Ўзбекистон Республикаси Конституцияда меҳнат қилиш ҳуқуқи қандай тартибга солинган?
37-модда.
Ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эгадир.
Суд ҳукми билан тайинланган жазони ўташ тартибидан ёки қонунда кўрсатилган бошқа ҳоллардан ташқари мажбурий меҳнат тақиқланади.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва Меҳнат кодексига мувофиқ меҳнатни ҳуқуқий тартибга солишнинг тамойиллари ҳақида гапириб беринг?
Меҳнат ҳуқуқи ва меҳнатга оид муносабатлар тушунчасига таъриф беринг?
Mehnat huquqi normalari mehnat munosabatlarining vujudga kelishi, o‘zgarishi va barham topishining shartlarini, ish vaqti hamda dam olish vaqti muddatining davomiyligini belgilash, mehnat muhofazasi, mehnat intizomiga doir munosabatlarni tartibga solishga qaratilgan. Mehnat munosabatlari subyektlariga ish beruvchi, ishchi va xizmatchilar, davlat organlari, muassasalari, korxonalari va jamoat birlashmalari, kasaba uyushmalari kiradi. Mazkur tarmoqning normativ manbayi – Mehnat kodeksidir. Mehnat huquqining mehnat munosabatlarini tartibga solishda qo‘llaydigan uslullari bo‘lib, rag‘batlantirish, tegishli shartnomalarga normativ hujjat tusini berish hisoblanadi.
Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг вазифалари ҳақида гапириб беринг?
2-модда. Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг вазифалари
Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ходимлар, иш берувчилар, давлат манфаатларини эътиборга олган ҳолда, меҳнат бозорининг самарали амал қилишини, ҳаққоний ва хавфсиз меҳнат шарт-шароитларини, ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари ва соғлиғи ҳимоя қилинишини таъминлайди, меҳнат унумдорлигининг ўсишига, иш сифати яхшиланишига, шу асосда барча аҳолининг моддий ва маданий турмуш даражаси юксалишига кўмаклашади.
Do'stlaringiz bilan baham: |