1. Ишлаб чиқаришда қўлланиладиган заҳарли ва зарарли моддалар (ззм)
Захарловчи моддаларнинг инсон оргаизмига таъсири
Download 401 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЗЗМнинг организмга таъсир қилиш йўллари.
Захарловчи моддаларнинг инсон оргаизмига таъсири.
ЗЗМлар организмга умумий ёки махаллий таъсир килиши мумкин. Умумий захарланишларда захар конга сурилиб, айрим органлар, асаб тизими кон хосил килиш органлари зарар кўради. Махалий захарланишда тукималар, терининг яллиғланиши каби ходисалар руй беради. Захарланишнинг куйидаги шакллари мавжуд: ўткир заҳарланиш - киска муддатда катта микдорда ЗЗМ таъсири натижасида рўй беради; сурункали заҳарланиш - организмга ЗЗМнинг нисбатан оз микдорда, астасекин, узок вакт давомида таъсири натижасида пайдо булади. Ишлаб чикаришда ЗЗМ жуда куп салбий окибатларга хам сабаб булади. Улар организмнинг иммунбиологик каршилигини пасайтиради: юкори нафас йуллари катори, сил, буйрак, юрак - қон томирлари тизими касалликлари кабилар ривожланишига имкон бериши мумкин. Аллергик (астма, экзема ва бошқа), авлоддан авлодга ўтувчи , майибмажрухликка олиб келувчи ва бир қатор кейинчалик авж оладиган окибатлар келтириб чикарадиган ЗЗМлар мавжуд. ЗЗМ ичида ўсмалар ривожлнишига имкон берадиган канцероген моддалар мавжуд булиб, улар жумласига турли мураккаб моддалар киради. ЗЗМнинг организмга таъсир қилиш йўллари. ЗЗМ ларнинг организмга таъсирини бир қатор омиллар белгилайди.Турли моддаларнинг захарли таъсири организм, захар ва атроф-мухитнинг узаро таъсири натижаси хисобланади. У купгина омиллар: организм ёшига, жинсига, шахсий сезувчанлигига; захарнинг кимёвий тузилиши ва физик хоссаларига, микдорига, таъсир қилиш давомийлигига; микроиқлим кўрсаткичлари (ҳаво ҳарорати, босими, намлиги ва тезлиги) даражасига боғлиқ бўлиши мумкин. ЗЗМ ларни ҳаводаги миқдори қуйидагича назорат килинади; Лаборатория усули; Экспресс- анализ усули (газоанализаторлар ёрдамида); Автоматик усул (автоматик қурилмалар ёрдамида). -расм. УГ-2 туридаги универсал газ анализатори: 1— ҳаво сўриш қурилмаси; 2 — шток; 3 — индикатор трубкаси; 4 — сингдирувчи порошокли трубка; 5— шкала; 6 — трубканинг ғилофи; 7—ускуналаручун футляр; 8— индикатор порошокли ампулалар; 9— сингдирувчи порошокли ампулалар; 10 — индикатор порошки учун бўш ампула; 11 — сингдирувчи порошокли учун ампула; 12 — жўмров; 13 — стержен; 14 — пжи; 15 — штьфек; 16 — пжи тайёрлаш учун шаблон; 17 — воронка; 18— сургуч қалпоқли индикатор трубкаси; 19 — ишлатилган индикатор трубкаси; 20 — термометр. Download 401 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling