Қ а р о р жиноят ишида айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб этиш тўғрисида


Download 16.44 Kb.
Sana08.03.2023
Hajmi16.44 Kb.
#1253476
Bog'liq
Қ а р о р


Қ а р о р
жиноят ишида айбланувчи тариқасида иштирок
этишга жалб этиш тўғрисида

2020 йил “10” июль термиз тумани


Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги ИЖҚК Департаменти Сурхондарё вилояти бошқармаси суриштирув бўлими суриштирувчиси 1-даражали юрист Х.М.Хусанова, иш юритувимдаги 222153/2020-5xk-сонли жиноят иши материаллари билан танишиб чиқиб, қуйидагиларни-




а н и қ л а д и м:

Жиноят иши бўйича тўпланган ҳужжатларга кўра, 19.12.1990 йилда Қизириқ туманида туғилган Отабеков Зокир Алиевич Қизириқ тумани “Янгикент” маҳалласида яшаб келиб, бирон-бир жойда ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, жиноят содир этиш йўлига кириб, кушниси О.Собировни муттасил равишда дуппослабкелган ва натижада О.Собировга енгил тан жарохати етказди Жиноятини қуйидаги ҳолатда қасддан содир этган.
Жумладан, Департаменти Қизириқ, Ангор ва Шеробод туман бўлимлари ходимлари билан ҳамкорликда олинган тезкор маълумотлар ва тадбирга жалб қилинган “А” исмли шахснинг аризасига асосан 10.06.2020 йилда Қизириқ “ Навбахор МФЙ” ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро . З.Отабеков 01.03.2020 да тогаси О.Собировдан 100 00000(ўн миллион сум) микдорида карз олган ва бир ойдан сўнг кайтариб беришга келишган. Ушбу вакт утганидан сўнг олинган карз ўз вактида кайтариб берилмаганлиги сабабли тога ва жиян ўртасида ўзаро муносабатлар ёмоншиб жанжал келиб чикади Шунда З Отабеков О Собировга утмас курол билан бир неча маротаба санчиб чукур булмаган тан жарохати етказади Бу жанжал Собировнинг кушнилари иштирокида бартараф этилиб О.Собиров Сурхондарё вилояти 1 сонли шифохонасига олиб борилади колганлар яьни О.Собировнинг турмуш ўртоғи ва кўшнилари И.И.О томонидан жанжалга ойдинлик киритиш учун И.И.Б биносига олиб келинган
З.Отабеков ўзининг ушбу ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 110-моддаси 1-қисмида назарда тутилган харакатларни содир этиб , ушбу жиноятини қасддан содир этган.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 381, 3811, 361-моддаларига қўлланилиб-


қ а р о р қ и л д и м:


1.Жиноят иши бўйича 19.12.1990 йилда Қизириқ туманида туғилган Отабеков ЗОКИР Алиевич айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 110-моддаси
1-қисми билан айблов эълон қилинсин.
2. Бу ҳақда унга эълон қилиниб, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
46-моддасида назарда тутилган айбланувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилсин.

Бўлими суриштирувчиси 1-даражали юрист Х.М.Хусанова


Қарор менга 2020 йил “12 _03” майь куни эълон қилинди ва унинг моҳияти тушунтирилди.


Айбланувчи З.А.Отабеков

Шунингдек менга, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 46-моддасида кўрсатилган ҳуқуқ ва мажбуриятларим, яъни айбланувчи: ўзининг нимада айбланишини билиш, қамоққа олинганлиги ва турган жойи тўғрисида адвокатга ёки яқин қариндошига телефон орқали қўнғироқ қилиш ёхуд хабар бериш; химоячига эга бўлиш ҳамда учрашувларнинг сони ва давом этиш вақти чекланмаган ҳолда у билан холи учрашиш, ушбу Кодекс 230-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно; ўзига қўйилган айблов юзасидан ҳамда ишнинг бошқа ҳар қандай ҳолатлари бўйича кўрсатув ёхуд кўрсатув беришдан бош тортиш ва кўрсатувларидан жиноят ишига доир далиллар сифатида унинг ўзига қарши фойдаланилиши муминлиги ҳақида хабардор бўлиш; ўз она тилидан ва таржимон хизматидан фойдаланиш; ўзининг химояланиш ҳуқуқини шахсан ўзи амалга ошириш; илтимоснома бериш ва рад қилиш; далиллар тақдим этишф; суриштирувчи ва терговчининг рухсати билан тергов ҳаракатларида иштирок этиш; дастлабки тергов тамом бўлганидан сўнг ишнинг барча материаллари билан танишиб чиқиш ҳамда ундан зарур маълумотларни ёзиб олиш; материаллар ва ҳужжатлардан техника воситалари ёрдамида ўз ҳисобидан кўчирма нусхалар олиш ёки улардаги маълумотларни ўзга шаклда қайд этиш; жиноят ишининг терговчи ёки прокурор томонидан тугалланганлигига қарши эътироз билдириш ҳамда суд муҳокамаси ўтказилишини талаб қилиш; ярашув тўғрисидаги, амнистия актини қўллаш ҳақидаги ишлар бўйича, биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси судининг мажлисларида, суднинг рухсати билан эса, кассация ва назорат инстанциялари судининг мажлисларида иштирок этиш; суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг ҳаракатлари ҳамда қарорлари устидан шикоятлар бериш; суд мажлисининг баённомаси билан танишиш ҳамда у ҳақда ўз мулоҳазаларини билдириш; иш бўйича келтирилган протестлар, апелляция, кассация шикоятларидан хабардор бўлиш ва уларга нисбатан эътирозлар билдириш ҳуқуқига эга.


Судланувчи охирги сўз билан чиқиш ҳуқуқига эга.
Айбланувчи: суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг чақирувига биноан ҳозир бўлиши; дастлабки тергов ва суд муҳокамасида иштирок этишдан бош тортмаслиги; ҳақиқатни аниқлашга далилларни йўқ қилиш, сохталаштириш, гувохларни кўндиришга уриниш ва бошқа қонунга ҳилоф ҳаракатлар билан тўсқинлик қилмаслиги; ўзига нисбатан танланган эҳтиёт чорасидан келиб чиқадиган талабларни бажариши; гувохлантириш, эксперт текшируви учун намуна олиш, экспертиза ўтказиш учун тиббий муассасага жойлаштириш ҳақидаги суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарорлари ва суднинг ажримлари ҳамда ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа процессуал қарорлар ижро этилишига тўсқинлик қилмаслиги, ишнинг тергови ва суд мажлиси вақтида тартибга риоя этиши шарт.
Айбланувчи зиммасига кўрсатув бериш, шунингдек ўзининг айбдор эмаслигини ёки ишнинг бошқа бирор ҳолатларини исботлаш мажбурияти юкланиши мумкин эмаслиги тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
46-моддасида кўрсатилган ҳуқуқ ва мажбуриятлари менга тушинтирилди.



Айбланувчи З.А.Отабеков


Ҳимоячи З.А.Абдусаломова
Download 16.44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling