5-Мавзу: Олимнинг ижтимоий масъулияти
Download 129.5 Kb.
|
5-мавзу (1)
5-Мавзу:Олимнинг ижтимоий масъулияти 1. Илмий тадқиқотда эркинлик ва ижтимоий назорат. 2. Нейтрализм ва ижтимоий масъулият. 3. Илмий ва интеллектуал элита. 4. Ҳозирги замон олимининг портрети. Ўзбекистон Республикаси ижтимоий тараққиётини таъминловчи устувор йўналишларидан бири сифатида таълим соҳаси эътироф этилди. Устувор соҳа бўлган таълим тизимини тубдан янгилаш, уни мазмунан бойитиш, таълим тизимига илғор педагогик технологияларни тадбиқ этиш ва уни жаҳон таълими даражасига кўтариш мамлакатда олиб борилаётган таълимий ислоҳотларнинг асосий ғоялари саналади. Ўқувчиларда масъулият ҳиссини тарбиялашга бошланғич таълим давриданоқ эътиборни қаратиш мақсадга мувофиқдир. Бинобарин, бу даврда ўқувчи хулқ-атворида ҳосил бўлган сифатлар узлуксиз таълим тизимининг кейинги босқичларида мустаҳкамланиб боради. “Масъулият” тушунчаси араб тилидан таржима қилинганда “жавобгарлик”, “ҳисоб бермоқлик” маъноларини англатиб, бирор иш, хатти-ҳаракат оқибати, натижаси учун жавобларликни англатади. Ўзбек тилида “масъулият” тушунчасининг муқобили сифатида “жавобгарлик” тушунчаси бевосита қўлланилади. Масалан, давлат жавобгарлиги, ҳуқуқий жавобгарлик, маъмурий жавобгарлик ва ҳоказо... «Тарбия» энциклопедиясида «масъулият» тушунчасининг ижтимоий-фалсафий, педагогик ва психологик моҳияти очиб беришга уринилган. Яъни, масъулият — хатти-ҳаракатлар ҳамда уларнинг оқибатлари натижаси учун бўлган жавобгарлик. Манбада «масъулият» тушунчаси негизида акс этувчи шахс фаолияти, хатти-ҳаракатларининг ғоявий ва амалий жиҳатлари шундай ёритилган: масъулият “ижтимоий тарбия” мезонларидан бири бўлиб, одам (шахс)нинг ҳар бир амалий фаолияти маҳсулини тўлиқ тасаввур қилган ҳолда унинг ўзи ва ўзгалар учун ним наф келтиришини англай олиш қобилиятидир. Масъулият бола ҳаётининг илк йилларидан тарбияланади. Ота-оналар болага топширилган ишни у қандай бажараётганига эътибор қиладилар (вақтида ва тўлиқ бажаряртими ёки йўқми), унга ёрдам берадилар, қилган ишлари учун жавоб беришга, ҳар бир ҳаракати қандайдир оқибатга олиб келиши тўғрисида фикрлашга, ўз хатти-ҳаракатини таҳлил қилишга ўргатадилар. Ўқувчида масъулият унинг ахлоқий тарбияланганлиги даражасини кўрсатувчи барқарор хусусиятга айланиши лозим. Меҳнатга масъулиятли муносабатда бўлиш, ўз навбатида ахлоқнинг энг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда меҳнатга масъулиятли муносабатнинг асосий белгилари: Меҳнат топшириқларига онгли ва масъулиятли ёндошиш; Интизомлилик; Мустақиллигини намоён эта олиш; Ўртоқларига ёрдам кўрсатишга тайёрлик; Ташаббускорлик элементлари; Ўртоқлари билан ҳамкорлиги; Фаолият натижаларини олдиндан хис қила олишини ривожлантириш ташкил этади. 1.Фан муайян одамлар – олимлар томонидан амалга оширилувчи фаолият тури сифатида намоён бўлади. Баъзан фан ҳатто олимлар бажарадиган иш сифатида ҳам таърифланади. Олимлар асосан тарқоқ ҳолда фаолият олиб борадилар, уларнинг айримлари махфий лабораторияларда ишласа, айримлари мураккаб ҳисоблаш ва исботлашлар билан шуғулланади. Уларнинг ҳаммаси фақат ўз ҳамкасблари тушунадиган тилдан фойдаланади. Айни вақтда кашфиёт муайян олимнинг шахсий ҳиссасидан қатъи назар у ёки бу тарзда амалга оширилгани ҳақидаги тасаввур ўрнини назария ортида муайян олим, файласуф ёки мутафаккир шахси туришини аниқ тушуниш егалламоқда. Хўш, ҳозирги замон олими ким ва у қандай сифатларга эга? Пол Феерабенд қаламига мансуб саҳифалар давримиз олимининг ўзига хос хусусиятларини англаб етиш, унинг портретини яратишга қаратилган фалсафий ижоднинг ёрқин намунасидир. У ўз дўсти ва ҳамкасби Имре Лакатос образига мурожаат етиб, олим портретини яратади. Портрет жуда аниқ яратилган, чунки методологнинг асосий вазифаси ҳақиқатни кўрсатишдир. Замондошларининг хотираларига кўра, Пол Феерабенднинг ўзи ҳазил-мутойибага мойиллиги кучли, екстравагант шахс бўлган. У истиблишмент, сохта иерархия ва ҳар хил дабдабабозликлар устидан кулган. Ҳар қандай ёрқин, танқидий кайфиятдаги шахс сифатида, у аёвсиз танқид тиғи остига олинган ва муқаррар тарзда ўзига нисбатан душманлик туйғуларини уйғотган. Шундай қилиб, ҳозирги замон олими енг баҳсли ғояларни виждони қийналмай ҳимоя қилишга қодир. У бирон-бир муассаса ва мафкурага нисбатан боғий муҳаббат ёки нафрат туйғуларини ҳис етмайди. Унинг мақсадлари барқарор бўлиши ёки мулоҳазалар, зерикиш, тажрибанинг ўзгариши ёки атрофдагиларда кучли таассурот қолдириш нияти таъсирида ўзгариши мумкин. У мақсадга ё бир ўзи, ё уюшган гуруҳ ёрдамида еришишга ҳаракат қилиши мумкин. Бунда у ақл-идрок, емоциялар, мутойиба, «жиддий манфаатдорлик позицияси» ва одамлар ўйлаб топган ҳар қандай воситалардан фойдаланиши мумкин. У доим универсал ғоялар ва универсал андозаларга очиқ-ойдин қарши чиқади. У илмий ҳалолликни шижоат билан ҳимоя қилишда ҳар қандай Нобел мукофоти соҳибидан ўзишга қодир. У Карлос Кастанеда тавсифлаган таомиллар, ҳодисалар ва кечинмаларга жуда қизиқади1. Феерабенд академик ё‘налиш билан зиддиятга киришиб, олим ўзини табиат қонунлари билан боғлашга ё‘л қўймагани учунгина муваффақиятга еришади, деб еълон қилади. Олим конформизм ё‘лини бутунлай рад етади. Унинг тафаккурида ақл ва антиақл, маъно ва маъносизлик, мўлжал ва тасодиф, онг ва онгсизлик, инсонпарварлик ва антигуманизм яхлит ҳолда мужассамлашади. Баъзан у ўз оппонентларининг кайфиятини жуда аниқ тушунади, бироқ емоционал, маънавий ва ижтимоий тизгинлардан нафратланиши ҳам мумкин. Хуллас, инсоният ва фанга фақат ўз иши билан шуғулланган одамларгина фойда келтиради. Олим портретига яна шуни қўшимча қилиш лозимки, у ҳақиқатни ҳамма нарсадан устун қўяди, билим – ҳаётнинг олий инъоми, ҳақиқат ҳар қандай еътиқодлар, мафкуралар ва жамоатчилик фикридан муҳимроқ еканлиги, олимнинг вазифаси ҳақиқатни тарғиб қилишдан иборатлиги, демак, у шогирдлар ва издошларга ега бўлиши лозимлигига унинг ишончи комил. Коинот ва табиатнинг азалий муаммоларини ўрганар екан, у дунёнинг ўтинчини ешитмайди. Ҳақиқатни излаш, чексиз оламни «англаш сифатини ошириш»ни олим ўз ҳаётининг мазмуни деб ҳисоблайди. Дарҳақиқат, жонли мавжудот туғилиши билан англаш қобилиятига ега бўлади ва ўлганидан кейин ундан айрилади, бироқ англаш сифати инсон босиб ўтган ҳаёт ё‘ли, унинг тажрибаси ва ўзлаштирган билимлар мажмуи билан белгиланади. Ҳар бир инсон ўз борлиқини англаш ва олам қонунларини тушуниб етишга интилишда еркиндир. «Илм одамлари» илмий изланишларнинг маҳсулларини фақат фан соҳасида тайёргарликка ега, билимдон одамларга беришлари мумкин. Тайёргарликка ега бўлмаган одамлар уларни ўзлаштира олмайдилар. Шу нарса диққатга сазоворки, «илм