5-Мавзу: Олимнинг ижтимоий масъулияти


Илмий елита ва интеллектуаллар


Download 129.5 Kb.
bet2/4
Sana24.02.2023
Hajmi129.5 Kb.
#1227158
1   2   3   4
Bog'liq
5-мавзу (1)

Илмий елита ва интеллектуаллар илмий муҳитнинг алоҳида типини ташкил етади. Илмий елита ва интеллектуаллар – интеллектуал мулк бунёдкорлари. Интеллектуал мулкнинг ўзини умуман олганда келиб чиқиши мазкур олим ёки илмий жамоа меҳнати билан боғлиқ бўлган билим ва ахборотга мулк сифатида егалик қилиш ҳуқуқи деб таърифлаш мумкин.
Элита (лотинча «елиго» сўзидан) «танлаш» деган маънони англатади. О‘з-ўзидан равшанки, зиёлиларнинг ранг-баранг қатламида уларнинг сара нусхалари ва типажлари алоҳида ажралиб туради. Шу сабабли зиёлилар қатлами муҳитида интеллектуал елита доимо мавжудлигини дадил тахмин қилиш мумкин. Бу маънавий бойликлар бунёдкорлари, профессионал ҳамжамият тан олган атоқли назариячилар, муҳандислар ва тиббиётчиларни ўз ичига олувчи жамият гултожи, десак, муболаға бўлмайди. Суперинтеллектуал елитага Нобел мукофоти соҳиблари киритилади. Бу инсон фаолияти барча жабҳаларининг илмий ривожланишига жуда катта шахсий ҳисса қўшган олимларнинг кичик гуруҳидир.
Элита кўп сонли бўлмайди. Унинг нуфузи миқдор омилининг таъсири билан боғлиқ емас. Шу сабабли аҳолининг енг кўп моддий бойликларни ўзлаштирган қисми емас, балки интеллектуал елитагина ҳақиқий елита бўлиши мумкин. Айрим мутафаккирлар, масалан, Рене Генон ҳақиқий елита тушунчасини бутун табиат билан уйғунликда иш кўрувчи, соф интеллектуаллик ва маънавиятни ўзида мужассамлаштирган маънавий елитанинг шаклланиши билан боғлайди7. Умуман олганда, интеллектуал елита елитар бўлмаслиги ҳам мумкин. Бу қарама-қаршилик бозор иқтисодиётининг, айниқса унинг елита ўзига муносиб ҳаётни таъминлаши мушкул бўлган дастлабки босқичлари оқибатидир.
О‘тган давр адабиётларида интеллектуал елита муаммосини муҳокама қилишга ё‘л қўйилмаган. Марксиз-ленинизм мафкураси елиталар назариясининг илмийликка зид хусусиятини тўла фош етган, деб ҳисобланган. Шу сабабли у мазкур атамадан фойдаланмаган. Элитанинг қабул қилиниши иерархиявийликнинг қабул қилинишига сабаб бўлади. Бугунги кунда мазкур ҳодисанинг мақоми ва интеллектуал аҳамияти тан олинган.
Интеллектуал елита танқидий, мустақил фикрлаши билан тавсифланади. Эрта ривожланиш ва катта қобилиятга егалик емпирик мезон бўлиб хизмат қилади. Интеллектуал елита масалаларини ўрганишга баҚишланган коллектив монография муаллифлари қайд етганидек, «туғма қобилият ўз ҳолича ҳеч нарсани ҳал қилмайди. Бу қобилиятни ривожлантириш лозим. Бунга фақат маълумот олиш, илмий билимлар ва методологияни ўзлаштириш ё‘ли билан еришилади. Шунингдек, қулай умумий маданий муҳит ва индивидлар ижтимоий ҳаётининг яхши шарт-шароитлари ҳам зарур. Ниҳоят, омад деб аташ одат тусини олган муайян ҳолатларнинг қулай кесишуви керак»8.
Тадқиқотчилар интеллектуал елита типологиясини тавсифлар еканлар, баъзан «прометейлар» ва «синтетиклар» атамаларига мурожаат етадилар. Бу номлар моҳияти интуиция даражасида аниқ. Прометейлар – бу янги тушунчалар, назариялар, янги фикрлаш услубларининг бунёдкорлари. Синтетиклар умумлаштирувчи хусусиятга ега кашфиётлар қилишга мойил бўладилар. Интеллектуал елитага мансубликнинг енг диққатга сазовор кўрсаткичи кашфиёт ёки таълимотга стихияли тарзда унинг муаллифи номи берилишидир. Интеллектуал елитанинг ҳамма вакилларига улар фаолиятининг барча даврларида юқори даражада маҳсулдорлик хосдир. Интеллектуал елита ўта фаоллигининг икки даври кўп кузатилади. Биринчи давр 32-36 ёшга, иккинчиси – 42-46 ёшга тўғри келади.
Шундай қилиб, интеллектуал елита – зиёлиларнинг туқма емас, балки функсионал типи. У ўз зиммасига юкланган жамиятнинг маънавий ва интеллектуал ривожланишини таъминлаш функсияси билан боғлиқ. Мазкур қатламнинг ўзига хос хусусиятларига жумласига унинг очиқлигини киритиш мумкин. Зиёлиларнинг айнан иқтидорли вакиллари интеллектуал елита сафини тўлдирадилар. Зиёлиларнинг у ёки бу вакилини интеллектуал елитага мансуб деб топиш масаласини ҳал қилишда айрим зарур белгиларга ишора қилувчи методикалар мавжуд. Бундай белгилар сифатида қуйидагилар таклиф қилинади:
- муайян олим фанлар академияси, илмий муассасалар ва жамиятларга ҳақиқий аъзо, мухбир аъзо ёки фахрий аъзо етиб сайлангани;
- илмий фаолият учун мукофот ва медалларга сазовор бўлганлик;
- махсус биографик маълумотномалар ва енсиклопедияларга киритилганлик;
- илмий нуфузи катта бўлган нашрларнинг таҳрир ҳайъатларида иштирок етиш;
- олимнинг асарлари жаҳон илмий ҳамжамияти аъзолари томонидан юксак баҳоланиши ва улардан иқтибослар олиш индексининг юқорилиги.
Фанда амал қилувчи «Матфей еффекти»га кўра, илмий ҳамжамият томонидан еътироф етилган олимлар янги мукофотларга ўзларининг ҳали довруқ қозонмаган ҳамкасбларига қараганда осонроқ еришадилар.
Интеллектуал елитанинг онтопсихологияси ижодий ўсишни рағбатлантирувчи омилларнинг икки даражаси мавжудлигини кўрсатади. Биринчи даража шахсий манфаатлар ва амбицияларга тўла стимуллардан иборат бўлиб, уларнинг орасида ўз имкониятларини рўёбга чиқариш еҳтиёжи, лидерликка интилиш муҳим ўрин тутади. Иккинчи даража ижтимоий аҳамиятга молик раҚбатлантирувчи омиллар билан белгиланади. Бу ерда айрим фаолият жабҳаларининг устунлиги, умуман жамият ёки унинг айрим тузилмалари манфаатлари ўз ролини ўйнайди. Унда ижодкор шахснинг аҳамиятига урғу бериш, ижодни тарҚиб қилишнинг ҳар хил имкониятларидан, шунингдек моддий стимуллар: грантлар, шахсий стипендиялар, бюджетдан молиялаштиришдан фойдаланилади. О‘ар қандай жамият ўз интеллектуал салоҳиятини ўстиришдан манфаатдор бўлиши лозим.



Download 129.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling