Давлат-хусусий шериклик соҳаси бўйича тест саволлари
1.Ўзбекистон Республикасининг давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги қонун қачон қабул қилинган?
2018 йил 26 апрель
2019 йил 10 май
2020 йил 26 апрель
2021 йил 22 январь
2.Давлат-хусусий шериклик бу –?
Давлат ва хусусий шерик ўртасидаги ўзаро шериклик келишуви бўлиб давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш давомида давлат бевосита тенг иштирокчи бўлиб тенг фаолият юритади.
Давлат шериги ва хусусий шерикнинг муайян муддатга юридик жиҳатдан расмийлаштирилган, давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш учун ўз ресурсларини бирлаштиришига асосланган ҳамкорлиги
Давлат томонидан хусусий инвесторга бирор бир соҳани ривожлантириш учун қайтариб олмаслик шарти билан бериладиган мол-мулклар.
Ҳамма жавоблар тўғри
3.Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги қонуннинг мақсади нимадан иборат?
Давлат-хусусий шериклик соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Давлат харидлари соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолияти билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Юқорида келтирилган барча жавоблар тўғри.
4.Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимнинг амал қилиш муддати қанча?
1 йилдан 49 йилгача.
1 йилдан 50 йилгача.
2 йилдан 50 йилгача.
3 йилдан 49 йилгача.
5. Давлат-хусусий шериклик соҳасидаги ваколатли давлат органини белгиланг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги.
6.Ўзбекистон Республикасида давлат-хусусий шериклик соҳасида ягона давлат сиёсатини қайси ташкилот амалга оширади?
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги.
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги.
Do'stlaringiz bilan baham: |