Образнинг ташқи компоненти: ташқи қиёфасига (Имидж), ўзини ўзи тақдим этиши, жойлашуви, ўқитувчининг услубига тааллуқлидир. Образнинг ички компоненти


Download 36.74 Kb.
Sana19.11.2023
Hajmi36.74 Kb.
#1786754
Bog'liq
РЕФЕРАТ


Ўқитувчининг ташқи кўриниши таълим жараёнига, ўқитувчининг обрўсига ва унинг жамоадаги ўрнига таъсир қилувчи муҳим омил ҳисобланади. Аммо ташқи кўриниш ўқитувчининг бошқа ижобий фазилатлари билан бир қаторда бўлсагина ўқитувчининг обрўсини белгиловчи омил хисобланади.
Ўқитувчининг ташқи кўриниши дарсда ижобий ёки салбий кайфиятни яратиши, ўзаро тушунишга ёрдам бериши ёки тўсқинлик қилиши, педагогик мулоқотни осонлаштириши ёки қийинлаштириши мумкин.
Ташқи кўриниш маданияти, ўқитувчи кийимининг муваффақиятли ранг схемаси - бу ўқувчининг ҳиссий ҳолатига, унинг эстетик маданиятини, эстетик дидини ривожлантиришга фойдали таъсир кўрсатадиган восита бўлиб, ўқув ва тарбиявий фаолиятда фаол когнитив фаолиятни рағбатлантиради.
Анъанага кўра, ўқитувчи образи тузилишида иккита компонент мавжуд: ташқи ва ички.
Образнинг ташқи компоненти:
ташқи қиёфасига (Имидж),
ўзини ўзи тақдим этиши,
жойлашуви,
ўқитувчининг услубига тааллуқлидир.


Образнинг ички компоненти:
ўқитувчининг маданияти,
ўз-ўзидан ва эркинлиги,
жозибаси,
ҳиссиётлилиги,
тасаввур ўйинлари,
нафислик.
Энг муҳими, ўқитувчининг ўз шогирдларини тарбиялаш, ўқитиш ва ривожлантириш қобилияти ва истаги.

Келинг биринчи компониментни тўллиқроқ кўриб чиқамиз!


Бугунги кунда педагогнинг ташқи қиёфаси (Имидж), - бу мулоқот воситаси, жамият ва шахснинг долзарб талабидир.
Бундан ташқари, Имидж педогогда ички “Мен” нини шаклланишига ижобий таъсир қилади бу эса ўз навбатида ўзини ўзи қадрлаш ва ўзини ўзи ҳурмат қилиш хиссини оширади.
Жамиятимиз ҳаётининг барча жабҳаларида рўй бераётган ўзгаришлар нуқтаи назаридан кейинги пайтларда ўқитувчи образини яратиш муаммоси амалий ва назарий аҳамият касб этмоқда.

КИЙИМ — инсон танасини ташқи муҳит (иқлим, об-ҳаво ўзгаришлари, қуёш нури ва б.) таъсири ва турли механиқ таъсирлардан асрайдиган воситалар тўплами.


Қадимги Римда оқ рангли тўга кийган инсонни бир ном билан аташган. Хозир эса бу ном билан жамиятимизда хурмат ва эхтиромга сазовор бўлган, қолганлардан бази бир жихатлари билан ажралиб турган инсонлар номланади.
Савол гап нима хақида
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 31-августдаги 282-сон буйруғи билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидаларининг 10 бандида

педагог ва техник ходимлардан иш вақтида касб этикаси ҳамда мактабнинг устави билан тасдиқланган талабларга кўра кийинишлари лозим, Бунда;


кийимларнинг ўта тор ёки ўта кенг бичимда бўлмаслиги;
кийимларнинг тоза ва дазмолланган бўлиши.
Таълим муассаса уставида таълим-тарбия жараёни иштирокчиларининг меҳнат фаолияти давомида кийиниш маданиятига бўлган талаблар акс эттирилмаган бўлса, қуйидагилар намунавий талаб сифатида тавсия этилади:
эркаклар мавсумга қараб – классик услубдаги шим, костюм-шим (имкон қадар қора, тўқ кўк рангдаги), кўйлак (оқ, ҳаворанг ва шу каби), бўйинбоғ, поябзал (қора рангда бўлиши тавсия этилади) кийиши;
аёллар мавсумга қараб – классик услубдаги юбка, костюм-юбка (имкон қадар қора, тўқ кўк рангдаги), ҳаво ҳароратига қараб классик услубдаги шим (имкон қадар қора, тўқ кўк рангдаги), танани очиқ кўрсатиб турмайдиган юпқа (ҳарир) бўлмаган кофта (оқ, ҳаворанг ва шу каби), кўйлак, паст пошнали ёки пошнасиз поябзал (қора рангда бўлиши тавсия этилади) кийиши; (Таълим муассаса Устави билан таълим муассасаси раҳбарияти ва педагог ходимлари формасининг ранги ва қўшимча белгиларига ўзгартиришлар киритилиши мумкин).
умумэътироф этилган миллий-анъанавий шаклларга ва маънавий-ахлоқий тарбияга зид келадиган ёки спорт (дарс жараёнида махсус ёки спорт кийимида жисмоний тарбия ва чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик фанлари ўқитувчиларининг юришига рухсат берилади, шунингдек, таълим муассасаси ҳудудида ўтказиладиган турли спорт ва кўнгилочар тадбирлар бундан мустасно) кийимларида бўлмаслиги лозим.
Шунингдек, таълим-тарбия жараёни иштирокчиларининг ташқи кўриниши бўйича қуйидаги талаблар белгиланади:
танасининг очиқ қисмига татуировка туширилмаган ёки пирсинг қилинмаган бўлиши, сочи тартибга келтирилган ва ёрқин (ғайриоддий) рангларга бўялмаган бўлиши;
эркакларнинг соқоли олинган бўлиши;
аёллар қулоқ ва бармоқлардан ташқари тананинг турли қисмларига зирак ёки металл буюмлар тақиб юрмаслиги;
ўз фаолиятида манфаатлар тўқнашувига сабаб бўладиган ҳолатларга йўл қўймасликлари;
Download 36.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling