Бўйича Бош прокурор кубогини ўтказиш I. Умумий қоидалар


III. Спорт мусобақаларини ўтказиш тартиби


Download 462.79 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/7
Sana24.12.2022
Hajmi462.79 Kb.
#1061784
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
02 Кураш Миллий Низом лойиҳаси якуний 2 2

 
III. Спорт мусобақаларини ўтказиш тартиби. 
1. “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида маҳаллаларда истиқомат 
қилувчи ёшлар ўртасида беш босқичли, 16-21 ёшли ўсмир ва қизлар ўртасида, 
22-26 ёшли эркак ва аёллар ўртасида спортнинг Миллий Кураш тури бўйича 
мусобақалар ўтказилади.


2. Маҳаллаларда истиқомат қилувчи ёшлар ўртасида спорт мусобақалари 
беш босқичда ўтказилади. 
1-босқич: мусобақаларнинг 1-босқичи жорий йилнинг 10-18 сентябрь 
кунлари маҳаллалардаги кўчалараро ёшлар ўртасида саралаш мусобақалари 
ўтказилади ва маҳалланинг спорт турлари бўйича терма жамоалари 
шакллантирилади ва кейинги босқичда иштирок этади. 
2-босқич:  маҳаллаларнинг терма жамоалари ўртасида жорий йилнинг
28 сентябрь – 8 октябрь кунлари кунлари ҳудудлардаги маҳаллалар ўртасида 
сектор мусобақалари ўтказилади. 
3-босқич: секторларда ғолиб бўлган маҳалла жамоалари ўртасида туман, 
шаҳар босқичи жорий йилнинг 18-28 октябрь кунлари ўтказилади. Сектор 
мусобақаларида ғолиб бўлган маҳалла жамоалари туман (шаҳар) мусобақасида
иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади. 
4-босқич: туман (шаҳар)ларда ғолиб ва совриндор бўлган маҳалла 
жамоалар ўртасида жорий йилнинг 5-15 ноябрь кунлари ҳудудий босқич 
мусобақалари ўтказилади. 
5-босқич: ҳудудларда ғолиб ва совриндор бўлган маҳалла жамоалари 
ўртасида жорий йилнинг 25 ноябрь - 5 декабрь кунлари республика (финал) 
босқич мусобақалари ўтказилади. 
3. Мусобақаларнинг республика (финал) босқичларида фақат мазкур 
мусобақаларнинг қуйи босқичларида (тўрт босқичли – маҳаллалардаги 
кўчалараро ёшлар ўртасида саралаш мусобақаси, секторлар ҳудудларидаги 
маҳаллалараро, туман (шаҳар) босқичи, вилоят босқичи) ғолиб ва совриндор 
бўлган терма жамоалар республика (финал) босқич мусобақаларида иштирок 
этади. 
Бунда, ушбу талабларга риоя қилмаган жамоалар (якка спортчилар)нинг 
иштирок этишига йўл қўйилмайди. 
4. Спорт таълим муассасаларида спорт билан мунтазам шуғулланаётган 
юқори кўрсатгичга эга бўлган спорт унвони ва разрядли (1-спорт разряди, спорт 
усталигига номзод, спорт устаси ва халқаро тоифадаги спорт устаси ҳамда 
профессионал) спортчиларнинг иштирок этиши таъқиқланади. 
5. Мусобақа иштирокчилари яшаш манзиллари бўйича доимий рўйхатдан 
ўтган бўлишлари лозим.
Иштирокчиларнинг бир маҳаллада истиқомат қилиб бошқа маҳалла 
номидан иштирок этишларига йўл қўйилмайди.

Download 462.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling