1. Парламент назорати субъекти нима?
Download 39.66 Kb.
|
Аргос Сиесат
1.Парламент назорати субъекти нима? Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати; Қонунчилик палатасининг, Сенатнинг қўмиталари, комиссиялари; Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари, депутатлар гуруҳлари; Қонунчилик палатаси депутатлари; Сенат аъзолари; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман). 2. Конституцияга мувофиқ ўзбек ҳалқи номидан кимлар ишолиб бориши мумкин? 10-модда. Ўзбекистон халқи номидан фақат у сайлаган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Президенти иш олиб бориши мумкин. 3. Сиёсий партия қайси орган томонидан тузилади? Сиёсий партиялар фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини амалга ошириш мақсадида, хоҳиш-иродани эркин билдириш, партияга ихтиёрий равишда кириш ва ундан чиқиш, аъзоларининг тенг ҳуқуқлилиги, ўзини ўзи бошқариш, қонунийлик ва ошкоралик асосида тузилади ва фаолият кўрсатади. 4. Парламент назорати шакллари? Давлат бюджети ижросини боришини кўриб чиқиш, ВМнинг ижтимоий иқтисодий хаетнинг муҳим масалалари юзасидан хар йилги маърузасини кўриб чиқиш, Давлат дастурлари боришини кўриб чиқиш, Коррупцияга қарши курашиш агентилиги маърузасини кўриб чиқиш, Бош Вазир ҳисоботини эшитиш, Қонунчилик палатаси ва бошқаларни ахборотини эшитиш, элчиларни ҳисоботларини эшитиш, Бош прокурор, Ҳсоб палата, Марказий банк ҳисоботини эшитиш, парламент сўрови, парламент текшируви, қонун ҳужжатлари ижроси мониторинг қилиш. 5. Қайси давлат органи ҳалқаро муносабатларда ЎР хукумати номидан иш кўради ва имзолайди? Ўзбекистон Республикасининг Президенти давлат раҳбари сифатида халқаро муносабатларда Ўзбекистон Республикаси номидан иш кўради ҳамда халқаро ҳуқуққа ва Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ ваколатларини кўрсатиш заруратисиз музокаралар олиб боради ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини имзолайди. 6. БМТ Бош Ассамблеясида Маърифат ва диний бағрикенглик резолюцияси мақсади нима? Резолюцияда кўпроқ маърифатпарварлик ғоялари илгари сурилиб, диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш, жаҳонда хавфсизлик ва тинчликни мустаҳкамлаш йўлида соғлом кучларни бирлаштиришнинг, ўзаро ҳурмат, инсон ҳуқуқлари, муроса ва ўзаро англашувнинг муҳимлиги эътироф этилган. 7. БМТ 72-сессиясида “Афғонистонда тинчликка эришишнинг ягона йўли -? Афғонистонда тинчликка эришишнинг ягона йўли – марказий ҳукумат ва мамлакат ичидаги асосий сиёсий кучлар ўртасида олдиндан ҳеч қандай шарт қўймасдан, тўғридан-тўғри мулоқот олиб боришдир. 8. Ҳалқаро шартномалар тўғрисидаги Қонунга кўра ҳалқаро шартнома тили? Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ва бошқа аҳдлашувчи томоннинг тили Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномасининг тилидир. Бошқа аҳдлашувчи томон билан келишувга кўра ўзга тил Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномасининг тили деб танланиши мумкин. Халқаро шартноманинг матни қайси тилда тузилган бўлса, ўша тил мазкур шартноманинг матнида кўрсатилиб, матнда унинг аутентиклиги ва расмийлиги белгиланади. 9. Давлат бошқаруви функциялари? Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар амалда рўёбга чиқарилишини, уларнинг ижроси устидан таъсирчан назорат амалга оширилишини таъминлаш; ташқи ва ички сиёсатни амалга ошириш, давлатнинг ташқи ва ички хавфсизлигини таъминлаш; мамлакатни стратегик ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш, давлатнинг мақсадли дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни амалга оширишни ташкил қилиш, иқтисодий ислоҳотларни рўёбга чиқариш борасидаги чора-тадбирларни амалга ошириш; инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларини, аҳолининг таълим, тиббий хизмат, ижтимоий таъминотга бўлган ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш, меҳнат бозорини тартибга солиш, ижтимоий соҳада умумдавлат бошқарув тизими фаолиятини бошқариш ва мувофиқлаштириш; тегишли ҳуқуқий муҳитни яратиш, лицензиялаш, сертификатлаштириш ва стандартлаштириш орқали хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш; солиқлар, божхона тўловларини йиғиш, давлат даромадларини тақсимлаш йўли билан хазинага оид вазифаларни амалга ошириш. 10. Демократик тамойилларни мажбурий тартибда сингдирилиши бу-ххх 11. Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисидага Қонундаги асосий йўналишлар? ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш; ёшларнинг ҳаёти ва соғлиғини сақлаш; ёшларнинг маънавий, интеллектуал, жисмоний ва ахлоқий жиҳатдан камол топишига кўмаклашиш; ёшлар учун очиқ ва сифатли таълимни таъминлаш; ёшларни ишга жойлаштириш ва уларнинг бандлиги учун шарт-шароитлар яратиш; ёшларни ватанпарварлик, фуқаролик туйғуси, бағрикенглик, қонунларга, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида, зарарли таъсирлар ва оқимларга қарши тура оладиган, ҳаётга бўлган қатъий ишонч ва қарашларга эга қилиб тарбиялаш; ёшларни ахлоқий негизларни бузишга олиб келадиган хатти-ҳаракатлардан, терроризм ва диний экстремизм, сепаратизм, фундаментализм, зўравонлик ва шафқатсизлик ғояларидан ҳимоя қилиш; ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти даражасини юксалтириш; иқтидорли ва истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш; ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш; ёшларда соғлом турмуш тарзига интилишни шакллантириш, шунингдек ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва ёшлар спортини оммавий ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш; ёш оилаларни маънавий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, улар учун муносиб уй-жой ва ижтимоий-маиший шароитларни яратиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тизимини амалга ошириш; ёшларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини рўёбга чиқариш соҳасида фаолиятни амалга оширувчи халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантириш. 12. Ахборот хавфсизилиги деганда нима тушунилади? бу ташкилот ёки ташкилот ходимлари ахборот ресурсларини ҳимоя қилиш учун кундалик амалиётида амал қиладиган чора-тадбирлар, қоидалар ва тамойиллар тўплами. 13. Ахборотнинг ҳуқуқий ҳимояси – А)Давлат ички ҳуқуқи: -Шартномалар, конвенциялар, деклорациялар, -Патентлар, -Авторлик ҳуқуқлари, -Лицензиялар Б)Халқаро ҳуқуқ: -Конституция, -қонунлар, -Фармонлар, -қарорлар В)Давлат миқёсида: -Буйруқлар, -Кўрсатмалар, -қоидалар, -Йўриқномалар Г)Ташкилот миқёсида 14. Ички таҳдид тушунчасининг моҳияти - Мамлакат ичида Давлат манфаатлари ва конституцион тузум, мамлакат суверинитети га таҳдид солувчи ҳар қандай уринишлар. 15. Буюк Давлатчилик шовинизми - Кўп миллатли мамлакатларда тарихий тараққиёт жараёнида давлатда етакчи мавқени эгаллаган, ўз миллатини олий миллат деб эълон қилган ҳукмрон миллат мафкураси ва сиёсати. 16. БМТ 72-сессиясида Президентимиз томонидан илгари сурилган таклифлар: 1) Орол муаммоси 2) Муаммоларни ҳал этишда ШҲТ ва МДҲ ролини ошириш 3) Афғонистонда тинчлик ўрнатиш 4) Етакчи давлатларни Яқин Шарқ муаммосига эътиборини аниқ белгилаш 5) МОни тинч ва гуллаб яшнаетган ҳудудга айлантириш 6) Бутун дунё ёшларини террорчилик хавфидан асраш 17. Давлат органлари фаолиятини очиқлигини таъминлайдиган, уларни аҳоли билан бевосита боғлайдиган кўприк вазифасини бажарувчи ташкилот – ОАВ 18. Бизнес омбудсман қайси давлат ҳокимияти ҳузурида ташкил этилди? ЎРП 19. Бош Вазир номзоди қандай тасдиқланади? Ўзбекистон Конституциясига асосан Бош вазир номзоди Қонунчилик палатасига сайловда энг кўп депутатлик ўринларини олган сиёсий партия ёки тенг миқдордаги энг кўп депутатлик ўринларини қўлга киритган бир неча сиёсий партия томонидан Президентга кўриб чиқиш учун таклиф этилади. Бунда, Президент тақдим этилган Бош вазир лавозимига номзодни кўриб чиққанидан кейин уни Олий Мажлис палаталарининг кўриб чиқиши ва тасдиқлаши учун киритади. Бош вазир номзоди Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари умумий сонининг ярмидан кўпи томонидан овоз берилган тақдирда тасдиқланган ҳисобланади. 20. Дипломатик ваколатхона бошлиқлари ким томонидан тайинланади? Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари билан тайинланади ва чақириб олинади. Бу масалаларга доир таклифларни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг тегишли комитети (комиссияси) билан келишган ҳолда киритади. 21. ЎРП томонидан тайинланган сенаторни чақириб олиш қандай амалга оширилади? депутатнинг, сенаторнинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилигини жиноий, фуқаровий, маъмурий ҳамда қонунда назарда тутилган бошқа турдаги жавобгарликка олиб келиши мумкин бўлган тарзда бузганлиги; депутатнинг, сенаторнинг ахлоқ, депутатлик одобининг умум эътироф этилган нормаларини қўпол равишда бузувчи ва депутат, сенатор номига доғ туширувчи ҳамда давлат ҳокимияти вакиллик органларининг обрўсига путур етказувчи ҳаракатлар, ножўя ишлар содир этганлиги; депутатнинг, сенаторнинг қонунчиликда назарда тутилган ўз вазифаларини мунтазам равишда, узрли сабабларсиз бажармаганлиги, шу жумладан тегишли халқ депутатлари Кенгашларининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг (бундан буён матнда Қонунчилик палатаси деб юритилади), Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг (бундан буён матнда Сенат деб юритилади) мажлисларида, уларнинг органлари ишида иштирок этмаганлиги, уларнинг топшириқларини бажармаганлиги. депутатнинг уни депутатликка номзод қилиб кўрсатган сиёсий партия олдидаги ўз мажбуриятларини бажармаганлиги. 22. ЎРП Ш.Мирзиёев томонидан Олий Мажлисга илк маротаба Мурожаат қилган? 2017 йил 22 декабрь 23. Мурожаатномани ташқи сиёсат, айниқса, қўшнилар билан яхши қўшничилик тамойили қандай аталади? “Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатида Марказий Осиё – бош устувор йўналиш” 24. Маърифат ва диний бағрикенглик резолюцияси - БМТ 72-сессиясида илгари сурилган 25. БМТ Хавфсизлик Кенгаши Доимий аъзолари – АҚШ, Буюк Британия, Россия, Франция, Хитой 26. Технопарк бу- Download 39.66 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling