Уч фазали электр занжирларида электр ўлчагичлари
Режа:
1. Истеъмолчиларни юлдуз улаш. 2. Уч фазали занжирларнинг қуввати. 3. Фазалар алмашганда истеъмолчи қувватини ўзгариши. 4. Истеъмолчиларни уч фазали тармоққа улаш мисоллари. 5. Симметрик уч фазали истеъмолчиларни қувват коэффициенти.
Кучланиши 1000 В гача бўлган куч қурилмаларини ва ёритиш истеъмолчиларини (380 В кучланишгача бўлган) тўрт ўтказгичли уч фазали тармоқ орқали таҳминлаш кенг тарқалган. Тўрт ўтказгичли генератори ва истеъмолчиси юлдуз уланган занжирнинг алмашлаш схемасини кўриб чиқамиз (8.1- расм). Ўтказгичларнинг қаршиликлари одатда истеъмолчиларникига қараганда кичик бўлади, шунинг учун катта аниқлик талаб этилмаган ҳолларда улар ҳисобга олинмайди. Унда истеъмолчининг фаза кучланишлари манбанинг фаза кучланишларига ёки транформаторнинг иккиламчи чўлғам кучланишига тенг бўлади, яҳни ; ; ; Агар истеъмолчи фазаларнинг комплекс қаршилиги ZА, ZВ, ZС бўлса, ҳар бир фазадаги ток (8.1) бўлади. Кирхгофнинг биринчи қонунига биноан нейтрал ўтказгичдаги ток: . (8.2)
Агар истеъмолчи симметрик юкланишли бўлса, фаза токлари ўзаро тенг ва фаза кучланишларидан бир хил бурчакка силжиган бўлади. 8.2-расмдаги вектор диаграммани қуриб, тенгламасини ҳаққонийлигига ишонч ҳосил қилиш мумкин. Демак, истеъмолчи симметрик бўлган ҳолатларда нейтрал ўтазгич токи нол-га тенг IN=0; Бундай ҳолатларда нол ўтказгичнинг бўлиши шарт эмас. Нол ўтказгич йўқ ҳолатда бу занжир уч ўтказгичли занжир деб аталади. Бундай занжирларга фақат симметрик уч фазали истеъмолчилар уланади, масалан уч фазали электродвигателлар, электр печлар ва ҳ.к. Электротехникада уч ўтказгичли симметрик занжирлар бир линияли дейилади (8.3-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |