III. Миллий стандартларнинг халқаро талаблар билан уйғунлаштирилиши даражасини янада ошириш
16.
|
Республикада халқаро, давлатлараро, минтақавий стандартларни ва хорижий мамлакатларнинг стандартларини қабул қилиш ва қўллаш тартибини тасдиқлаш.
|
Вазирлар Маҳкамасининг қарори
|
2019 йил
25 январгача
|
Ўзстандарт (Саттаров),
манфаатдор вазирлик ва идоралар
|
17.
|
Стандартлаштириш бўйича техник қўмиталар фаолиятини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ва унда улар фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш натижалари бўйича масъул шахсларни мукофотлаш ва масъулияти белгилашни кўзда тутиш.
|
Вазирлар Маҳкамасининг қарори
|
2019 йил
15 январгача
|
Ўзстандарт (Саттаров),
манфаатдор вазирлик ва идоралар
|
18.
|
Стандартлаштириш бўйича халқаро, ҳудудий ташкилотлар қошидаги Техник қўмиталарга (ИСО, МЭК, МГС ва бошқалар) аъзо бўлиш.
|
Идоравий ҳужжатлар
|
2019-2020 йиллар
|
Ўзстандарт (Саттаров),
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари
|
19.
|
«Ҳалол» стандартлари талабларига мувофиқ маҳсулот ва хизматларни сертификатлаштириш фаолиятини ташкил этиш юзасидан таклифлар киритиш.
|
Ёзма ахборотнома
|
2019 йил
25 январгача
|
Ўзстандарт (Саттаров),
Дин ишлари бўйича қўмита (Акрамов),
ТСВ (Ходжаев)
|
20.
|
Соҳалар ва идоралар кесимида стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларнинг халқаро талабларга уйғунлашувининг мақсадли кўрсаткичларига эришиш тармоқ жадвалларини тасдиқлаш.
|
Идоравий ҳужжатлар
|
2019 йил
1 январгача
|
Ўзстандарт (Саттаров),
манфаатдор вазирлик ва идоралар
|
|