БуйруғИ 2017-2018 ўқув йилида таълим сифати мониторинги тизимини янада такомиллаштириш ва ташкил этиш тўғрисида
Download 93,53 Kb.
|
Янгикургон Ташки мониторинг туман
- Bu sahifa navigatsiya:
- буюраман
Янгиқўрғон туман халқ таълими бўдими мудири БУЙРУҒИ 2017-2018 ўқув йилида таълим сифати мониторинги тизимини янада такомиллаштириш ва ташкил этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Таълим тўғрисида”ги Қонун ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сон Фармони, 2017 йил 8 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПП-3180-сонли қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги “Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 140-сонли, 2017 йил 6 апрелдаги “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-унар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 187-сонли, 2013 йил 8 майдаги “Узлуксиз таълим тизими учун чет тилларидан давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 124-сонли қарорлари ва 2017 йил 25 июлдаги 803-ф сонли Фармойиши ва Халқ таълими вазирининг “2017-2018 ўқув йилида таълим сифати мониторинги тизимини янада такомиллаштириш ва ташкил этиш тўғрисида”ги 2017 йил 16-сентябрдаги 299-сонли хамда вилоят халқ таълими бошқармасининг 2017 йил 18 сентябрдаги 209-сонли буйруқлари ижросини таъминлаш, Давлат таълим стандартлари талабларининг бажарилиши, таълим-тарбия жараёнига педагогик инновацияларни жорий этиш ҳолатини ва таълим мазмунини такомиллаштириш, таълим-тарбия самарадорлигига эришиш мақсадида буюраман:
амалиётчи ўқитувчилар ва малакали мутахассисларни жалб этган ҳолда ўрта таълим муассасалари фаолиятини ўрганиш, таълим сифати мониторингини ўтказиш учун зарур бўладиган ўқувчиларда фанга оид умумий ва таянч компетенцияларни аниқлашга доир саволнома, кўп вариантлилик асосида компетентликка йўналтирилган топшириқлар, тестлар ва ёзма иш материаллари банкини шакллантириш; мониторинг жараёнини ташкил этиш, назорат материаллари ва турларини ишлаб чиқишда илғор халқаро тажрибалар (Р1SА, Т1МSS ва ҳ.к.)ни ўрганган ҳолда миллий мониторинг тизимини такомиллаштириш ва унинг натижалари асосида ўқув-методик жараённи янада ривожлантириш чораларини кўриш; зарур ҳолларда таълим сифати мониторингини ўтказиш учун тайёрланган материаллар (анкета саволномалари ва таълим сифатига таъсир этувчи омилларни аниқлайдиган саволномалар ва мониторинг натижаларини умумлаштирадиган электрон дастур) намуна таянч мактабларда апробациядан ўтказиш ва тегишли ўзгартиришлар киритиш; таълим сифати мониторинги жараёнини сифатли, холисона ва адолатли (қоғоз ва электрон дастур ёрдамида) ўтказилишини таъминлаш; таълим сифати мониторинги натижаларини таҳлил этиш ҳамда белгиланган режа асосида туман халқ таълими бўлимининг кенгаш ва мудир хузуридаги йиғилишларида муҳокама қилиш учун тегишли таҳлилий маълумотларни тайёрлаш вазифалари юклатилсин.
Download 93,53 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling