Шикоят ариза апелляция тартибида жпкнинг 497


Хурматли аппелация суди раиси ва аъзолари!


Download 18.71 Kb.
bet2/3
Sana21.04.2023
Hajmi18.71 Kb.
#1375397
1   2   3
Bog'liq
Османов Шерзод Хусаинович

Хурматли аппелация суди раиси ва аъзолари!
Химоя хамда Османов Ш.Х уни содир эткан жиноий харакатлари ЖКнинг 276-модда 2-қисми “б” банди билан малакаланганлигига эътирозлари йўқлигини Сизларга маълум қилади. Махкуи Османов Шерзод Хусаиновичга нисбатан тайинланган жазони қуйидагиларга кўра енгиллатишингизни сўрайди.
Химоямда бўлган Османов Ш.Х айбига тўлиқ иқрор, қилган ишларидан жуда-жуда пушаймонда, қарамоғида қари ва касалманд онаси ва отаси хамда уй бекаси бўлган турмуш ўртоғи бор бўлиб, уларни яккаю-ягона боқувчиси хисобланади. Бир неча йил яъни 9 йилдан буён фарзанд кўрмаган.
Суд томонидан тайинланган жазо у учун оғир, чунки оила аъзолари моддий томондан қийналиб қолишган.
Шунингдек, судни хукмидан ЖКни 96-моддасини чиқариб ташлашликни сўрайман, чунки у мажбурий тартида даволанишга мухтож эмас.
Юқоридагиларга кўра Аппелация судидан
С Ў Р А Й М А Н:
1. Махкум Османов Шерзод Хусаиновичга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКсининг 57-моддасини қўллашингизни ва жазони енгиллатишингизни;
2. Махкум Османов Шерзод Хусаиновичга қўлланилган мажбурий равишдаги даволанишни ЖКни 96-моддасини бекор қилишингизни.

ODILLIK PRINSIPI” адвокатлик


бюроси адвокати ___________ М.Т.Мирахмедова

«______» апрель 2023 йил

Жиноят ишлари бўйича Янгийўл шаҳар судига


Янгийўл шаҳар прокурори адлия маслаҳатчиси Э.К.Санокулов томонидан келтирилган илтимосномага нисбатан “ODILLIK PRINSIPI” адвокатлик бюроси адвокати М.Т.Мирахмедовадан.


Тел: 97 707-45-57


Э Ъ Т И Р О З Н О М А
Жиноят ишлари бўйича Янгийўл шаҳар судига 2023-йил 10-апрел куни 12/109-23 сони билан Янгийўл шаҳар прокурори адлия маслаҳатчиси Э.К.Санокулов томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКсининг 129-модда 1-қисми билан айбдор деб топилган Ёқубжанов Шохжахон Дилшод ўғлини жиноят иши юзасидан Апелляция муддатини тиклаш ҳақида илтимоснома киритилган.
Янгийўл шаҳар прокурори ўз илтимосномасида Ўзбекистон Республикаси ЖКсининг 4975 моддаси асосида апелляция муддатини тиклашни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКсининг 4975-моддасида хукм устидан шикоят бериш ёки протест билдириш муддати узрли сабабларга кўра ўтказиб юборилган ҳолларда апелляция шикояти ёки протести бериш ҳуқуқига эга бўлган шахслар хукм чиқарган судга муддатни тиклаш бўйича илтимоснома билан мурожаат қилишлиги кўрсатилган.
Ҳурматли прокуроримиз Э.К.Санокулов апелляция муддатини нима сабабдан ўтказиб юборилганлигини ҳамда уни узрли деб топиш сабабларини кўрсатмаган. Илтимосномада фақатгина судни хукмини чуқурроқ ўрганиш имкони бўлмаганлиги сабабли муддатни тиклашни сўраган. Ваҳоланки, суд мажлисида ҳамда хукм ўқилганда прокурор ёрдамчиси иштирок этган ҳамда хукм нусхаси 3 ку муддат ичида томонларга берилган.
Янгийўл шаҳар прокурорини илтимосномасини сўрайман қисмида мутлақо бошқа шахсга яъни Д.Эргашевга нисбатан 15.10.2021-йилдаги хукми бўйича апелляция муддатини тиклаш сўралган.
Янгийўл шаҳар прокурори Э.К.Санокулов томонидан ушбу илтимоснома ўқилмаган ва текширилмаган деб ҳисоблайман.
Жиноят ишлари бўйича Янгийўл шаҳар суди томонидан махкум Ёқубжанов Шохижахон Дилшод ўғлига нисбатан 2023-йил февралнинг 17-куни хукм ўқилган ва бугунги кунда жабрланувчи томонидан апелляция шикояти ёки прокурор томонидан апелляция протести келтирилмаган. Хукм қонуний кучга кирган, ҳозирда махкум Ёқубжанов Шохижахон Дилшод ўғли жазони ўтаб келмоқда.
Юқоридагиларга асосан Янгийўл шаҳар прокурори томонидан келтирилган Апелляция муддатини тиклаш асослари ва узрли сабаблари бўлмаганлиги учун илтимосномани қаноатлантиришдан рад этишингизни сўрайман.



Download 18.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling