№1 | 2023
67
Хуршед Тошкулов
Ўзбекистон Миллий университети
Социология кафедраси ўқитувчиси
e-mail:Toshkulov.x.nuu@mail.ru
СОЦИАЛ ДАВЛАТДА ИНСОННИНГ КУНДАЛИК ҲАЁТ МАСАЛАЛАРИ
http://dx.doi.org/10.5281/zenodo.7796908
АННОТАЦИЯ
Дунёнинг сиёсий тизимига социологик баҳо бериш, Яқин ва Ўрта шарқ мамлакатларида
социал давлат концепцияси, вужудга келган ижтимоий жараёнларни тизимли таҳлил қилиш,
тизим тушунчаси ҳақида тизимшунослар, социологлар ўз
концепцияларини келтирган,
кундалик ҳаёт тушунчасини тизимли таҳлил қилишни уч босқичли жараёни,
тизимли-
функционализмнинг мактаби ва унинг йўналишлари ҳар бири ўз функциясини бажарадиган
ижтимоий тизим сифатида талқин этишдан иборат. Мақолада Европа мактаб вакилларининг
илмий кузатишлари асосида шахс ижтимоий
тизимнинг ажралмас компоненти, муҳим
элементи эканлиги ўрнатилди, ҳамда тузилма ва функция айнан тизимнинг динамик хусусияти
боис бир-бирини тўлдирувчи яхлит жараённи ҳосил қилиши тасдиқланди.
Калит сўзлар: Яқин ва Ўрта шарқ
мамлакатлари, социал,
социал давлат, тизим,
тизимли ёндашув, тизимли таҳлил, ижтимоий тизим, кундалик ҳаётни тизимни таҳлил.
Do'stlaringiz bilan baham: