Мавзу юзасидан маъруза матнлари V мавзу: Конституция ва қонуннинг устунлиги режа
Download 0.96 Mb.
|
5-мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1. Конституция ва қонуннинг устунлиги ҳамда улар талабининг сўзсиз тан олиниши ва бажарилиши.
- Конституциянинг устунлиги
МАВЗУ ЮЗАСИДАН МАЪРУЗА МАТНЛАРИ V МАВЗУ: Конституция ва қонуннинг устунлиги РЕЖА: Конституция ва қонуннинг устунлиги ҳамда улар талабининг сўзсиз тан олиниши ва бажарилиши. Қонунийлик принципи. Барчанинг қонунларга мувофиқ иш кўриши. Конституция нормаларининг Республика манфаатларига зид тарзда талқин қилинишига йўл қўйилмаслиги. Қонун ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг Конституция нормаларига мувофиқлиги. 1. Конституция ва қонуннинг устунлиги ҳамда улар талабининг сўзсиз тан олиниши ва бажарилиши. Конституция ва қонуннинг устунлиги деганда нимага нисбатан устунлик ва нима учун устунлик бўлишини аниқлаш лозим. Конституция ва қонуннинг устунлиги бошқа қабул қилинадиган барча ҳужжатларга нисбатан (қонун ости ҳужжатларига) қаралади. Бундан ташқари Конституцияни қонунга нисбатан ҳам устунлиги мавжуд. Конституцияни қонунга нисбатан устунлиги дейилганда бошқа бирорта қонун, уларнинг нормалари конституцияга зид бўлмаслигини, Қонуннинг устунлиги деганда бошқа бирорта қонун ости ҳужжатларини қонунга зид келмаслиги тушунилади. Қабул қилинадиган ҳар қандай бошқа ҳужжатлар Конституция, қонун нормаларини ўзгартиришни эмас, уларни амал қилишини таъминлаши зарур. Конституция ва қонуннинг устунлиги уларнинг ҳуқуқий табиатидан келиб чиқади. Конституциянинг устунлиги олий юридик кучга эга бошқа барча жорий қонунлар ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар унга мувофиқ келиши Конституция энг олий кучга эга алоҳида тартибда қабул қилинадиган давлатнинг асосий қонунидир. Замонавий тил билан айтганда, конституция мамлакатнинг бутун бошқарув тизимини англатувчи кенг тушунча бўлиб, ҳокимиятни бошқариши ёки қонун билан идора қилиши ва ташкил этувчи қоидалар тўпламидир.1 У халқ томонидан (референдум орқали) ёки олий вакиллик органи Олий Мажлис (Парламент) томонидан қабул қилинди. Конституция Ўзбекистон ҳудудида бирдек кучга эга. Ўзбекистонда қабул қилинган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Конституция асосида ва уни ижро қилиш учун қабул қилинади. Ўзбекистон қонунлари энг муҳим ва барқарор ижтимоий муносабатларни тартибга солиш учун қабул қилинади. Ўзбекистонда “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида” махсус қонун бўлиб, у норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг турларини, уларни ким томонидан қабул қилиниши, бир-бири билан муносабатларини белгилаб қўйган2. Конституция ва қонуннинг устунлиги яна бу масала Конституцияда махсус белгиланганлигида ҳам кўрилади. Конституциянинг III боби “Конституция ва қонуннинг устунлиги” деб номланиб, бу конституциявий тузумнинг асослари, асосий принципи сифатида белгиланганлигини кўрсатади. Шу ўринда қуйидаги маълумотга эътибор қаратсак. Маълумот учун3 Конституцияни устунлиги – бу конституция принципларидан биридир. Конституция ва қонунлар ижтимоий муносабатларни тартибга солади. Уларнинг барча қоидаларини бажарилиши, бу қоидаларнинг бажарилиши шартлиги давлатга, давлат органларига, фуқароларга, жамоат бирлашмаларига, барча нодавлат ташкилотларига тааллуқлидир. Конституция ва қонуннинг асосий хусусияти ҳам уларнинг қоидаларини бажарилишини шартлигидир. Бунинг учун жамиятнинг барча аъзолари, тузилмалари Конституция ва қонунларни сўзсиз тан олиши керак. Конституция ва қонунларни тан олиш учун уларни билиш зарур. Конституция ва қонунлар жамият аъзоларига турли шаклдаги билимлар бериш, ташвиқот-тарғибот олиб бориш натижасида етказилади. Бунда т аълим муассасалари ва оммавий ахборот воситаларининг роли катта. Қонунларни тан олиш бу уларни сўзсиз бажариш демакдир. Қонунларни бажариш мажбурий, лекин у онгли, ихтиёрий бажарилганда самараси кўпроқ бўлади. Конституция ва қонунларнинг устунлиги ва сўзсиз тан олиниши Конституциянинг ўзида Конституциявий қоида сифатида белгилаб қўйилган бўлиб, бу мазкур қоидани аҳамиятини янада оширади . Ёдда тутинг Конституция ва қонуннинг устунлиги деганда, уларнинг норма ва қоидаларини бошқа ҳар қандай ҳуқуқий ҳужжатлардан юқори туриши тушунилади. Бошқа барча ҳуқуқий ҳужжатлар фармон, қарор, фармойиш, буйруқ, йўриқнома, низомлар уларга мос бўлиши шарт. Конституция ва қонуннинг устунлиги, бошқа қонун ости ҳужжатлари билан Конституция ҳамда қонун нормалари орасида зиддиятлар. келишмовчиликлар келиб чиққанда, Конституция ва қонунларни амал қилиш билан таъминланади. Конституция ва қонун устуворлигини таъминлашнинг асосий шартлари қонунларни билиш қонунларни ҳурмат қилиш Ҳар бир шахс, у мансабдор шахсми, давлат хизматчиси ёки оддий хизматчими, ёки оддий фуқароми, қонунларни ҳурмат қилиб, ҳар қандай ҳолда ҳам уларни бажарса, бу бошқаларга иборат бўлиши мумкин. Айниқса мансабдор шахсларни қонунларни устунлигини эътироф этиши ва бажариши, бошқа ходимларни ҳам қонунларга шундай муносабатда бўлишга олиб келиши мумкин. Қонунларни бажармаслик, уларга риоя қилмасликни оқловчи ҳеч қандай баҳона, сабаблар бўлмаслиги қонун устуворлигини таъминлайди. Ҳеч нарса, яъни давлат манфаатими, жамоат манфаатими, жамият бирлашмалари манфаатими қонун бузилишига олиб келмаслиги керак. “Ҳуқуқий давлатнинг асосий белгиси – барча фуқароларнинг қонун олдида тенглиги, Конституция ва қонунларнинг устунлиги таъминланишидир”. Конституция ва қонуннинг устунлигини сўзсиз тан олиш Конституциявий қоида сифатида ўрнатилган бўлсада, ҳаётда шу қоидага амал қилмаслик ҳоллари бўлиб туради. Бу қонунларни билмаслик, ёки билиб туриб унга беписандалик билан қараш, шахсий ҳамда идора манфаатларини устун қўйиш натижасида вужудга келади. Идоравий манфаатларини устун қўйиш натижасида баъзи қонун ости ҳужжатларини Конституция ва қонунларга зид тарзда қабул қилиш ҳоллари учраб, бу умумий манфаатга зарар етказиши мумкин. Шунинг учун Конституция ва қонунларнинг устунлиги принципини бузиш ҳуқуқбузарлик ҳисобланиб, жавобгарликни келтириб чиқаради. Download 0.96 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling