1. Иқтисодиёт / Энергетика]


Download 440.33 Kb.
bet1/5
Sana21.04.2023
Hajmi440.33 Kb.
#1375901
  1   2   3   4   5
Bog'liq
ПФ-220 09.09.2022




[ОКОЗ:

1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.01.00 Умумий қоидалар;

2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.08.00 Қайта тикланувчи энергия манбалари]

[ТСЗ:

1.Иқтисодиёт / Энергетика]

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Энергия тежовчи технологияларни жорий қилиш ва кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг қайта тикланувчи энергия манбаларидан кенг фойдаланишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмларини жорий этиш, ушбу манбалар орқали электр ва иссиқлик энергияси билан таъминлаш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотларда энергия ресурсларидан самарали фойдаланишни рағбатлантириш мақсадида:
1. Қуйидагилар қайта тикланувчи энергия манбаларидан кенг фойдаланишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш йўналишлари этиб белгилансин:
аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари харид қилишини молиявий рағбатлантириш;
маъмурий-маиший бино ва иншоотларда, шу жумладан аҳоли массивлари ва хонадонларида муқобил энергия манбаларини қўллаш бўйича манзилли чора-тадбирларни амалга ошириш;
микро ва кичик гидроэлектр станцияларини қуришга доир бизнес лойиҳаларининг жозибадорлигини ошириш орқали соҳага хусусий инвестицияларни кенгроқ жалб қилиш;
қуёш ва шамол электр станциялари ҳамда кичик гидроэлектр станциялари қурилмаларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш.
2. Қайта тикланувчи энергия манбаларидан кенг фойдаланишни қўллаб-қувватлаш мақсадида белгилансинки, 2022 йил 1 октябрдан бошлаб:
жисмоний шахсларга (кейинги ўринларда — истеъмолчилар) Энергетика вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан республикада ишлаб чиқарилган қуёш ва шамол электр станцияси ҳамда қуёш сув иситиш қурилмаларини (кейинги ўринларида — қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари) 3 йил мобайнида фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаган ҳолда сотиб олиш имконияти яратилади;
қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларининг қийматини тўлиқ тўлаган ҳолда уларни харид қилган ва ўрнатган истеъмолчиларга харид харажатларининг бир қисми мазкур Фармоннинг 1- ва 2-иловаларига мувофиқ миқдорларда Жамғарма ҳисобидан компенсация қилинади;
истеъмолчилар томонидан қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари тўғридан-тўғри маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар, етказиб бериш, ўрнатиш ва ишга тушириш хизматларини кўрсатувчи корхоналар (кейинги ўринларда — ишлаб чиқарувчи ва сервис корхоналари), маҳаллий чакана савдо объектларидан, шу жумладан электрон тижорат воситалари орқали сотиб олинганда бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилади ёки якуний чакана нархдан компенсация миқдори чегириб ташланади.
3. Молия вазирлиги 2022 йил якунига қадар мазкур Фармоннинг 2-бандида назарда тутилган харажатларни молиялаштириш учун Жамғармага унинг асослантирилган талабномаларига мувофиқ Давлат бюджети ҳисобидан 100 миллиард сўм миқдоридаги маблағларнинг ажратилишини таъминласин.
Энергетика вазирлиги Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда ўн кун муддатда мазкур Фармоннинг 2-бандида назарда тутилган компенсация бериш ва бўлиб-бўлиб тўлаш механизмларини жорий қилишга доир қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Бунда, ишлаб чиқарувчи ва сервис корхоналари ҳамда Жамғарма ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик жараёнлари Қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича электрон платформа орқали амалга оширилиши, платформада ишлаб чиқарувчи ва сервис корхоналарининг бажарилган ишлар сифати ва кафолатлаш даражаси бўйича рейтингини юритиш, истеъмолчилар томонидан уларнинг ишини баҳолаш имкониятлари назарда тутилсин.
4. Маъмурий-маиший бино ва иншоотларда энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси (А.Н. Арипов) ўн кун муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи 2022-2023 йилларга мўлжалланган мақсадли кўрсаткичларга эришиш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқласин:
ҳудудлардаги 34 мингдан ортиқ объектларда, шу жумладан 619 та «Янги Ўзбекистон» массиви ва 28 мингдан зиёд хонадонларда муқобил энергия манбаларини жорий қилиш;
вазирлик ва идоралар кесимида 6 мингдан ортиқ объектларда энергия сарфи ҳажмида муқобил энергия манбалари улушини 30 фоизга етказиш.
Бунда, мақсадли кўрсаткичларга эришишни таъминлаш мақсадида вазирлик ва идораларга:
бюджетдан ташқари жамғармаларнинг маблағлари ҳисобидан қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини харид қилиш ва ўрнатиш;
2023 — 2025 йилларда электр энергияси учун мўлжалланган харажатлардан тежалган маблағларни қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини харид қилиш ва ўрнатиш билан боғлиқ харажатларга йўналтиришга рухсат берилсин.
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
«темир дафтар»га киритилган эҳтиёжманд оилаларга (2022 йилда уларнинг 20 фоизи ва 2023 йилда 80 фоизи) 2022 йилда маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ва 2023 йилда маҳаллий бюджет параметрларида ушбу тадбирлар учун назарда тутиладиган маблағлар ҳисобидан қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари (ҳар бир хонадонга қуввати 1 кВтгача бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ва (ёки) ҳажми 100 литрдан кам бўлмаган қуёш сув иситиш қурилмаси) ўрнатилишини таъминласин;
2023 йилдаги маҳаллий бюджет параметрларини шакллантиришда мазкур кичик банддаги тадбирлар учун зарур маблағларни назарда тутсин.
6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
а) жисмоний ва юридик шахслар томонидан ўз эҳтиёжлари учун ўрнатиладиган қуввати 1 МВтгача бўлган қуёш, шамол ва биогаз электр станцияларида ишлаб чиқарилган электр энергиясининг ўз эҳтиёжидан ортиқча қисмини «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ва давлат томонидан электр энергиясини харид қилувчи функцияси (ваколати) берилган орган томонидан (кафолатланган тарзда II гуруҳ истеъмолчилари учун белгиланган тарифнинг 80 фоизи миқдорида) истеъмолчи хоҳишига кўра, камида 10 йил муддат давомида харид қилиш имконияти яратилади.
Бунда, жисмоний ва юридик шахслар бўлган истеъмолчилар томонидан ўз эҳтиёжлари учун ўрнатиладиган, қуввати 1 МВтгача бўлган қуёш, шамол ва биогаз электр станцияларининг ишлаб чиқариш қуввати ушбу истеъмолчиларнинг ҳудудий электр таъминоти корхоналаридан олган техник шартларда кўрсатилган максимал қувватдан оширилишига йўл қўйилмайди;
б) асосий фаолияти қуёш ва шамол электр станциялари ҳамда кичик гидроэлектрстанциялар қурилмаларини ишлаб чиқариш бўлган юридик шахслар, шу жумладан 2025 йил 1 сентябрга қадар янги ташкил этиладиган шундай юридик шахслар тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб уч йил муддат давомида юридик шахсларнинг фойда солиғи ҳамда мол-мулк солиғини белгиланган ставкаларнинг 50 фоизи миқдорида тўлайди;
в) 2023 йил 1 январдан бошлаб:
янги қуриладиган ва реконструкция қилинадиган барча (шу жумладан, давлат ва хусусий) таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш, маданият ва туризм, умумий овқатланиш, хизмат кўрсатиш объектлари, спорт комплекслари, локал иситиш иссиқлик тизимига уланадиган кўп хонадонли уй-жойлар, шу жумладан «Янги Ўзбекистон» массивлари, шунингдек, умумий майдони 1 минг квадрат метрдан катта бўлган барча савдо-кўнгилочар марказларининг бино-иншоотларини лойиҳалаштириш ва ишга туширишда иссиқ сув истеъмоли ҳажмининг камида 25 фоизи ушбу объектларда ўрнатиладиган қуёш сув иситиш қурилмалари орқали қопланишини таъминлаш талаб этилади;
«Энергия самарадорлик» қисмида қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатиш кўзда тутилмаган лойиҳа ҳужжатлари бўйича қурилиш ишларини бошлаш ҳамда иссиқ сувдан фойдаланиш режалаштирилган янги бино-иншоотларда (якка тартибдаги уй-жойлар бундан мустасно) қуёш сув иситиш қурилмаларини ўрнатиш кўзда тутилмаган тақдирда бундай бино-иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш тақиқланади;
ижтимоий соҳа объектлари ва бошқа бюджет ташкилотлари раҳбарлари ва масъул ходимлари фаолияти самарадорлигининг муҳим кўрсаткичларини (KPI) баҳолаш тизимида энергия тежовчи ва қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш ишлари алоҳида инобатга олинади ва ушбу кўрсаткичлар бажарилишига кўра уларни рағбатлантириш чоралари кўрилади.
Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси, Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси, Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ҳамда Электр энергетикада назорат инспекцияси республика бўйича қурилаётган янги объектларда қуёш сув иситиш қурилмалари ўрнатилиши юзасидан ўз ваколатлари доирасида тизимли назорат ўрнатсин.
7. Микро ва кичик гидроэлектр станцияларини қуриш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилаш мақсадида қуйидагилар:
Хусусий инвесторларга қуввати 500 кВтгача бўлган микро гидроэлектрстанцияларни қуриш учун таклиф этилаётган лойиҳалар (майдонлар) рўйхати 3-иловага мувофиқ;
Қуввати 5 МВтгача бўлган гидроэлектрстанцияларни қуриш бўйича хусусий инвесторларни жалб қилиш ва уларнинг бизнес лойиҳаларини молиялаштириш схемаси 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
8. Белгилаб қўйилсинки:
а) 2022 йил 1 октябрдан бошлаб қуввати 5 МВтгача бўлган гидроэлектрстанцияларда ишлаб чиқарилган электр энергияси «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ва давлат томонидан электр энергиясини харид қилувчи функцияси (ваколати) берилган орган томонидан кафолатланган тарзда сотиб олинади;
б) қуввати 5 МВтгача бўлган гидроэлектрстанцияларни қуриш бўйича лойиҳа ташаббускорлари (кейинги ўринларда — лойиҳа ташаббускорлари) Энергетика вазирлиги буюртмаси асосида «E-AUKSION» электрон савдо майдончасида ўтказиладиган ишлаб чиқарилган электр энергиясини сотиб олиш тарифини пасайтириб бориш юзасидан электрон аукцион натижалари асосида аниқланади. Бунда, бошланғич нарх II гуруҳ истеъмолчилари учун белгиланган тарифга нисбатан:
қуввати 500 кВтгача бўлган гидроэлектрстанцияларга 150 фоиз миқдорида;
қуввати 500 кВтдан 2 МВтгача бўлган гидроэлектрстанцияларга 120 фоиз миқдорида;
қуввати 2 МВтдан 5 МВтгача бўлган гидроэлектрстанцияларга 100 фоиз миқдорида белгиланади;
в) аукционни ўтказишнинг умумий муддати «E-AUKSION» электрон савдо майдончасида амалга ошириладиган барча жараёнларни ўз ичига олган ҳолда, истисно тариқасида, 30 иш кунидан ошмайди;
г) гидроэлектрстанцияларни қуриш бўйича лойиҳа ташаббускорини аниқлаш юзасидан ўтказилган электрон аукционда бир иштирокчи қатнашган тақдирда ҳам у ўтказилган деб ҳисобланади;
д) микро ва кичик гидроэлектрстанцияларни қуриш учун талаб этиладиган ер участкалари белгиланган тартибда жамоат эҳтиёжлари учун Энергетика вазирлигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилади ва кейинчалик электрон аукцион ғолиби бўлган тадбиркорлик субъектига узоқ муддатли ижара ҳуқуқи асосида тақдим этилади. Бунда:
жамоат эҳтиёжлари учун Энергетика вазирлигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилган ва кейинчалик ижарага берилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи Энергетика вазирлиги ва ижарага олувчи ўртасида тузилган ер участкасининг ижарасига оид шартнома асосида Кадастр агентлиги томонидан давлат рўйхатига олинади ҳамда ижарага олувчи ушбу ер участкаси бўйича солиқ тўловчи деб эътироф этилади;
ер участкасини олиб қўйиш ва расмийлаштириш билан боғлиқ харажатлар белгиланган тартибда лойиҳа ташаббускори томонидан қоплаб берилади.
9. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда тижорат банклари билан биргаликда бир ой муддатда энергия тежовчи технологияларни жорий қилиш ва кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбалари йўналишини ривожлантириш мақсадида халқаро молия институтлари ва чет эл банкларининг имтиёзли кредит линияларини жалб этиш чораларини кўрсин.
10. Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда мазкур Фармондан келиб чиқиб, Ижтимоий, тижорат, маъмурий-маиший бино ва иншоотларда энергия самарадорлигини ошириш дастурини тасдиқласин.
11. Энергетика вазирлиги Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Савдо-саноат палатаси билан биргаликда икки ой муддатда:
аҳоли, тадбиркорлик субъектлари ва ижтимоий соҳа объектларида, шунингдек, ўз эҳтиёжлари учун ўрнатиладиган кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбаларидан (қуввати 1 МВтгача бўлган қуёш, шамол ва биогаз электр станциялари ҳамда қуввати 5 МВтгача бўлган гидроэлектрстанциялар) ишлаб чиқариладиган электр энергиясини ягона электр тизимига улашнинг техник регламентини такомиллаштириш ҳамда қонунчиликка ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни;
қуввати 1 МВтгача бўлган қуёш, шамол ва биогаз электр станциялари ҳамда қуввати 5 МВтгача бўлган гидроэлектрстанцияларда ишлаб чиқариладиган электр энергиясини кафолатланган тарзда харид қилиш бўйича давлат томонидан электр энергиясини харид қилувчи функцияси (ваколати) берилган орган ва тадбиркорлик субъекти ўртасида имзоланадиган намунавий олди-сотди шартномасини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Бунда, ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг камида 10 йил муддатда кафолатланган тарзда сотиб олиниши, электр энергиясини сотиб олиш тарифига якуний истеъмолчилар учун белгиланган тариф қайта кўриб чиқилиши натижасида тегишли ўзгартириш киритилиши инобатга олинсин.
12. Молия вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Энергетика вазирлиги билан биргаликда:
а) уч ой муддатда хорижий консультантларни жалб қилган ҳолда:
давлат органлари ва бошқа бюджет ташкилотлари учун энергия истеъмоли бўйича нормативларни;
иқтисодиётнинг барча тармоқларида энергия сарфини қисқартириш бўйича Энергия тежамкорлик миллий дастури лойиҳасини;
б) икки ой муддатда мазкур Фармондан келиб чиқиб, «2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
13. Энергетика вазирлиги ва Жамғармага Қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича электрон платформани қисқа муддатларда яратиш мақсадида Молия вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан келишилган ҳолда, истисно тариқасида, энг яхши таклифни танлаш асосида ижрочи билан шартнома тузишга рухсат берилсин.
14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 5-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
15. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Миллий ахборот агентлиги ва Энергетика вазирлиги билан биргаликда ушбу Фармоннинг аҳамиятини ва уни амалга ошириш жараёнларини аҳоли ўртасида кенг ёритиб борсин.
16. Мазкур Фармонинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб энергетика вазирининг ўринбосари Ш.Х. Ходжаев белгилансин.
Фармон ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Бош вазир маслаҳатчиси Б.Ф. Исламов зиммасига юклансин.
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан ҳар чорак якунида Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот бериб борилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2022 йил 9 сентябрь,
ПФ-220-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 9 сентябрдаги ПФ-220-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Қуёш ёки шамол электр станциясини ўрнатганлик учун компенсациялар миқдори


Download 440.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling