Бўйича Бош прокурор кубогини ўтказиш I. Умумий қоидалар


Download 462.79 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/7
Sana24.12.2022
Hajmi462.79 Kb.
#1061784
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
02 Кураш Миллий Низом лойиҳаси якуний 2 2




Маҳаллаларда истиқомат қилувчи ёшлар ўртасида Кураш спорт тури
бўйича Бош прокурор кубогини ўтказиш 
 
I. Умумий қоидалар. 
Мазкур Низом спортнинг Кураш тури бўйича мусобақаларнинг (бундан 
буён матнда мусобақа деб юритилади) мақсади ва асосий вазифалари, спорт 
мусобақаларини ташкил этиш ва бошқариш, уларни ўтказишга раҳбарлик қилиш, 
уни молиялаштириш, шунингдек, мусобақа ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш 
тартибини белгилайди. 
 
II. Спорт мусобақаларининг мақсад ва вазифалари. 
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги 
“Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш 
чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-92-сон қарори, 2022 йил 11 апрелдаги 
“Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга 
олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-201-сон Қарори, ҳамда 
“Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини 
янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4881-сон Қарорда 
белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлашдан иборат. 
2. Аҳолининг кенг қатлами айниқса ёшларни оммавий тарзда спорт билан 
мунтазам шуғулланишлари учун механизм яратиш. 
3. Ҳудудларда мусобақалар ўтказиш орқали айниқса, қишлоқ жойларда 
ёшлар ва уюшмаган ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш
жиноятчиликни олдини олиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш
ёшларни жисмонан соғлом ва ҳар томонлама баркамол қилиб вояга етказиш 
мақсадида маҳалла, сектор, туман (шаҳар) терма жамоалари таркибларини 
шакллантириш. 
4. Ёшлар ва уюшмаган ёшлар орасида иқтидорли, кучли ва туғма 
истеъдоди бор ёшларни (селекция) қилиш орқали кураш спорт турига жалб 
этишдан иборат. 

Download 462.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling