1. Истеъмолчиларни юлдуз улаш. Уч фазали занжирларнинг қуввати
Download 179.69 Kb.
|
Уч фазали электр занжирларида электр ўлчагичлари
8.3 – расм. Тўрт ўтказгичли зан-жирларда фазаларга носимметрик истеъмолчилар (электр лампалари, маиший асбоблар ёки бир фазали электр аппаратлари…) уланади. Уларнинг ҳар бири фаза қисмалари ва нейтрал ўтказгич орасига уланади (8.4-расм). Нейтрал ўтказгич носимметрик нагрузкада фаза кучланишлари симметриясини таҳминлайди. Фаза токлари ZАZВZС бўлганлиги сабабли ўзаро тенг эмас. 8.4 – расм. Тўрт ўтказгичли системанинг асосий афзаллиги шундаки, бирор – бир фазада иш режимининг ўзгариши, қолган фазаларнинг иш режимига таҳсир кўрсатмайди, чунки нол ўтказгич фазаларда кучланишлар доимийлигини таъминлайди. 8.5-расмда аҳоли яшайдиган кўп қаватли уйни тўрт ўтказгичли тармоқ билан ёритиш схемаси берилган. Тўрт ўтказгичли уч фазали занжирларда носимметрик режимларда фаза токлари ўзаро тенг бўлмаганлиги сабабли нейтрал ўтказгичдаги ток IN нолга тенг бўлмайди. , 8.6-расмда носимметрик актив юкламали тўрт ўтказгичли занжир учун вектор диаграмма кўрсатилган. Амалиётда истеъмолчини симметрийлашга, IN токини иложи борича камайтиришига ҳаракат қилинади. 8.5 – расм. Тўрт ўтказгичли занжирларда носимметрик режимда нейтрал симнинг узилиши натижасида баҳзи истеъмолчилар фазаларида кучланиш номинал қийматларидан анча фарқ қилиши мумкин. Шунинг учун нейтрал ўтказгичларга, сақлагич ҳам улагич, ҳам уланмайди. 8.7-расмда нейтрал сим узилган ҳолат учун вектор диаграмма берилган. Бу ерда UN кучланиш N1 ва N нуқталар орасидаги кучланиш.
Download 179.69 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling