Жами
|
5 320
|
19 245,6
|
Самарқанд вилояти
|
173.
|
Иштихон тумани Мианкал-Хатирчи каналида микро ГЭС-1
|
500
|
1 800,0
|
174.
|
Иштихон тумани Мианкал-Хатирчи каналида микро ГЭС-2
|
500
|
1 800,0
|
175.
|
Булунғур тумани Зарафшон дарёсида микро ГЭС-1
|
300
|
1 080,0
|
176.
|
Булунғур тумани Қоровултепа МФЙда микро ГЭС
|
500
|
1 800,0
|
177.
|
Булунғур тумани Қоровултепа МФЙда микро ГЭС
|
150
|
540,0
|
178.
|
Жомбой тумани Зарафшон дарёсида микро ГЭС-1
|
200
|
720,0
|
179.
|
Жомбой тумани Зарафшон дарёсида микро ГЭС-2
|
200
|
720,0
|
180.
|
Тайлоқ тумани Дарғом каналида микро ГЭС-1
|
380
|
1 368,0
|
181.
|
Тайлоқ тумани Дарғом каналида микро ГЭС-2
|
300
|
1 080,0
|
182.
|
Тайлоқ тумани Дарғом каналида микро ГЭС-3
|
200
|
720,0
|
183.
|
Ургут тумани Айланма Дарғом каналида микро ГЭС-1
|
500
|
1 800,0
|
184.
|
Ургут тумани Айланма Дарғом каналида микро ГЭС-2
|
400
|
1 440,0
|
185.
|
Ургут тумани Айланма Дарғом каналида микро ГЭС-3
|
400
|
1 440,0
|
186.
|
Ургут тумани Айланма Дарғом каналида микро ГЭС-4
|
300
|
1 080,0
|
187.
|
Ургут тумани Айланма Дарғом каналида микро ГЭС-5
|
150
|
540,0
|
188.
|
Ургут тумани Айланма Дарғом каналида микро ГЭС-6
|
150
|
540,0
|
Жами
|
5 130
|
18 468
|
Сирдарё вилояти
|
189.
|
Боёвут тумани Боёвут каналида микро ГЭС-1
|
220
|
792,0
|
190.
|
ЮГК канали Сардоба сув омборига киришда микро ГЭС-1
|
500
|
1 620,0
|
191.
|
Сардоба сув омборидан чиқишда микро ГЭС
|
500
|
1 620,0
|
192.
|
Сардоба тумани Марказий тармоқда микро ГЭС
|
400
|
1 440,0
|
Жами
|
1 620
|
5 472,0
|
Бухоро вилояти
|
193.
|
Ромитан тумани Коза гидроузелида микро ГЭС
|
500
|
1 800,0
|
Жами
|
500
|
1 800,0
|
Жиззах вилояти
|
194.
|
Пахтакор тумани Оқбулоқ бош коллекторида мирко ГЭС-1
|
145
|
700,0
|
195.
|
Пахтакор тумани Оқбулоқ бош коллекторида мирко ГЭС-2
|
240
|
650,0
|
196.
|
Зафаробод тумани Қили дарёсида микро ГЭС-1
|
500
|
1 620,0
|
197.
|
Бахмал тумани суғориш каналида микро ГЭС
|
500
|
1 800,0
|
198.
|
Зафаробод тумани ДГК дарёсида микро ГЭС-2
|
500
|
1 800,0
|
199.
|
Зафаробод тумани Жиззах бош коллектори ПК2+20 да микро ГЭС
|
500
|
1 800,0
|
200.
|
Каттақишлоқ ҚФЙ Музбулоқ дарёсида микро ГЭС
|
80
|
200,0
|
Жами
|
2 465
|
8 570
|
Ҳаммаси
|
56 562
|
202 752
|
* Лойиҳа кўрсаткичларига ишлаб чиқилган ва тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларига асосан аниқлик киритилади.
** Мазкур рўйхатга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш Энергетика вазирлиги («Ўзбекгидроэнерго» АЖ) таклифи билан киритилади ва қайта тасдиқланиши талаб этилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 9 сентябрдаги ПФ-220-сон Фармонига
4-ИЛОВА
Қуввати 5 МВтгача бўлган гидроэлектростанцияларни қуриш бўйича хусусий инвесторларни жалб қилиш ва уларнинг бизнес лойиҳаларини молиялаштириш
СХЕМАСИ
Босқич
| |
Чора-тадбирлар
| |
Муддат
| |
Масъуллар
| | | | | | | | | | |
1-босқич
| |
Қуввати 5 МВтгача бўлган гидроэлектростанцияларни (кейинги ўринларда — микро ва кичик ГЭС) қуриш тартиб-таомиллари ва мавжуд имтиёзлар тўғрисидаги маълумотлар оммавий ахборот воситаларида эълон қилиб борилади, шунингдек, аҳоли ва тадбиркорлар ўртасида кенг тарғибот ишлари амалга оширилади.
| |
Доимий равишда
| |
Энергетика вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ, Савдо-саноат палатаси
| | | | | | | |
2-босқич
| |
Республиканинг барча ҳудудларида аҳоли ва тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлар, семинар-тренинглар ўтказиш орқали тадбиркорлик билан шуғулланиш истагидаги ва лойиҳани амалга ошириш учун керакли маблағларни жалб этиш имкони мавжуд жисмоний ва юридик шахсларнинг рўйхати шакллантирилади.
| |
Доимий равишда
| |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Энергетика вазирлиги, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ, Савдо-саноат палатаси
| | | | | | | |
3-босқич
| |
Микро ва кичик ГЭС қуриш бўйича лойиҳа паспорти ва лойиҳа таклифлари ишлаб чиқилади.
| |
Доимий равишда
| |
«Ўзбекгидроэнерго» АЖ, Энергетика вазирлиги, ҳудудлардаги «Лойиҳалар фабрикаси»
| | | | | | | |
4-босқич
| |
Тадбиркорлик билан шуғулланиш истагидаги ва лойиҳани амалга ошириш учун керакли маблағларни жалб этиш имкони мавжуд жисмоний шахслар белгиланган тартибда тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатдан ўтказилади.
| |
Реал вақт режимида
| |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ, Энергетика вазирлиги, Адлия вазирлиги
| | | | | | | |
5-босқич
| |
Лойиҳа паспорти ва лойиҳа таклифларига асосан микро ва кичик ГЭСларда ишлаб чиқарилган электр энергиясини кафолатланган тарзда харид қилиш бўйича белгиланган тарифни пасайтириш учун «E-auksion» электрон савдо майдончасида аукцион ўтказилади.
Электрон аукцион ўтказиш бўйича ишлаб чиқилган ҳужжатлар тўплами таркибига лойиҳа ҳудуди ва дастлабки кўрсаткичлари тўғрисида маълумотлар ва бошқа маълумот ва ҳужжатлар киритилади.
| |
Доимий равишда
| |
Энергетика вазирлиги, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ, Савдо-саноат палатаси, Кадастр агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
| | | | | | | |
6-босқич
| |
Микро ва кичик ГЭС қуриш бўйича ишлаб чиқилган лойиҳа паспорти ва лойиҳа таклифларига асосан талаб этиладиган ер участкалари белгиланган тартибда жамоат эҳтиёжлари учун Энергетика вазирлигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилади.
Бунда, ер участкасини олиб қўйиш ва расмийлаштириш билан боғлиқ харажатлар кейинчалик лойиҳа ташаббускори томонидан қоплаб бериш шарти билан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
| |
10 иш куни
| |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимли?лари, Кадастр агентлиги, Энергетика вазирлиги
| | | | | | | |
7-босқич
| |
1. Жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилган ер участкалари аукцион натижалари асосида аниқланган тадбиркорлик субъектлари (лойиҳа ташаббускорлари)га Энергетика вазирлиги томонидан узоқ муддатли (камида 20 йил) ижарашартномасини имзолаш орқали берилади.
Бунда, ер участкаси учун ижара тўлови миқдори қонунчиликда ер солиғи тўловчилари учун белгиланган солиқ ставкалари, солиқ имтиёзлари, солиқни ҳисоблаб чиқариш ва солиқни тўлаш тартибини инобатга олган ҳолда аниқланади.
| |
10 иш куни
| |
Энергетика вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Кадастр агентлиги, лойиҳа ташаббускори
| |
2. Ер участкасини олиб қўйиш ва расмийлаштириш билан боғлиқ харажатлар лойиҳа ташаббускори томонидан қоплаб берилади.
Ер участкаларидан мақсадсиз фойдаланилганда ёки ер участкасини ижарага бериш шартномаси имзоланган кундан бошлаб 6 ой муддатда лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, ўрнатилган тартибда экспертизадан ўтказилмаган ёхуд 24 ой ичида микро ёки кичик ГЭС ўрнатилган тартибда қурилиб ишга туширилмаган тақдирда, мазкур ер участкаси Энергетика вазирлигига қайтариб берилади. Бунда, ташаббускор томонидан йўналтирилган маблағлар унга қоплаб берилмайди.
| | |
Энергетика вазирлиги, лойиҳа ташаббускори
| | | | | | | |
8-босқич
| |
Биринчи тартиб — электр энергиясини ягона электр энергетика тизимига уланган ҳолда сотиш.
Ишлаб чиқилган лойиҳа паспорти ва бизнес-режага асосан ишлаб чиқиладиган электр энергиясини 15 йилдан кам бўлмаган даврда кафолатланган тарзда харид қилиш бўйича олди-сотди шартномаси имзоланади.
| |
Реал вақт режимида
| |
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, тадбиркорлик субъекти, Энергетика вазирлиги
| |
Микро ва кичик ГЭСда электр энергияси ишлаб чиқарадиган тадбиркорлик субъектини ягона электр энергетика тизимининг электр тармоқларига улаш Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 июлдаги 610-сон қарори билан тасдиқланган регламентга мувофиқ амалга оширилади.
| |
Реал вақт режимида
| |
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, тадбиркорлик субъекти, Энергетика вазирлиги, «Ўзэнергоинспекция»
| |
Иккинчи тартиб — электр энергиясини ягона электр энергетика тизимига уланмаган ҳолда тўғридан-тўғри сотиш.
Ишлаб чиқилган электр энергиясини жисмоний ва юридик шахсларга ягона электр энергетика тизимига уланмаган ҳолда, локал тармоқ қуриш орқали шартнома асосида тўғридан-тўғри сотиш бўйича олди-сотди шартномаси имзоланади.
| |
Келишилган муддатда
| |
Тадбиркорлик субъекти, истеъмолчилар
| | | | | | | |
9-босқич
| |
Микро ёки кичик ГЭС қуриш учун лойиҳа муҳандислик-қидирув ишлари амалга оширилади, лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилади.
| |
Келишилган муддатда
| |
Тадбиркорлик субъекти, лойиҳа ташкилотлари
| | | | | | | |
10-босқич
| |
Ишлаб чиқилган лойиҳа ҳужжатлари «Ўзбекгидроэнерго» АЖ билан келишилгандан сўнг ўрнатилган тартибда экспертизадан ўтказилади.
| |
20 иш куни
| |
Қурилиш вазирлиги, тадбиркорлик субъекти, лойиҳалаштириш ташкилоти
| | | | | | | |
11-босқич
| |
Қурилиш ишларини амалга ошириш бўйича бошланғич рухсат бериш тусидаги ҳужжатларни (архитектура-режалаштириш топшириқлари расмийлаштирилиши, геодезия белгилари топширилиши ва бошқалар) расмийлаштириш бўйича давлат хизматлари марказига ариза берилади.
| |
Реал вақт режимида
| |
Тадбиркорлик субъекти, Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
| | | | | | | |
12-босқич
| |
Лойиҳа ишга тушгандан сўнг тадбиркорлик субъекти томонидан объект тўғрисида тўлиқ маълумотлар (қурилма кўрсаткичлари, ўртача йиллик электр энергия ишлаб чиқариш прогнозлари ва бошқалар) Энергетика вазирлиги ва «Ўзбекгидроэнерго» АЖга тақдим этилади.
| |
7 иш куни
| |
Тадбиркорлик субъекти
|
Изоҳ: тадбиркорлик субъектларига барча ташкилий масалаларда Энергетика вазирлиги ва «Ўзбекгидроэнерго» АЖ томонидан амалий ёрдам кўрсатилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 9 сентябрдаги ПФ-220-сон Фармонига
5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 майдаги «Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПФ-5044-сон Фармонида:
а) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. «Ўзбекгидроэнерго» АЖга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 декабрдаги ПҚ-44-сон қарори билан тасдиқланган 2021 — 2030 йилларда гидроэнергетикани янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар дастури ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш бўйича ижро этувчи ва масъул орган вазифаси юклансин.
Белгилаб қўйилсинки, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ таркибидаги гидроэлектростанциялар томонидан ишлаб чиқариладиган электр энергияси фаолият турига кўра кафолатланган тарзда давлат томонидан электр энергиясини харид қилиш функцияси (ваколати) берилган орган томонидан қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олган ҳолда II тариф гуруҳи истеъмолчилари учун белгиланган тарифга нисбатан:
сув оқими бўйича ишлайдиган гидроэлектростанцияларда — 70 фоиз миқдорда;
электр энергетикаси тизимининг режимига боғлиқ ҳолда диспетчер томонидан тартибга солинадиган, ростловчи гидроэлектростанцияларда — 100 фоиз миқдорда;
гидротўплаш электр станцияларида — 150 фоиз миқдорда сотиб олинади»;
б) 6-бандда:
биринчи хатбошидаги «Ўзбекэнерго» АЖ» сўзлари «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «Ўзбекэнерго» АЖ» сўзлари «Ўзбекгидроэнерго» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 7-банд ва илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги «Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5059-сон Фармонининг 17-банди қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Белгилансинки, прокуратура органлари балансидаги бўш биноларни сотишдан тушадиган маблағларнинг Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига йўналтириладиган қисми мазкур органларда энергия тежайдиган технологиялар ва муқобил энергия манбаларини жорий этишга йўналтириш шарти билан Бош прокуратурани ривожлантириш жамғармасига ўтказилади».
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги «Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида»ги ПФ-101-сон Фармонида:
а) 10-банднинг «б» кичик бандидаги «1 сентябрга» сўзлари «1 ноябрга» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 16-банддаги «2022 йил 1 июлдан» сўзлари «2023 йил 1 январдан» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 9-илованинг 26-позицияси «Ижро муддати» устунидаги «2022 йил 1 июнь» сўзлари «2023 йил 1 январь» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 октябрдаги «Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3981-сон қарорининг 9-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9. Белгилансинки, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ таркибидаги гидроэлектростанциялар томонидан ишлаб чиқариладиган электр энергияси учун тўлов фаолият турига кўра кафолатланган тарзда давлат томонидан электр энергиясини харид қилиш функцияси (ваколати) берилган орган томонидан қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олган ҳолда II тариф гуруҳи истеъмолчилари учун белгиланган тарифга нисбатан:
сув оқими бўйича ишлайдиган гидроэлектростанцияларда — 70 фоиз миқдорда;
электр энергетикаси тизимининг режимига боғлиқ ҳолда диспетчер томонидан тартибга солинадиган, ростловчи гидроэлектростанцияларда — 100 фоиз миқдорда;
гидротўплаш электр станцияларида — 150 фоиз миқдорда шаклланадиган тариф бўйича амалга оширилади».
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 августдаги «Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг тезкор чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4422-сон қарорида:
а) 11-бандда:
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2022 йил 1 январдан бошлаб илгари фойдаланишда бўлган генератор ускуналари, кучланишни пасайтирувчи трансформаторлар, электр двигателлар, шунингдек, энергия самарадорлиги «D» тоифадаги энергия сарфловчи маиший электр приборларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш тақиқлансин»;
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши тақиқланадиган энергия самарадорлиги «D» ва ундан қуйи тоифадаги энергия сарфловчи маиший электр приборлари рўйхати 4а-иловага мувофиқ тасдиқлансин»;
иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
б) қуйидаги мазмундаги 4а-илова билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 августдаги ПҚ-4422-сон қарорига
4а-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши тақиқланадиган энергия самарадорлиги «D» ва ундан қуйи тоифадаги энергия сарфловчи маиший электр приборлари
РЎЙХАТИ
Do'stlaringiz bilan baham: |