одамлари» - олимлар бутун дунё бўйлаб тарқалган ва бутун инсониятга тегишли. Улар бир-бирини қидиради, бир-бири билан алоқа қилади. Олимларнинг учрашувлари ва мулоқотини таъминлаш шакллари ҳар хил ном билан аталади – булар семинарлар ва конференсиялар, симпозиумлар ва конгресслар. Бироқ мулоқотнинг енг қулай ва кенг тарқалган ё‘ли – олимларнинг илмий асарларини еълон қилиш. Махфий ишловларни ҳисобга олмаганда, ҳар бир олим муаммога нисбатан ўз ёндашуви, еришишга ўз ҳаётини бағишлаган натижалари билан бутун дунёни таништиришга ҳаракат қилади. Маълум маънода олим – ноаниқлик, бемулоҳазалик ва ёлғон-яшиқлар майдонидаги жангчи. Кураш баҳс орқали олиб борилади. Баҳсда ҳақиқат туғилади. Илмий баҳс, мунозара жангнинг қабул қилинган шакллари бўлиб, унда олим-жангчи ўзи аниқлаган ҳақиқий билимни ҳимоя қилади. Кураш бир неча фронтларда боради. Олим жаҳолат ва мутаассибликка, ўз манманлигига қарши курашади. Муваффақияцизликлар олимни танлаган ё‘лидан тўхтата олмайди. Шу сабабли олим ният ёрдамида бошқариладиган куч-ғайратнинг узлуксиз оқими сифатида тушуниладиган улкан иродали шахс, деб айтиш мумкин. Илгари маълум бўлмаган нарсаларни ақл чироли билан ёритишга қаратилган ўз фаолиятида у катта қийинчиликларни енгиб ўтади. Ҳақиқий олим билимларни инсоният равнақи учун фойдали қилишга интилади, у одамлар устидан ҳокимиятни егаллаш ва уларни бошқаришга уринишлардан узоқ бўлади. Оқилона қобилиятларнинг ҳаддан ортиқ ривожланиши дунёни идрок етишнинг бошқа барча ё‘ллари торайиши ва ҳатто бузилишига сабаб бўлади, деган тахмин мавжуд. Албатта, борлиқ ҳақидаги маълумотлар ахборот базасининг камайиши уни яхлит туШуниб етишга кўмаклашмайди, балки аксинча, дунёни тор тушунишга ё‘л очади. Олимлар интуицияга таянар екан, бу билан улар ўзининг оқилоналик чегарасидан четга чиқишга интилишини еълон қилади. Рационализм объектни ва дунёнинг бутун ранг-баранглигини консепсия чегарасига сўзлар ва тушунчалар тарзида сиғдиришга ҳаракат қилади. Рационализм олимни маълум нарсалар ва ҳодисалар билан боғлайди ва уни номаълумни маълумга айлантиришга ё‘налтириб, ўзи маълум координаталар тизимида қолишни маъқул кўради. Бутун фан биносининг пойдеворини ташкил етувчи илмий тушунтириш механизмининг моҳияти шундан иборат. Фан тарихчилари профессионаллашув жараёни ҳақида сўз юритар еканлар, ХХ асрда фанда ҳаваскорлар ва дилетантлар ўрнини аста-секин маошга ишловчи профессионаллар келгани ва бу жараён мобайнида илмий адабиётларнинг оҳанги ўзгарганини қайд етадилар. Фактларга қатъий риоя қилувчи теран фикрлаш услуби жиддий профессионал олим учун меъёрга айланди. Профессионаллашув ва ихтисослашув жараёнларининг кучайиши олимларнинг қадриятлари ва мўлжалларига амбивалент тарзда ҳам таъсир кўрсатди. Бир томондан, профессионаллар ўз соҳаларида қатъий назорат ўрнатиб, ҳаваскор-нопрофессионалларга ё‘лни беркитдилар. Бироқ, бошқа томондан, улар ўзлари бевосита шуғулланмайдиган масалалар, ўз касбий билимлари доирасидан четга чиқувчи муаммолар хусусида фикр юритиш ва баҳслашишга қарши емаслар. Олимнинг мўлжалларида доимо мавжуд бўлган амбивалентлик Р.Мертон асарида ўз ифодасини топди. 1965 йилда нашр етилган «Олимнинг амбивалентлиги» китобида2 олимлар ўз фаолиятида мўлжал олувчи қарама-қарши ё‘налишдаги норматив талаблар мавжудлиги қайд етилган. Нормалар ва қарши нормаларнинг қарама-қаршилиги илмий тадқиқотнинг деярли ҳар бир жиҳатида сезилади. Масалан, олим ўзи еришган натижалари билан ҳамкасбларини мумкин қадар тезроқ таништириши лозим. Бироқ уларда хато ўтиб кетмаслиги учун у ўз натижаларини еълон қилишдан олдин синчиклаб текшириши шарт. Бундан ташқари, олим янги ғоялар ва ё‘налишларга нисбатан таъсирчан бўлиши лозим. Бироқ, айни вақтда, у ўз илмий принсипларини ҳимоя қилиши ва интеллектуал модага берилмаслиги керак. Олимдан ўтмишдошлар ва замондошларнинг ўз қизиқишлари соҳасига мансуб барча асарларини билиш талаб етилади. Айни вақтда у тафаккурнинг мустақиллигини сақлаб қолиши ва унинг ерудицияси қарашларининг ўзига хослигига таъсир кўрсатмаслиги даркор. Олим ўзи еришган натижаларни фан хазинасига киритишга ҳаракат қилиши лозим, бироқ у олдинги парадигма доирасида олинган барча билимларга шубҳа билан қараши керак. Шундай қилиб, фан қадриятлар ва меъёрлар тизимининг амбивалентлиги доим олимнинг олдига қуйидаги муаммони кўндаланг қилиб қўяди: бир томондан, инсоният равнақи учун яшаш ва ишлаш, бошқа томондан – ўз тадқиқотларининг натижалари ҳалокатли бўлган тақдирда, улардан фойдаланиш оқибатлари учун масъулиятни ўз зиммасига олмаслик. Илмий фаолият натижаларини талқин қилиш ҳам кўп сонли қийинчиликлар ва муаммолар туғдиради, чунки олим кўрган ёки тушунган нарсани тил воситалари билан расмийлаштириш талаб етилади. Шундай қилиб, олим тил меъёрлари ва шакллари оламига киришга мажбур бўлади. Бу ерда талқиндаги тафовут омили олим қаерда ва қандай ўқигани, унинг мўлжаллари, мазкур експериментда қандай истиқболларни кўраётганини намоён етади. Бу ва бошқа кўплаб шунга ўхшаш муаммоларни бир тезис – илмий билишнинг ижтимоий табиати, олим фаолиятининг ижтимоий белгиланганлиги ҳақидаги тезис билан бирлаштириш мумкин. Н.Гилберт ва М.Маклей ўтказган олимлар фикрларининг таҳлили «Мулоҳазаларнинг вариантлилиги методологик камчиликлар оқибати емас, балки уларнинг узвий хоссасидир», деган хулосага олиб келди4. Олимлар баъзан қўлланилаётган атамалар ва назарияларнинг аниқ-равшан кўриниб турган маъносини тушунишни хоҳламайдиган ўз ҳамкасбларининг хулқ-атворини ҳар хил баҳолайдилар. Олимлар ўз мойилликлари ва фикрларида ўта беқарор бўлиб, баъзан уларни ҳатто бутунлай қарама-қарши нуқтаи назар билан алмаштиришлари ва интеллектуал рақиблар томонига ўтишлари мумкин. Натижада олим – ҳақиқат, ягона ва объектив ҳақиқат рицари, деган идеал шубҳа остида қолади. Агар баҳсда ҳақиқат туғилгудек бўлса, у ҳар хил фикрлар, қарама-қаршиликлар ва бир-бирини инкор етувчи нуқтаи назарларга қарамай, олимлар еришадиган муросаси мадора маҳсули ҳисобланади. Шундай қилиб, олимнинг меҳнати ва консенсус, яъни муросага келиш муаммоси унинг портретини тўлдиради. Бир қутбда назариянинг мазмуни, уни тузиш методлари хусусида талаб етиладиган якдиллик, експериментал базани асослаш ва унинг оқибатлари ҳақидаги хулосалар турса, бошқа қутбда – оппонент далилларини тушуниш, уларни мунозара учун ўринли шаклга солишни хоҳламаслик туради. Тадқиқотчилар консенсус ҳам, дисконсенсус ҳам очиқ ва яширин тарзда мавжуд бўлиши мумкинлигини қайд етадилар. Очиқ консенсус дарсликларда, монографияларда ўз аксини топади. У институционал ё‘л: ўқув юртларида янги кафедралар очилиши, тадқиқотлар учун маблағлар ажратилиши билан намоён бўлади. Яширин консенсус олимлар муҳокама чоғида «оғир» мавзуларни кўтармаслиги ёки улар ўзлари айни бир масала хусусида бир хил фикрлашларини тахмин қилишларида намоён бўлади. Консенсусга еришиш тахминан қуйидаги даражаларда амалга оширилади:1) парадигма даражаси;2) илмий тадқиқот дастури даражаси; 3) мактаблар ва ё‘налишлар даражаси; 4) индивидуал қарорлар ва келишувлар даражаси. Маълум ютуқларга еришган олимлар ўз мавқеини сақлаб қолишга ҳаракат қиладилар. Бинобарин, улар ўзлари фанга қўшган ҳиссага мувофиқ бўлган мавжуд тасаввурлар тез алмашишидан манфаатдор емаслар. Шу сабабли олим меҳнати Табиатнинг Буюк китоби саҳифаларида ўз изини қолдириш умиди билан боғлиқ. Ф.Франк олимларни ҳамма нарсани соддалаштиришда кўп айблашларини қайд етади. Бу тўғри: соддалаштиришсиз фан мавжуд бўлиши мумкин емас. Олимнинг иши оддий таърифларни топишдан иборат. Олим бирон-бир оддий тушунчага таъриф берганидан сўнг, у мазкур таърифдан кузатилаётган фактларни чиқариши, сўнгра улар кузатиш билан амалда мувофиқ еканлигига ишонч ҳосил қилиш учун бу оқибатларни текшириши лозим. Шундай қилиб, Ф.Франк фикрига кўра, олимнинг меҳнати уч қисмдан иборат бўлади:1) принсипларни илгари суриш; 2) мазкур принсипларга тегишли кузатилаётган фактларни олиш учун улардан мантиқий хулосалар чиқариш; 3) кузатилаётган фактларни експеримент ўтказиш ё‘ли билан текшириш. Ф.Франк бу уч қисм инсон руҳининг уч ҳар хил қобилияти ёрдамида амалга оширилишини кўрсатади. Агар експеримент ўтказиш ё‘ли билан текшириш кузатиш, ҳиссий таассуротларни қайд етиш қобилияти ёрдамида амалга оширилса, иккинчи қисм еса мантиқий фикрлашни талаб қилса, у ҳолда биз принсипларни қай ё‘л билан оламиз? Бу ерда Ф.Франк борлиқни тушуниб етишнинг нафақат оқилона, балки нооқилона усули имкониятларини ҳам ҳисобга олиб, анча илғор фикр юритади. «Умумий принсиплар инсонга тушида келиши, фаннинг умумий принсипларини олиш учун зарур бўлган қобилиятни еса биз тасаввур деб номлашимиз мумкин»5, деб қайд етади у. Ҳозирги замон олимининг портретини Макс Вебер таклиф қилган чизгилар билан тўлдириш мумкин. У олимнинг бурчи ўзини, ўз тафаккурининг инерсиясини тинимсиз енгишдан иборат, деб ҳисоблайди. О‘озирги давр олими – бу аввало профессионал ва мутахассис. Кунларнинг бирида ўзининг бутун тақдири қўлёзманинг мазкур жойидаги мана шу тахминларни у тўғри ёки нотўғри илгари сураётганига боғлиқ еканлиги ҳақида ўйлашга қодир бўлмаган одам фан билан шуғулланмаслиги керак. Олим илмий фаолиятга ўзининг бутун вужуди билан берилишга қодир бўлиши лозим. «Эҳтирос енг муҳим омил – илҳомнинг дастлабки шартидир. <...> Биргина мўлжал билан ҳеч нарсага еришиб бўлмайди. Албатта, мўлжал ҳам дастлабки шартлардан бири ҳисобланади. <...>Јўққисдан пайдо бўлган фараз меҳнат ўрнини босмайди. Бошқа томондан, меҳнат бундай фаразнинг ўрнини босишга ёки мажбурий келтириб чиқаришга қодир емас. Эҳтирос ҳам бунга ожиз. Кўрсатилган икки омил ва фақат биргаликда фаразнинг юзага келишига сабаб бўлади. Бироқ фараз у бизга керак бўлган пайтда емас, ўзи маъқул кўрган пайтда пайдо бўлади. <...> Илмий ходим ҳар қандай илмий ишнинг ё‘лдоши бўлган таваккалчиликни ҳам бўйнига олиши керак. Илм жабҳасида фақат бир ишга хизмат қилувчи одамгина шахс ҳисобланади»6. Download 129.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling