IX.Талабномаларни бериш тартиби ва муддати.
Мусобақа босқичларида иштирокчилар рўйхати ҳар бир қатнашчига
тегишли
ҳужжатлар
(шахсни
тасдиқловчи
ҳужжат,
3x4 ҳажмдаги сурат) спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказилишидан
3 кун олдин туман (шаҳар) спортни ривожлантириш бўлимига тақдим этилади.
Талабномалар мусобақа ўтказиладиган кунда мандат комиссиясига тақдим
этилиши шарт.
Мусобақа иштирокчилари рўйхати иловада белгиланган шаклда ёшлар
етакчиси ва маҳалла фуқаролар йиғини раислари томонидан тасдиқланади.
Ушбу рўйхат ўрнатилган тартибда ҳакамлар ҳайъатига тақдим этилади.
Рўйхатда иштирокчилар, тренерлар, спорт жамоалари раҳбарлари бўлиши
шарт (1-жадвал).
Мусобақага четдан (рўйхатда бўлмаган) жалб қилинган иштирокчилар
спорт мусобақаларига қўйилмайди.
Мусобақа қатнашчилари ва тренерлар томонидан мусобақа жараёнида ёки
жамоа ўртасида тартиб қоидаларини бузса, уларга нисбатан Ташкилий қўмита
томонидан тегишли тартибда чора кўрилади.
Жамоа аъзоларининг йўл ҳаракати хавфсизлиги, мусобақа ўтказиш
жойларида одоб ахлоқ қоидаларига амал қилишларига жамоа раҳбари масъул
ҳисобланади.
X. Низоларни ҳал этиш.
Мусобақа иштирокчилар томонидан Низом талаблари бузилган ҳолларда,
мусобақада иштирок этаётган маҳалла жамоасининг натижаси бекор қилиниб,
ушбу иштирокчилар мусобақага қўйилмайди.
Мусобақа ўтказиш жараёнида (иштирокчи томонидан) мусобақа ўтказиш
учун тўсқинлик қилинган ҳолларда мазкур иштирокчидан келиб чиқадиган барча
норозилик хатлари мусобақа тугагандан сўнг ёзма равишда бош ҳакамга такдим
этилиши шарт. Ҳакамлар ҳайъати томонидан норозилик хати 24 соат (1 сутка)
ичида кўриб чиқилади.
Мусобақа якунлангандан кейин норозилик хатлари ва ҳар қандай
шикоятлар қабул қилинмайди ва инобатга олинмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |