Давлат-хусусий шериклик соҳаси бўйича тест саволлари Ўзбекистон Республикасининг давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги қонун қачон қабул қилинган?


Умумий қиймати ўн миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган эквивалентдаги давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг концепциясини ким томонидан тасдиқланади?


Download 28.32 Kb.
bet3/4
Sana28.12.2022
Hajmi28.32 Kb.
#1015185
1   2   3   4
Bog'liq
ТЕСТ ДХШ

11. Умумий қиймати ўн миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган эквивалентдаги давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг концепциясини ким томонидан тасдиқланади?

  1. Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

  2. Давлат шериги томонидан тасдиқланади.

  3. Ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланади.

  4. Молия вазирлиги томонидан тасдиқланади.

12. Давлат-хусусий шериклик лойиҳасини ташаббус қилиш ва тайёрлаш ким томонидан амалга оширилади.

  1. Давлат ташаббускори томонидан.

  2. Хусусий ташаббускор томонидан.

  3. Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агенлиги томонидан.

  4. А ва Б жавоблар тўғри.

13.Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини реестирини қайси ташкилот юритади?

  1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси.

  2. Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги.

  3. Давлат шериги

  4. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги.

14. Давлат хусусий-шериклик тўғрисидаги битимни тузиш учун тендер ўтказиш неччи босқичли бўлиши мумкин.

  1. Фақат бир босқичли тендер ўтказилади.

  2. Бир ва икки босқичли тендер ўтказилиши мумкин.

  3. Фақатгина икки босқичли тендер бўлади.

  4. Уч босқичли тендер бўлади.

15. Умумий қиймати бир миллион АҚШ долларига қадар бўлган эквивалентдаги давлат-хусусий шериклик лойиҳаси бўйича нечча босқичли тендер ўтказилади.

  1. Бир босқичли тендер ўтказилади.

  2. Икки босқичли тендер ўтказилади.

  3. Уч босқичли тендер ўтказилади.

  4. Умумий қиймати бир миллион АҚШ долларига қадар бўлган эквивалентдаги давлат-хусусий шериклик лойиҳаси бўйича тендер давлат шеригининг мустақил танловига қараб бир ёкки икки босқичда бўлиши мумкун.

16. Тарафлар давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимни тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш асосида тендер ўтказмасдан тузиши мумкин бўлган талаблар Ўзбекистон Республикасининг давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги қонунининг қайси моддасида келтирилган?

  1. 17-модда.

  2. 19-модда.

  3. 21-модда.

  4. 25-модда.

17. Хусусий ташаббускор томонидан таклиф этилаётган ДХШ лойиҳасининг концепцияси ва ЛБҲ маъқуллаш ёки рад этиш Потенциал давлат шериги томонидан қанча вақт мобайнида қабул қилинади?

  1. 10 календарь куни мобайнида.

  2. 20 календарь куни мобайнида.

  3. 30 календарь куни мобайнида.

  4. 40 календарь куни мобайнида.

18. Давлат шериги томонидан киритилган умумий қиймати бир миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳасининг концепциясини Ваколатли давлат органи қанча муддатда кўриб чиқади, келишади, рад этади ёки маромига етказиш учун қайтаради?

  1. 10 иш куни мобайнида.

  2. 20 иш куни мобайнида.

  3. 30 иш куни мобайнида.

  4. 35 иш куни мобайнида.

19. Потенциал давлат шериги ДХШ лойиҳасининг концепцияси тасдиқланган тақдирда, бошқа талабгорларга ДХШ лойиҳасининг амалга оширилишидан манфаатдорлиги тўғрисида маълум қилиш таклифи ҳақидаги эълон ўзининг расмий веб-сайтида, ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтида ва бошқа махсус веб-сайтларда қанча вақт мобайнига қуйилади?

  1. 30 календарь куни мобайнида.

  2. 45 календарь куни мобайнида.

  3. 50 календарь куни мобайнида.

  4. 60 календарь куни мобайнида.

20. Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш қайси қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.

  1. “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги 537-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни билан.

  2. Вазирлар Маҳкамасининг 259-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги Низом билан.

  3. “Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикасининг 669-сонли қонуни.

  4. Юқорида берилган барча жавоблар тўғри.


Download 28.32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling