ҲУҚУҚшунослик фанлари бўйича; офицерлар учун


Муаллифлик шартномаси тушунчасига таъриф беринг?


Download 302.94 Kb.
bet5/19
Sana17.06.2023
Hajmi302.94 Kb.
#1522631
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
хуқуқ 751-800

Муаллифлик шартномаси тушунчасига таъриф беринг?

38-модда. Муаллифлик шартномаси
Ушбу Қонун 19-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган мулкий ҳуқуқлар фақат муаллифлик шартномасини тузиш йўли билан ҳуқуқ эгаси томонидан бошқа шахсга ўтказилиши мумкин, ушбу Қонунда белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
Муаллифнинг мулкий ҳуқуқларини бошқа шахсга ўтказиш мутлақ ҳуқуқларни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги муаллифлик шартномаси асосида ёки мутлақ бўлмаган ҳуқуқларни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги муаллифлик шартномаси асосида амалга оширилиши мумкин.
Мутлақ ҳуқуқларни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги муаллифлик шартномаси фақат ушбу ҳуқуқлар ўтказилаётган шахс асардан муайян усулда ва шартномада белгиланган доирада фойдаланишига рухсат беради.
Мутлақ бўлмаган ҳуқуқларни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги муаллифлик шартномаси фойдаланувчига асардан шундай ҳуқуқларни бошқа шахсга ўтказган мутлақ ҳуқуқлар эгаси ва (ёки) бу асардан айни шундай усулда фойдаланиш учун рухсат олган бошқа шахслар билан тенг равишда фойдаланишга ижозат беради.
Муаллифлик шартномаси бўйича бошқа шахсларга ўтказиладиган ҳуқуқлар, агар шартномада бевосита бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, мутлақ бўлмаган ҳуқуқлар ҳисобланади.
Асарга бўлган муаллифлик ҳуқуқи асар акс эттирилган моддий объектга бўлган мулк ҳуқуқи билан боғлиқ эмас.
Моддий объектга бўлган мулк ҳуқуқини ёки моддий объектга эгалик қилиш ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказиш шу объектда акс эттирилган асарга бўлган бирон-бир муаллифлик ҳуқуқининг ўз-ўзидан бошқа шахсга ўтказилишига сабаб бўлмайди.

  1. Муаллифлик ҳуқуқларининг халқаро муҳофазаси ҳақида сўзлаб беринг?

Муаллифлик ҳуқуқи ҳ – бўйича 1952 й. ги Жаҳон (Женева) конвенцияси ҳамда адабий ва бадиий асарларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги Берн конвенцияси (1886) мавжуд. Берн конвенцияси Муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилишнинг қатъий тизимини ўзида ифодалайди. Ўзбекистонда Муаллифлик ҳуқуқининг асосий нормалари ЎзР Фуқаролик кодекси (1041 — 1073моддалар) ва «Муаллифлик ва турдош қуқуклар тўғрисида»ги ЎзР қонуни (1996 й. 30 авг.)да белгиланган.


  1. Download 302.94 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling