1. Иқтисодиёт / Давлат буюртмаси. Давлат эҳтиёжлари]


Download 95.42 Kb.
bet1/4
Sana19.01.2023
Hajmi95.42 Kb.
#1102680
  1   2   3   4
Bog'liq
ЎРҚ-669 22.01.2021 (1)




[ОКОЗ:

1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.05.00 Давлат-хусусий шериклик;

2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.01.00.00 Ўзбекистон Республикасининг қонунлари]

[ТСЗ:

1.Иқтисодиёт / Давлат буюртмаси. Давлат эҳтиёжлари]

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида
Қонунчилик палатаси томонидан 2020 йил 1 декабрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2020 йил 19 декабрда маъқулланган
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майда қабул қилинган «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги 841-XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 22 октябрда қабул қилинган ЎРҚ-573-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, № 10, 672-модда) 9-моддасининг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реализация қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) нархларининг чет эл валюталарига ва шартли бирликларга боғланишига йўл қўйилмайди. Алоҳида ҳолларда, давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимлар ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан инвестиция шартномалари доирасида жалб этиладиган чет эл инвестициялари иштирокида амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реализация қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) нархларининг чет эл валюталарига ва шартли бирликларга боғланишига Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари асосида йўл қўйилади».
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 10 майда қабул қилинган «Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги ЎРҚ-537-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, № 5, 262-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:
1) 1-модда:
биринчи қисми «давлат-хусусий шериклик» деган сўзлардан кейин «шу жумладан концессиялар» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Концессия лойиҳаларини рўёбга чиқариш, шунингдек концессия шартномаларини тузиш ушбу Қонунда давлат-хусусий шериклик лойиҳалари учун белгиланган тартибда амалга оширилади»;
2) 3-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

Download 95.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling