1. Истеъмолчиларни юлдуз улаш. Уч фазали занжирларнинг қуввати


Симметрик уч фазали истеъмолчиларни қувват коэффициенти


Download 179.69 Kb.
bet5/5
Sana08.04.2023
Hajmi179.69 Kb.
#1341689
1   2   3   4   5
Bog'liq
Уч фазали электр занжирларида электр ўлчагичлари

Симметрик уч фазали истеъмолчиларни қувват коэффициенти

Саноат корхоналарини электр билан таҳминлаш уч фазали занжирлар ёрдамида амалга оширилади. Асосий истеъмолчилар уч фазали двигателлар бўлиб, улар саноат куч қурилмалари компрессорлар, насослар, вентиляторлар, шунингдек ишлаб чиқариш механизмлари, станокларда хизмат қилади. Бошқа тур истеъмолчиларга ёритиш қурилмалари, электр печлар ҳамда ўзгартиргич агрегатлари киради. Электр двигателлари, электр печлар ва ўзгартиргич агрегатлари симметрик уч фазали истеъмолчилар ҳисобланади. Кўпгина саноат истеъмолчилари тармоқдан актив энергия билан бир қаторда реактив энергия ҳам истеъмол қилади. Реактив энергиянинг асосий истеъмолчилари асинхрон двигателлар (АД) ҳамда трансформаторлардир. АД лар барча реактив энергиянинг 60-65 % ни трансформаторлар эса 20 – 25 % ни истеъмол қилади.

Қувват коэффициентини ошириш аввалам бор табиий йўл билан амалга оширилиши керак. Бунинг учун электр ускуналарининг тартибли ишлашини таҳминлаш, қурилмаларнинг белгиланган қувватларидан рационал фойдаланиш, кам юкланган двигателларни кичикроқ қувватли двигателлар билан алмаштириш, салт ишлаш режимини чеклаш (двигателp ва трансформатор) ва бошқалар. Зарур бўлган ҳолатларда сунҳий йўл билан қувват коэффициенти оширилади. Бунинг учун компенсациялаш қурилмалари – синхрон компенсаторлар, катта қувватли синхрон двигателлар, статик конденсаторлардан фойдаланилади. Уч фазали истеъмолчининг қувват коэффициенти

, (8.14)

буерда QC – компенсацияловчи қурилманинг реактив қуввати.

Компенсацион қурилмалар иқтисодий тарафдан мақсадга мувофиқлигини ҳисобга олган ҳолда танланади. Кам қувватли қурилмаларда конденсатор батареяларидан фойдаланиш қулай, бунинг учун улар учбурчак шаклида йиғилиб тармоққа уланади. Катта қувватли қурилмаларда синхрон компенсаторлардан фойдаланиш мумкин.




Фойдаланилган адабиётлар:
1. Каримов А.С. ва бошқ. Электротехника ва электроника асослари: Олий ўқув юрти талабалари учун дарслик. – Т.: Ўқитувчи, 1995.
2. Касаткин А.С., Немцов М.В. Электротехника: Учебник для вузов. – М.: Вусш. шк., 2000.
3. Электротехника: Учебник для неэлектротех. спец. вузов / Под ред. В.Г.Герасимова. – М.: Вусш.шк. 1985.
4. Иванов И.Н., Равдоник В.С. Электротехника. Учеб. пособие для неэлектротех. спец. вузов. – М.: Вусш. шк., 1984.



Download 179.69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling