1. Ишсизлик бу Амалдаги иқтисодий ҳаётда Ишсизлик Ишсизлик сабаби


Download 1.36 Mb.
bet1/3
Sana21.06.2023
Hajmi1.36 Mb.
#1639779
  1   2   3
Bog'liq
Ишсизлик


Мустакил иш
Мавзу : Ишсизлик.
Таёрлади : Шахноза Соатова

Reja:

  • 1. Ишсизлик бу
  • 2. Амалдаги иқтисодий ҳаётда Ишсизлик
  • 3. Ишсизлик сабаби
  • 4. Циклли Ишсизлик

ИШСИЗЛИК — бир қисм иқтисодий фаол аҳолининг ўзига лойиқ иш топа олмасдан қолиши ва меҳнат захирасига айланиши. Ўзбекистонда Ишсизлик тушунчаси расман 1992 й. «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги қонунининг қабул қилиниши билан меъёрий кучга эга бўлди (1998 й. 1 майда ушбу қонуннинг янги таҳрири қабул қилинди).

  • ИШСИЗЛИК — бир қисм иқтисодий фаол аҳолининг ўзига лойиқ иш топа олмасдан қолиши ва меҳнат захирасига айланиши. Ўзбекистонда Ишсизлик тушунчаси расман 1992 й. «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги қонунининг қабул қилиниши билан меъёрий кучга эга бўлди (1998 й. 1 майда ушбу қонуннинг янги таҳрири қабул қилинди).

Ишсизлик жуда кўп муаммоларга замин яратади — жиноятчилик ошади, оилаларда нотинчлик пайдо бўлади, болаларнинг тарбияси бузилади. Ишсизликнинг маълум даражага етиши ҳатто давлатчилик таназзулига ҳам сабаб бўлиши мумкин. Яъни бу ерда иллатли доира пайдо бўлади: ишсизлар кўпайиши давлатни заиф қилади, заиф давлатда эса ишсизлар янада кўпаяди. Лекин дунёнинг хоҳ ривожланган, хоҳ ривожланаётган бирор давлати йўқки, ишсизлик муаммоси бўлмаса.

Ишсизлик инсон манфа-атларига тўғридантўғри таъсир қиладиган йирик ижтимоий-иқтисодий муаммолардан бири ҳисобланади. Иш жойини йўқотиш кўп кишилар учун оилавий турмуш да-ражасининг пасайишини, шахсий ҳаётининг нотинчлигини келтириб чиқаради, кишига жиддий руҳий таъсир кўрсатади.

Амалдаги иқтисодий ҳаётда Ишсизлик иш кучи таклифининг унга бўлган талабдан ошиб кетиши тарзида намоён бўлади. Ишсизлик сабаби турлича: техника ривожланиш билан меҳнат унумдорлиги ортади, и. ч. кам меҳнат талаб бўлиб қолади. Иқтисодиётда жами талаб ва таклиф мувозанати бузилади, товарларга бозор талабининг қисқариши иш кучига та-лабни ҳам қисқартириб юборади, на-тижада иш кучининг бир қисми ортиқча бўлиб қолади; иктисодиёт ривожланиши билан малакали иш кучига талаб ошиб, малакасизлар керак бўлмай қолади; аҳоли и. ч. га нисбатан тез ўсган кезларда, унинг бир қисми ортиқча булиб, ишсиз қолади.

  • Амалдаги иқтисодий ҳаётда Ишсизлик иш кучи таклифининг унга бўлган талабдан ошиб кетиши тарзида намоён бўлади. Ишсизлик сабаби турлича: техника ривожланиш билан меҳнат унумдорлиги ортади, и. ч. кам меҳнат талаб бўлиб қолади. Иқтисодиётда жами талаб ва таклиф мувозанати бузилади, товарларга бозор талабининг қисқариши иш кучига та-лабни ҳам қисқартириб юборади, на-тижада иш кучининг бир қисми ортиқча бўлиб қолади; иктисодиёт ривожланиши билан малакали иш кучига талаб ошиб, малакасизлар керак бўлмай қолади; аҳоли и. ч. га нисбатан тез ўсган кезларда, унинг бир қисми ортиқча булиб, ишсиз қолади.

Ишсизлик сабаби ҳар хил бўлганидан унинг шакллари ҳам турлича. Ишсизликнинг асосий шакллари: фрикцион Ишсизлик — турли сабабларга кўра (янги яшаш жойига ўтиш, касбни ўзгартириш, бола боқиш, янги иш танлаш) вақт-вақти билан ишсиз қолиш. Бу ихтиёрий ишсизлик ҳисобланади. Таркибий Ишсизлик — ишлаб чиқариш тузилмаси ўзгартирилган шароитда эски тармоқларда ишлаб келган кишиларнинг янги тармоқларга керак касбни ҳали ўзлаштирмаган кезларида юз беради. 
Циклли Ишсизлик — иқтисодий тангликлар б-н боғлиқ бўлиб, ишлаб чиқаришнинг пасайиб кетиши натижасида юзага келадиган И. Бу мажбуран ишсиз қолишдир. Мавсумий Ишсизлик — мавсумий ишда банд бўлганларнинг мавсум тугагач, ишсиз қолиши. Яширин Ишсизлик — расман иш билан банд бўлганларнинг фақат қисман ишлаши. Унга қисқартирилган иш куни ёки иш ҳафтасига ўтганлар, иш йўқлигидан ҳақберилмайдиган таътилга чиққанлар киради.

Download 1.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling