11 январь куни эрталаб 8: 00 дан бошлаб 1-2 туман (шаҳар)га чиқиш ва танлов асосида: I. 3-4 та


Download 15.5 Kb.
Sana15.01.2023
Hajmi15.5 Kb.
#1093682
Bog'liq
САВОЛНОМА


ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИНГ 2023 ЙИЛ 11 ЯНВАРЬ КУНИ ЎҚИШ БОШЛАНИШИГА ШАЙЛИГИНИ ҲАМДА БОЗОРЛАРДА АСОСИЙ ТУРДАГИ ОЗИҚ-ОВҚАТЛАР НАРХЛАРИНИНГ МАҚБУЛЛИГИНИ ЎРГАНИШ

11 январь куни эрталаб 8:00 дан бошлаб 1-2 туман (шаҳар)га чиқиш ва танлов асосида:
I. 3-4 та таълим муассасасининг (мактаб, мактабгача таълим ташкилоти, олий таълим муассасаси) 2023 йил 11 январь куни ўқиш бошланишига шайлигини ўрганиш. Бунда:

  1. Таълим муассасасига борган вақтда масъул ходим ёки ишчилар борлигини;

  2. Таълим муассасасида эрталаб ўқувчилар келиб, ўқиши учун хоналар иссиқ ҳолатга келтирилганлиги, қозонхоналар ишлаётганлиги, ёқилғи (кўмир, суюлтирилган газ) захираси, газ босими етарлилигини;

  3. Таълим муассасасида электр таъминоти мавжудлигини;

  4. Таълим муассасасига ўқувчилар 11 январь эрталаб кириб-чиқиши учун кириш йўлаклари тозаланганлиги, йўлакларда дарахт шохлари синган ҳолатлар мавжуд эмаслигини;

  5. Сектор раҳбари таълим муассасасига охирги 1 сутка ичида ҳақиқатда келганлигини;

  6. Таълим бошланишига салбий таъсир кўрсатувчи бошқа ҳолатларни ўрганиш.

II. Деҳқон бозорида асосий озиқ-овқат турларининг мавжудлиги, уларнинг нархлари тавсиявий нархлардан ошиб кетиш ҳолатлари ҳамда захираси мавжудлигини ўрганиш.
Шунингдек, ташриф буюрилган вақтини кўрсатган ҳолда деҳқон бозори ва таълим муассасаларидаги ҳолатлар бўйича фото лавҳалар олиш.
Ўрганиш натижаларига кўра қисқа маълумотнома тузган ҳолда 11 январь куни соат 14:00 га қадар умумлаштирувчи штабга тақдим этиш лозим.
Download 15.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling