Шикоят ариза апелляция тартибида жпкнинг 497


Download 18.71 Kb.
bet1/3
Sana21.04.2023
Hajmi18.71 Kb.
#1375397
  1   2   3
Bog'liq
Османов Шерзод Хусаинович


Тошкент вилояти чудининг жиноят ишлари бўйича Апелляция судлов ҳайъатига
Ўзбекистон Республикаси ЖКсининг
276 моддаси 2-қисми “б” банди билан айбдор деб топилган махкум Османов Шерзод Хусаиновичга чиқарилган 2023 йил март ойининг 27 кундаги хукмига нисбатан


ШИКОЯТ АРИЗА
(Апелляция тартибида ЖПКнинг 4975 моддаси асосида)

Жиноят ишлари бўйича Оққўрғон тумани судининг март ойининг


22-кунидаги хукмига кўра махкум Османов Шерзод Хусаинович Ўзбекистон Республикаси ЖКсининг 276-моддасини 2-қисми “б” банди билан айбдор деб топилган.
Махкум Османов Шерзод Хусаиновичга ЖКнинг 276-моддаси
2-қисмида кўрсатилган санкцияси доирасида 3 йил озодликдан махрум этиш жазоси тайинланган. Ш.Х.Османовга ЖКнинг 60-61 моддалари тартибида ЖИБ Қуйичирчиқ тумани судининг 2020 йил 2 ноябр кунидаги хукми билан тайинланган жазони қисман қўшиш йўли билан узул-кесил ўташ учун 3 йил муддатга озодликдан махрум қилиш жазоси тайинланган. Ш.Х.Османвога қўлланилган “гаров” эхтиёт чораси бекор қилинган ва у суд залидан қамоққа олинган.
Махкум Османов Ш.Х.га Ўзбекистон Республикаси ЖКсининг
96-моддаси асосида унга мажбурий равишда даволаниш қўлланилган. Ш.Х.Османовга тайинланган жазо манзил калонияларда ўташлиги белгиланган.
Махкум Османов Ш.Х. дастлабки тергов шунингдек, суд мажлисида айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, 2023 йилни 28-январ куни тахминан соат 14:30 ларда уни яшаб турган хонадонига ИИБ ходимлари туманда тадбир ўтказилаётканлиги, уни уйида тинтув ўтказишга прокурорни рухсатномаси борлигини айтишиб, 2 та холис иштирокида киришганлигини, уни ишламайдиган ошхонасидан 1 метрлик чуқурликдан қора полиэтилен пакетга ўралган нам холатда лойлар аралашган моддани топишканлигини хамда холислар иштирокида расмийлаштирилганлиги, у хақиқатдан хам гиёхванд “наша” моддасини истеъмол қилишлигини, лекин мажбурий даволаниш шарт эмаслигини, чунки наша бўлса истеъмол қилишлигини, бўлмаган холда чидаб юришлигини кўрсатган.
Судда сўралган гувох К.Сафаров, Ш.Х.Османовни кўрсатмаларини тўлиқ тасдиқлаб, хақиқтдан хам Османов Шерзод ўз хонадонидан топилган гиёхванд моддасини ўзи истеъмол қилишлигини айтган.

Download 18.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling