Тасдиқлайман” Хўжаобод туман 16-мактаб директори


Download 34.5 Kb.
Sana21.02.2023
Hajmi34.5 Kb.
#1217033
Bog'liq
16- мак.Баён тақдимномага



ТАСДИҚЛАЙМАН”
Хўжаобод туман
16-мактаб директори
Х.Тўланова

9-март 2022 йил




16- умумтаълим мактабида ўтказилган йиғилиш
БАЁНИ
2022 йил 9- март Янги Фарғона МФЙ



Раислик қилувчи:

16 – мактаб дректори



Қатнашганлар: 57



Мактаб ҳодимлари








КУН ТАРТИБИ:
Хўжаобод туман Адлия бўлимининг 2022 йил 2 март кунги “Қонун бузулиши, унинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида”ги 1-60/1-7/76-сонли тақдимномаси ҳақида.
Кун тартибидаги масалалар бўйича йиғилиш раиси, Х.Тўланова кириш сўзи билан очиб, йиғилиш иштирокчиларига Хўжаобод туман Адлия бўлимининг 2022 йил 2 март кунги “Қонун бузулиши, унинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида”ги 1-60/1-7/76-сонли тақдимномасини ўқиб эшиттирди.
Хусусан, Хўжаобод туманидаги буджет муассасалари ва ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2012 йил 10 июлдаги 200-сон буйруғи билан тасдиқланган «Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги Низом (кейинги ўринларда низом деб юритилади) асосида ишлар ташкил қилинганлиги мониторинг қилинганда қуйидагилар маълум бўлган.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 214-моддаси, «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Қонуни 17-моддаси, «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги Қонуни 35-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни 23-моддасида иш берувчи меҳнат артномаси тузиш чоғида дастлабки тарзда ва кейинчалик (иш давомида) вақти-вақти билан ходимларни тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил қилиши шартлиги кўрсатиб ўтилган. Меҳнат кодексининг 214-моддасига мувофиқ умумтаълим мактабларининг бевосита болаларга таълим ёки тарбия бериш билан машғул бўлган педагог ва бошқа ходимлари тиббий кўрикдан ўтказилиши кераклиги белгилаб қўйилган.
Низомнинг 8-бандида иш берувчи ҳудудий давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари ва ташкилотнинг касаба уюшмаси қўмитаси билан биргаликда ҳар календарь йилнинг 1 декабригача ташкилотдаги тиббий кўрикдан ўтказилиши шарт бўлган ходимларнинг лавозим бўйича контингентини аниқлаши ва бу ҳақда низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда далолатнома тузиши лозим деб кўрсатилган бўлсада, Хўжаобод тумани СEО ва ЖС бўлими томонидан тақдим этилган 182-сонли маълумотига кўра мактаб томонидан мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ далолатнома тузилмаганлиги маълум бўлган.
Шунингдек, низомнинг 9-бандида иш берувчи тиббий кўрикдан ўтказилиши шарт бўлган ходимларнинг лавозим контингентидан келиб чиқиб ҳудудий СEО ва ЖС ва ташкилотнинг касаба уюшмаси қўмитаси билан келишган ҳолда тиббий кўрикдан ўтиши шарт бўлган ходимларнинг рўйхатини тузади ва тиббий кўрикни ўтказувчи даволаш-профилактика муассасасига тақдим этади деб белгиланган. Бироқ, низомнинг 9-бандида кўрсатилган вазифалар хам мактаби томонидан бажарилмаганлигини айтиб ўтди.
Йиғилиш раиси кун тартибидаги масалалар юзасидан йиғилиш иштирокчиларига бир қанча кўрсатма ва топшириқлар берди.
Кун тартибидаги масалалар атрофлича муҳокама этилиб, йиғилиш
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
1. Хўжаобод туман Адлия бўлимининг 2022 йил 2 март кунги “Қонун бузулиши, унинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида”ги 1-60/1-7//76-сонли тақдимномаси маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Хўжаобод туман Адлия бўлимининг 2022 йил 2 март кунги “Қонун бузулиши, унинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида”ги 1-60/1-7//76-сонли тақдимномасида кўрсатилган камчилик ҳамда қонунбузулиши холатларини зудлик билан бартараф этиш чоралари кўрилсин.
3. Юқоридаги камчиликларга йўл қўйганлиги учун М.Зикировага ушбу камчиликларга йўл қўйганлиги учун хайфсан интизомий жазо чораси қўлланилсин.
4. Ушбу йиғилиш баёнида белгиланган вазифалар ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.


Мактаб директори: Х.Тўланова


Йиғилиш котиби: Б.Тошматова
Download 34.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling