1. Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]


Иш стажи Устамалар миқдорлари


Download 172.66 Kb.
bet2/2
Sana03.12.2023
Hajmi172.66 Kb.
#1800960
1   2
Bog'liq
ВМҚ 924 21.11.2019

Иш стажи

Устамалар миқдорлари
(лавозим маошига нисбатан фоиз ҳисобида)

3 йилдан 5 йилгача

10

5 йилдан 10 йилгача

20

10 йилдан 15 йилгача

40

15 йилдан 25 йилгача

50

25 йилдан ортиқ

60

8. Қўмита, бошқармалар ва таркибий корхоналар ходимларига байрам саналарида — Янги йил байрами, Хотин-қизлар куни, Наврўз байрами, Хотира ва қадрлаш куни, Мустақиллик куни, Ўқитувчи ва мураббийлар куни, Конституция куни, диний байрамларда («Рўза ҳайит» (Ийд ал-Фитр) ва «Қурбон ҳайит» (Ийд ал-Адҳа) ҳамда касб байрамида ойлик лавозим маошининг рағбатлантириш коэффицентини ҳисобга олган ҳолда бир баробари миқдорида мукофот берилади.
9. Қўмита, бошқармалар ва таркибий корхоналарнинг хизмат вазифаларини сидқидилдан ва самарали бажариб келаётган юқори малакали ва ташаббускор ходимларига лавозим маошининг рағбатлантириш коэффицентини ҳисобга олган ҳолда 50 фоизгача устамалар тўланади.
Устаманинг аниқ миқдори тегишлилиги бўйича белгиланган тартибда Қўмита, бошқармалар ва таркибий корхоналар раҳбари томонидан белгиланади.
10. Қўмита, бошқармалар ва таркибий корхоналар ходимларига иш кўрсаткичларининг бажарилишига қараб, лавозим ойлик маошининг рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда ҳар ой якуни бўйича 100 фоизгача ва йил якуни бўйича икки баробари миқдорида мукофотлар берилади.
11. Қўмита, бошқармалар ва таркибий корхоналар ходимларини ижтимоий муҳофаза қилиш ва уларнинг меҳнати самарадорлигини ошириш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳар ойда транспорт харажатларини қоплаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробаригача;
ҳар ойда овқатланиш харажатларини қоплаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баробаригача;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш учун ходимларга бир йилда бир маротаба базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баробаригача бўлган миқдорда тўловлар амалга оширилади.
(11-банднинг иккинчи — тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Касаба уюшмаси ташкилоти билан келишилган ҳолда Қўмита, бошқармалар ва таркибий корхоналар ходимларига ва (ёки) уларнинг оила аъзоларига қуйидаги ҳолатларда базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баробаригача бўлган миқдорда моддий ёрдам берилади:
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
ходим вафот этганда — бунда моддий ёрдам хотинига (эрига) тўлаб берилади, агар ходимнинг хотини (эри) бўлмаса, моддий ёрдам фарзандларига ёки қонуний вакилларига (васийлари ва ҳомийларига) ёхуд уларнинг вояга етмаган фарзандларини асраб олган шахсларга тўлаб берилади, шунингдек, ходим турмуш қурмаган бўлса, моддий ёрдам ота-онаси ёки боқимандалар ўртасида тенг улушларда тақсимланади;
50, 55, 60 (юбилей) ёши муносабати билан, пенсияга чиққанда, ходимнинг ўзи, шунингдек унинг фарзандлари турмуш қурганда;
яқин қариндоши вафот этганда, вафоти тўғрисида гувоҳнома нусхаси тақдим этилганда;
алоҳида заруратга кўра (бахтсиз ҳодиса, фалокат, узоқ муддатли касаллик сабабли даволаниш ва бошқа ҳолатларда).
13. Қўмита, бошқармалар ва таркибий корхоналар ходимларига даволаниш муассасаларига, дам олиш, санаторийлар, пансионатлар, туризм базалари ва болаларни соғломлаштириш муассасаларига йўлланмалар қийматининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорида бир йилда бир марталик компенсация тўлови берилади.
4-боб. Ходимларни моддий рағбатлантиришни таъминлаш юзасидан масъулият
14. Қўмита, бошқармалар ва таркибий корхоналар раҳбарлари ва бош бухгалтерлари ходимлар меҳнатини нормалаш ва ҳисобга олишнинг ташкил этилиши, лавозим маошлари ва тариф ставкаларининг тўғри белгиланганлиги, ушбу Низомда назарда тутилган қўшимчалар, устамалар ва мукофотлар тўғри ҳисоблаб чиқилганлиги, маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланганлиги учун шахсан жавоб беради.
15. Қўмита, худудий бошқармалар ва таркибий корхоналарни молиялаштириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ тегишли манбалар ҳисобига амалга оширилади.
5-боб. Якунловчи қоида
16. Ходимларни моддий рағбатлантириш бўйича таклифлар киритишда холис ёндашув таъминланади ва ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 ноябрдаги 924-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Автомобилда хорижий юк ташувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришлари, бўлишлари, юк олиб ўтишлари ва ундан чиқиб кетишлари тартиби тўғрисида» 1995 йил 11 январдаги 11-сон қарорида:
5-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Йиғимларни ундириш миллий валюта «сўм»да нақд пулсиз шаклда ёки тижорат банклари томонидан бевосита божхона постларида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тўлов кунидаги курси бўйича нақд пул шаклида амалга оширилади, олинган маблағларнинг 20 фоизи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ҳисоб рақамига, қолган 80 фоизи Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси фаолиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисоб рақамига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилади»;
15-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Белгилаб қўйилсинки, хорижий мамлакатларнинг оғир юк кўтарувчи ва катта ҳажмли транспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб юришидан тушган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси фаолиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисоб рақамига ўтказилади».
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Автомобиль йўллари инфратузилмасини янада ривожлантириш ва йўл ҳаракатини ташкил этиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 26 июлдаги 584-сон қарори 7-бандининг «в» кичик банди ҳамда 8-бандининг учинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.11.2019 й., 09/19/924/4055-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 31.12.2020 й., 07/20/4938/1680-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 09/21/545/0832-сон)

Download 172.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling