1. Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]


Download 423.97 Kb.
bet3/9
Sana22.11.2023
Hajmi423.97 Kb.
#1793452
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
bb07fbb9143a3b5e9d5d8c2770fc040f

йўл-транспорт ҳодисаси — транспорт воситасининг йўлда ҳаракатланиш жараёнида рўй берган, фуқароларнинг ҳалок бўлишига ёки соғлиғига зарар етишига, транспорт воситалари, иншоотлар, юкларнинг шикастланиши ёхуд бошқа моддий зарар етишига сабаб бўлган ҳодиса;
йўл ҳаракати — одам ва юкларни транспорт воситалари ёрдамида ёки бундай воситаларсиз йўллар доирасида ташиш ёхуд йўл ҳаракати қатнашчиларининг йўлларда ҳаракатланиши жараёнида юзага келувчи муносабатлар мажмуи;
темир йўл кесишмаси — йўлнинг темир йўллар билан бир сатҳда кесишган жойи;
йўналишли транспорт воситаси — белгиланган йўналиши ва бекатлари бўлган, йўловчи ташиш учун мўлжалланган умумий фойдаланишдаги транспорт воситалари (троллейбус, трамвай, автобус, йўналишли такси);
механик транспорт воситаси — двигатель билан ҳаракатга келтириладиган транспорт воситаси (мопеддан ташқари). Бу атама барча трактор ва ўзи юрар мосламаларга ҳам тааллуқлидир;
мопед — энг юқори конструктив тезлиги соатига 50 километрдан, иш ҳажми 50 см3 дан ошмайдиган ички ёнув двигателига эга бўлган ёки номинал (белгиланган) қуввати 0,25 киловаттдан ортиқ ва 4 киловаттдан кам бўлган электр двигателли икки ёки уч ғилдиракли транспорт воситаси. Худди шундай тавсифларга эга бўлган квадрицикл (квадроцикл), трицикл, скутер ҳамда йўлнинг қатнов қисмида ҳаракатланишига мослаштирилган бошқа механик мосламалар ҳам мопедларга тенглаштирилади;
мотоцикл — двигателининг иш ҳажми 50 см3дан (ички ёнув двигатели бўлганда) ва ҳар қанақа двигателда энг юқори конструктив тезлиги соатига 50 километрдан ошадиган икки ғилдиракли ва ён тиркамали (кажавали) ёки ён тиркамасиз механик транспорт воситаси.
Трицикллар, шунингдек, рухсат этилган тўлиқ вазни 400 килограммдан (юк ташиш учун мўлжалланган транспорт воситалари учун 550 килограммдан) ошмайдиган, мотоциклга ўхшаш ўриндиққа ва рулга эга бўлган ва двигателининг энг юқори қуввати 15 киловаттдан ошмайдиган квадрицикл (квадроцикл) ҳамда бошқа механик мосламалар ҳам мотоциклларга тенглаштирилади;

Download 423.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling