ҲУҚУҚшунослик фанлари бўйича; офицерлар учун


Download 302.94 Kb.
bet1/19
Sana17.06.2023
Hajmi302.94 Kb.
#1522631
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
хуқуқ 751-800


Биринчи савол – ҲУҚУҚШУНОСЛИК фанлари бўйича;
ОФИЦЕРЛАР учун

  1. Мамлакатимизда истеъмолчилар ҳуқуқларининг давлат томонидан ҳимоя қилинишини таъминлайдиган идораларнинг мажбуриятлари ҳақида гапириб беринг?

24-модда. Маҳаллий ҳокимият органлари томонидан истеъмолчилар ҳуқуқларининг ҳимоя қилиниши
Истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳимоя қилиниши учун маҳаллий ҳокимият органлари:
истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари бажарилишини ташкил этадилар;
истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ваколати берилган давлат органлари ва истеъмолчиларнинг жамоат бирлашмалари билан ҳамкорлик қиладилар;
истеъмолчиларнинг шикоятлари, аризалари ва таклифларини кўриб чиқадилар;
истеъмолчиларнинг (истеъмолчилар номуайян доирасининг) ҳуқуқларини ҳимоя қилиб судларга мурожаат этадилар;
ўз ҳуқуқлари доирасида бошқа ваколатларни ҳам амалга оширадилар.
25-модда. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий органлари
Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий органлари истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида:
истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширадилар;
истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг қўлланилиши масалалари юзасидан расмий тушунтиришлар берадилар;
истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш аломатлари аниқланган тақдирда, ишлаб чиқарувчидан (ижрочидан, сотувчидан) зарур ҳужжатлар, тушунтиришларни ва бошқа ахборотни сўраб оладилар;
истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини бузаётган камчиликларни бартараф этиш тўғрисида ишлаб чиқарувчига (ижрочига, сотувчига) кўрсатма юборадилар;
истеъмолчиларнинг (истеъмолчилар номуайян доирасининг) ҳуқуқларини ҳимоя қилиб, судга мурожаат этишга ҳақлидирлар;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширадилар.


  1. Download 302.94 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling