ҲУҚУҚшунослик фанлари бўйича; офицерлар учун


Суд мажлисини ўтказиш тартиби ҳақида гапириб беринг?


Download 302.94 Kb.
bet6/19
Sana17.06.2023
Hajmi302.94 Kb.
#1522631
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
хуқуқ 751-800

Суд мажлисини ўтказиш тартиби ҳақида гапириб беринг?

208-модда. Суд мажлиси
Иш муҳокамаси ишда иштирок этувчи шахсларни албатта хабардор қилган ҳолда суднинг очиқ мажлисида ўтади.
Ёпиқ суд мажлислари қонунда назарда тутилган ҳолларда ишда иштирок этувчи шахсларнинг талабига ёки суднинг ташаббусига кўра ўтказилади.
Очиқ суд мажлислари видеоконференцалоқа режимида ўтказилиши мумкин. Ушбу Кодексда назарда тутилган суднинг видеоконференцалоқа режимидаги мажлисида бевосита иштирок этиш оғзаки шаклда ўтказиладиган суд мажлисида иштирок этишга тенглаштирилади.
Суднинг ташаббусига кўра ёки суд процесси иштирокчиларининг илтимосномаси билан суд мажлисининг аудио- ёки видеоёзуви олиб борилиши мумкин.
Суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш зарур бўлган тақдирда, шунингдек суд мажлисида аудио- ёки видеоёзуви воситаларидан фойдаланилганда суд ишда иштирок этувчи шахсларни ва суд процессининг бошқа иштирокчиларини бу ҳақда огоҳлантиради.
Суд процесси иштирокчилари ва суд мажлиси залида ҳозир бўлганлар ёзма қайдлар қилиш ҳуқуқига эга. Суд мажлисини фототасвирга тушириш, аудио- ва видеоёзувини амалга ошириш, шунингдек оммавий ахборот воситаларида трансляция қилинишига тарафларнинг розилиги ва суд мажлисида раислик қилувчининг рухсати билан йўл қўйилади.

  1. Фуқаролик ишлари бўйича суд иши қатнашчилари ҳақида сўзлаб беринг?

39-модда. Ишда иштирок этувчи шахслар
Тарафлар, учинчи шахслар, уларнинг вакиллари, ариза берувчилар ва судда кўрилаётган алоҳида тартибда юритиладиган ишлар бўйича бошқа манфаатдор шахслар, прокурор, ишда бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишда иштирок этадиган давлат бошқаруви органлари, ташкилотлар ва айрим фуқаролар ишда иштирок этувчи шахслар деб тан олинади.

  1. Фуқаролик ишлари бўйича суд ишини кўриш босқичларини айтиб беринг?

Иш қўзғатиш
Фуқаролик ишларини суд муҳокамасига тайёрлаш
Суд муҳокамаси
Суднинг ҳал қилув қарори
Ҳал қилув қарорини ижро этиш


  1. Download 302.94 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling