БуйруғИ 2017-2018 ўқув йилида таълим сифати мониторинги тизимини янада такомиллаштириш ва ташкил этиш тўғрисида
-2018 ўқув йилида таълим сифати мониторингини ўтказиш
Download 93.53 Kb.
|
Янгикургон Ташки мониторинг туман
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1. Ўқув йилининг биринчи ярим йиллиги якуни бўйича таълим сифати мониторингини ўтказиш тартиби
- гетроген тест
2017-2018 ўқув йилида таълим сифати мониторингини ўтказиш
ТАРТИБИ Мазкур тартиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўгрисида”ги ПФ-4947-сон Фармони, 2017 йил 6 апрелдаги “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-унар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўгрисида”ги 187-сонли, 2013 йил 8 майдаги “Узлуксиз таълим тизими учун чет тилларидан давлат таълим стандартларини тасдиклаш тўғрисида”ги 124-сонли қарорлари, ва 2017 йил 25 июлдаги 803-ф сонли Фармойишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш асосида ишлаб чиқилган. Таълим сифати мониторинги 2017-2018 ўқув йили давомида вазирлик томонидан тасдикданган таълим сифати мониторингини амалга ошириш режаси 1-иловадаги жадвал асосида халқ таълими тизимИдаги ўрта таълим мактабларида амалга оширилади. Вазирлик томонидан таълим сифати мониторинги ҳар ўкув йилининг биринчи ярим йиллиги якуни бўйича декабрь ойида ва ўқув йили якуни бўйича апрель ойида ўтказилади. Вазирликнинг ишчи гуруҳи Қорақалпогистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари ҳамда туман(шаҳар) халқ таълими бўлимлари фаолиятини белгиланган саволнома асосида таълим сифатини ошириш бўйича амалга оширилган ишлар холатини ўрганиб, таҳлилий маълумотнома тайёрлайди. 1. Ўқув йилининг биринчи ярим йиллиги якуни бўйича таълим сифати мониторингини ўтказиш тартиби Ўқув йилининг биринчи ярим йиллиги якуни бўйича таълим сифати мониторинги жараёнига умумтаълим мактабларининг 4-, 8-, 9- ва 10-синф ўқувчилари жалб қилинади. Ҳар бир ҳудудда: 4-синф ўқувчиларидан 2 вариантда 30 талик: I блок (она тили ва адабиёти, хорижий тил) ва II блок (математика, табиатшунослик) фанларидан ҳар бир фан бўйича 10 таси жавоби танланадиган, 5 таси жавоби ёзиладиган гетроген тест (бир неча ўзаро яқин фанлар бўйича тайёргарлик даражасини текширувчи педагогик тест) топшириқлари шаклида ўтказилади. 8- синф ўқувчиларидан 2 вариантда 45 талик: I блок (она тили ва адабиёти, математика хорижий тил (инглиз, немис, француз)), II блок (биология, кимё, рус тили) ва III блок (физика, география, она тили (ёзма иш)), IV блок (тарих, информатика, математика (ёзма иш)) фанларидан ҳар бир фан бўйича 10 таси жавоби танланадиган, 5 таси жавоби ёзиладиган гетроген тест топшириқларишаклида ўтказилади (ёзма иш назорати ўтказиладиган ўҳувчиларни тесттопшириҳларини бажаришга жалб этмаслик мумкин). синф ўқувчиларидан 2 вариантда 45 талик: I блок (она тили ва адабиёти, математика хорижий тил (инглиз, немис, француз)), II блок (биология, кимё, рус тили) ва III блок (физика, география, она тили (ёзма иш)), IV блок (тарих, информатика, математика (ёзма иш)) фанларидан ҳар бир фан бўйича 10 таси жавоби танланадиган, 5 таси жавоби ёзиладиган гетроген тест топшириқлари шаклида ўтказилади (ёзма иш назорати ўтказиладиган ўцувчиларни тест топшириҳларини бажаришига жалб этмаслик мумкин). синф ўқувчиларидан 2 вариантда 45 талик: I блок (она тили ва адабиёти, математика хорижий тил (инглиз, немис, француз)), II блок (биология, кимё, рус тили) ва III блок (физика, география, она тили (ёзма иш)), IV блок (тарих, информатика, математика (ёзма иш)) фанларидан ҳар бир фан бўйича 10 таси жавоби танланадиган, 5 таси жавоби ёзиладиган гетроген тест топшириқлари шаклида ўтказилади (ёзма иш назорати ўтказиладиган ўҳувчиларни тест топшириҳларини бажаришга жалб этмаслик мумкин). Тест синовларини бажариш учун 4-, 8-, 9- ва 10-синфларда мониторинг ўтказиладиган фанлардан ҳар бир тест саволига 2 дақиқадан (4-синфларда 60 дақиқа, 8-10-синфларда 90 дақиқа) вақт берилади. Математика, она тили ёки хорижий тиллардан бериладиган ёзма топшириқлар (мисол, масала, диктант, баён ва ҳ.к.) 1 академик соат (45 минут)га мўлжалланади. Назорат ишлари мавжуд имкониятлардан келиб чиқиб қоғоз ёки электрон дастур орқали ўтказилади. Барча блок фанларини қамраб олиш мақсадида синфларнинг ўқувчилари сонига қараб 2-3 та гуруҳ шакллантирилади. Назорат ишлари қоғозда тест шаклида ўтказилса, натижалари (жавоблар варақаси) электрон жадвалга киритиб борилади ва мактаб фаолияти юзасидан олинган маълумотлар умумлаштирилади. Уқувчиларнинг жавоб варақалари синфлар ва фанлар бўйича алоҳида конвертларга солинади ва муҳрланади. Ўқувчилар назорат ишларини бажарганларидан сўнг, таълим сифатига таъсир этувчи омилларни ўрганиш мақсадида, дастлаб мониторинг ўтказилган синф ўқувчилардан сўровнома, уларга дарс бераётган ўқитувчилардан тест ва сўровнома, мактаб раҳбарларидан анкета сўровномалари ўтказилади. Мактаб фаолияти саволнома асосида таълим сифатини оширишга йўналтирилган ишлар ҳолати дастур асосида ўрганилади. Download 93.53 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling