1 ХХ асрнинг мамлакатимиз ҳалқлари берган энг буюк ва олижаноб неъмат бу Ўзбекистон миллий давлат мустақиллигининг қўлга киритилиши бўлди


Download 8.84 Kb.
Sana23.01.2023
Hajmi8.84 Kb.
#1112915
Bog'liq
Tarix javoblar


1)ХХ асрнинг мамлакатимиз ҳалқлари берган энг буюк ва олижаноб неъмат – бу Ўзбекистон миллий давлат мустақиллигининг қўлга киритилиши бўлди. Чунки мустамлакачилик зулми ва мутелигидан озод бўлиш, том маънодаги истиқлол мустақилликка эришиш ҳалқимизнинг узоқ йиллардан бери кутган эзгу орзу-армони эди. Бу мақсад йўлида миллатнинг минг-минглаб фарзандлари ўз жонларини қурбон қилдилар. Ўзбекистоннинг миллий давлат мустақиллиги ҳалқимизнинг ҳур, эркин, озод яшаб, ўз тақдирини ўзи белгилаш, ҳал қилишдек буюк бахт бугунги авлод вакилларига насиб этди.

Аммо қўлга киритилган миллий давлат мустақиллигини сақлаб қолиш уни сиёсий, иқтисодий жиҳатдан янада мустаҳкамлаш ва келажаги буюк давлатни барпо қилиш мислсиз даражада мураккаб ва шарафли бир вазифадир.


Бу вазифанинг қай даражада бажарилиши мамлакатимиз фукароларининг ижтимоий-сиёсий савияси, миллий истиқлол мафкурасининг нечовлик улар онгида шаклланиб, хаётий дунёқарашига айланиши билан муштаракдир.


2)ХХ аср бошларида Туркистонда подшо Россиясининг мустаҳкам ўрнашиб олиши кузатилди. У ўз сиёсий агентлари (вакиллари) ёрдамида Бухоро амири ва Хива хони ваколатларини чеклабгина қолмай, уларни қўғирчоққа айлантириб рус ва ғарб сармоядорларининг ишлаши ва яшаши учун шароит яратади, турли компаниялар, акциядорлик жамиятлари манфаатини кўзлайди. Айни чоғда маҳаллий аҳолининг талаби ва эҳтиёжлари назарга олинмай қўйилди, диний эътиқодлари, урф-одатлари билан ҳисоблашмаслик, уларни менсимаслик кучайди. Ҳаётий, илмий савияси юқори бўлган қозилар тажрибасиз кишилар билан алмаштирилди, порахўрлик, ижтимоий–сиёсий адолатсизлик авж олдирилди. Мадрасалар ва мактаблар фаолиятини чеклаш маҳаллий жой номларини русча атамалар билан алмаштириш, маҳалла жараёнида қозилар бўйнига хоч тақтиришгача борилдики, ерли аҳолини бу хилда таққирлаш ҳоллари мустамлакачиларнинг бедодлигини яққол кўрсатарди. Ўша давр аҳволини Муҳаммадали Холфа Собир ўғли (у Дукчи Эшон номи билан машҳур бўлган) 1898 йил май ойида халққа қарата ўз «Хитобномаси»да яхши баён қилган эди

3)Албатта, бу ҳодисаларнинг барчаси Туркистонда жадидчилик ҳаракатининг юзага келиши ва ривожланишига кучли таъсир кўрсатган эди. Жадидлар нафақат маорифни ислоҳ қилиш, балки шу тариқа миллатни маърифатли миллатлар қаторига қўшиш, мустамлакачиликка қарши миллий-озодлик ҳаракатини яна бир поғона юқорига кўтаришга интилганлар. Улар маърифатли жамият шакллантирилганда мустақилликка эришиш анча енгил кечишини чуқур англаб етганлар. Шунинг учун ҳам жадид маърифатпарварлари раҳбарлигида Тошкентда “Тараққий”, “Шуҳрат”, “Осиё”, “Хуршид”, “Садои Туркистон”, Самарқандда “Самарқанд”, Бухорода “Турон”, “Бухорои Шариф”, Қўқонда “Садои Фарғона” каби ўнлаб газета ва журналлар нашр этилган. Бу нашрларда миллат онгини уйғотадиган, ижтимоий фикрни жонлантирадиган, жаҳон илм-фан ютуқларини тарғиб этадиган кўплаб мақолалар мунтазам чоп этиб борилди.


Туркистондаги жадид матбуоти фақат дунёда рўй бераётган воқеалар ҳақидагина маълумот бериб қолмай, балки уларга ўз муносабатларини ҳам билдириб борган. Таъкидлаш керакки, маърифатпарварлар ўз мақолаларида Россиядаги 1905-1907 йиллар воқеалари, Россия думаси ва ундаги Туркистон вакиллари фаолияти, маҳаллий жамият ҳаётидаги эски одатлар, ёш авлод тарбияси ва бошқа кўплаб масалаларга ўқувчи диққат-эътиборини қаратганлар. Умуман, тарихий-давлатчилик, миллий ўзликни англаш, таълим-тарбия, тил масалала- рига доир мақолалар Туркистон матбуотининг асосий мавзуларига айланди. Бу мавзуларда Беҳбудий, Фитрат, Ҳожи Муин, Аҳмад Заки Валидий, Мунавварқори Абдурашидхонов, Н.Ражабзода ва бошқаларнинг қатор қизиқарли мақолалари эълон қилинган. Жумладан, Н.Ражабзоданинг “Ибтидоий мактабларимизнинг тартибсизлиги ёхуд тараққиётининг йўли”, Беҳбудийнинг “Ўқувчиларга ёрдам керак”, “Туркистон тарихи керак”, “Тарих ва жўғрофия”, “Муҳтарам ёшларга мурожаат”, А.Азимийнинг “Таълим ва тарбия”, Фитратнинг “Бухоро ҳукуматининг ислоҳкорона қадамлари”, Ҳожи Муиннинг “Миллий тарих ҳақинда”, М.Шермуҳаммедовнинг “Аҳволи зоримиз”, П.Шамсийнинг “Улум ва маориф” каби мақолаларида маорифни ислоҳ қилиш, маҳаллий ёшлардан шифокор, муҳандис, ҳуқуқшунос, тадбиркор, молия-банк мутахассисларини тайёрлаш масаласи кўтарилади. Шунингдек, мақолаларда миллат фарзандлари замонавий билим олишлари учун, уларни моддий қўллаб-қувватлайдиган алоҳида жамғармалар тузиш орқали ёшларни хорижий мамлакатларга таълим олишга жўнатиш масалалари ҳам кўтарилган


4)Ўлкада XIX асрнинг иккинчи ярмига келиб чор Россиясининг мустамлакачилик, улуғ давлатчилик, шовинистик сиёсати маҳаллий аҳолининг миллий озодлик ҳара-катлари бошланишига асосий сабаб бўлди.


Тарихий манбаларда, архив ҳужжатларида чор Россияси қўшинларининг Ўрта Осиё ҳудудига кириб келиши билан, унга қарши халқ озодлик ҳаракатлари бошланганлиги ва бу чор ҳукуматининг ағдарилишига, қолаверса мустақилликка эришганимизга қадар давом этганлиги ҳақидаги маълумотлар берилади. Бу маълумотлар асосида Ўрта Осиё халқларининг чоризмга қарши олиб борган қуйидаги энг йирик ва оммавий тус олган курашларини қайд қилишимиз мумкин: 1837-1846 йилларда Султон Кенесарин раҳбар-лигидаги, кейинчалик Бухоро амирлигининг, Шаҳрисабз беклигидаги ҳаракатлар, 1871 йилда Эшон Эшмуҳаммад бошчилигида Сирдарё вилоятидаги чиқишлар; 1871 йилдаги Фарғонада Етимхон қўзғолони; 1872 йилда Чирчиқдаги исёнлар, 1873-76 йиллар Қўқондаги Пўлатхон қўзғолони; 1892 йилдаги Тошкент қўзғолони; 1898 йилдаги Анди-жонда Дукчи Эшон қўзғолони; 1899 йилдаги Сирдарё вилоятидаги ҳаракатлар, 1916 йилдаги Жиззах қўзғолони ва бошқалар.
ХIX аср 70-йиллар бошларидаги Фарғонадаги халқ ҳаракатларини алоҳида қайд этиш лозим. 1868 йилда Кауфман билан сулҳ шартномаси тузиб, Қўқон хонлигининг катта ҳудудларини Россия ихтиёрига берган ва Россия ҳукмронлигини тан олган Ху-доёрхон сиёсатидан нафақат оддий халқ, балки йирик ер эгалари ҳам норози эдилар. Қўқон хонлигида элчи ва жосус вазифасини бажарган полковник Шауфус маълумот-ларига қараганда норози беклар тепасида Абдураҳмон офтобачи турган. 1872 йилда хон сиёсатига қарши халқ ҳаракати айниқса кучайди. Бундан фойдаланган Аб-дураҳмон офтобачи ўз таниши мулла Исҳоқ Ҳасан ўғлини қирғизлар орасида Пўлат-хон номи билан қўзғолон кўтаришга ундайди ва ўзи ҳам бу ҳаракатга қўшилади. 1873 йилда бошланган бу қўзғолонда оддий халқ, деҳқонлар, ҳунармандлар фаол иштирок этдилар ва бу ҳаракат бутун Фарғона водийси бўйлаб ёйилди. Худоёрхоннинг ўғли Насриддинбек бошчилигидаги хон қўшинлари ҳам қўзғолончиларни қўллаб-қувватладилар. Бу воқеадан қўрқиб кетган Худоёрхон рус ҳокимиятидан бошпана сўраб, Тошкентга қочди. Қўқон тахтига унинг ўғли Насриддинбек (1875-76) хон қилиб кўтарилди.
Қўзғолончилар келишувига биноан эса Пўлатхон хон этиб сайланиши керак эди. Насриддинбекнинг хонликка кўтарилиши ва унинг ҳам руслар билан келишув сиёса-тини олиб бориши, қўзғонлочилар ўртасида норозилик келтириб чиқарди. Натижада Марғилон, Наманган, Андижон ҳудудларида Пўлатхон тарафдорлари ерларни кам-бағалларга бўлиб бериб, хон сиёсатига қарши чиқдилар. Қўқон хонлигининг русларга қарашли бўлган ерларида ҳам норозилик чиқишлари авж ола бошлади. Бу рус ҳуку-матини хавотирга солиб қўйди ва Кауфман Қўқон хонлигини тугатиш тўғрисида под-шонинг розилигини сўраб, илтимоснома жўнатди. Қўқон хонлиги ҳудудига эса Скобе-лев бошчилигида ҳарбий жазо отряди киритилди. Бу вақтда Насриддинхон ҳокимият-дан четлаштирилиб, водийда Пўлатхоннинг мавқеи ошиб кетган эди.
Ҳарбий жиҳатдан устун бўлган рус қўшинлари қўзғолончи-ларни тезда мағлубият-га учратди. Пўлатхон қўшинлари ҳаракатининг иккинчи босқичи 1875 йили Оҳанга-рон, Телов, Пскент ва Тошкентда бўлиб ўтган ҳаракатларни ўз ичига олади. Бу ҳара-катларда қаттиқ зарбага учраган қўзғолончилар 1876 йили Андижонда, Олой водий-сида курашни давом эттирдилар. Аммо ҳарбий жиҳатдан кучлар тенг эмас эди. 1876 йил 1 мартда Пўлатхон тутиб олиниб Марғилонда осиб ўлдирилди. Бошқа қўзғолон-чилар ҳам қаттиқ жазоланди. Подшонинг буйруғи билан Қўқон хонлиги тугатилиб, Фарғона вилояти ташкил этилди


5)
Download 8.84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling