлигини сақлаб туриш учун бюджетга солиқ тушумларини қанчага кўпайтириш лозим?
а) 25 млрд сўмга; б) 20 млрд. сўмга; в) 30 млрд. сўмга; г) 35 млрд. сўмга.
50. Агар иқтисодиёт мувозанат ҳолатида турган бўлса, таъкидлаш мумкинки:
а) истеъмол харажатлари инвестицияларга тенг бўлиши лозим;
б) давлат бюджети баланслашган;
в) истеъмол харажатларини ҳар қандай ошириш инфляцион узилишга олиб келади;
г) барча келтирилган жавоблар нотўғри.
Do'stlaringiz bilan baham: |