Мавзу юзасидан маъруза матнлари V мавзу: Конституция ва қонуннинг устунлиги режа
Конституция нормаларининг Республика манфаатларига зид тарзда талқин қилинишига йўл қўйилмаслиги
Download 0.96 Mb.
|
5-мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5. Қонун ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг Конституция нормаларига мувофиқлиги.
4. Конституция нормаларининг Республика манфаатларига зид тарзда талқин қилинишига йўл қўйилмаслиги.
Констиуция қоидалари унинг турли моддаларида мустаҳкамланиб энг олий ҳуқуқий – норма сифатида расмийлаштирилган. Шунинг учун конституциянинг ҳар қандай нормани, қоидани ҳаётга татбиқ қилиш, қўллаш, фуқаро ҳаётда, жамият ҳаётида, давлат ҳаётида муҳим аҳамият касб этади. Конституция қоидаларини ҳаётда қўллаш учун эса уларни мазмун-моҳиятини, мақсадини, аниқ билиши зарур. Шундагина Конституция қоидалари тўғри талқин қилиниши, ҳаётда қўлланиши мумкин. Конституция қоидаларини нафақат нотўғри қўллаш, ҳатто унинг нормаларини нотўғри талқин қилиш ҳам Конституцияни бузилишига олиб келиши, мамлакат манфаатига зарар етказиши мумкин. Шунинг учун ҳам Конституциямизнинг 16-моддаси биринчи бандида “Мазкур Конституцияниг бирорта қоидаси Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқ ва манфаатларига зарар етказадиган тарзда талқин этилиши мумкин эмас” – деб ёзиб қўйилган. Юқоридаги маълумотдан кўриш мумкинки Парламент олий ҳокимият органи бўлсада, Қироллик манфаатларига зид иш қилмаслиги ва бу борада акт чиқармаслиги ва уни бундай талқин қилмаслиги лозим. Конституция қоидалари нафақат мамлакат манфаатларига, фуқаролар манфаатига, жамият манфаатига зарар етказадиган тарзда талқин қилинмаслиги керак. Бу Конституциянинг устунлиги принципининг муҳим шартларидан биридир. Маълумот учун7 Ўзбекистон Конституцияси бу бир мустақил мамлакатнинг яъни Ўзбекистоннинг Конституциясидир. Ундаги барча қоидалар мамлакат, фуқаро, жамият манфаатларига мос тарзда қабул қилинган. Шунинг учун шу қоидаларни уларни зарарига, уларга зарар етказадиган даражада талқин қилиш асло мумкин эмас. Шундай ҳол рўй берилса (Конституция қоидалари нотўғри талқин қилинса) бу нарса фақат Конституцияни бузиш, унга зарар етказиш эмас, Ўзбекистонни мустақиллиги, давлат суверенитетига, халқ хоҳиш-иродасига қарши ҳаракат ҳисобланади. 5. Қонун ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг Конституция нормаларига мувофиқлиги. Конституциянинг 16-моддаси иккинчи бандида “Бирорта ҳам қонун ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат Конституция нормалари ва қоидаларига зид келиши мумкин эмас” деб белгилаб қўйилган. Бу Конституциянинг устунлигини таъминловчи муҳим принцип ва амалий чорадир. Бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар нафақат Конституцияга, қонунларга ҳам зид келмаслиги керак. Бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар деганда, Президент фармони, қарори, фармойиши, ҳукумат қарори ва фармойиши, маҳаллий ҳокимият органлари ҳужжатлари, марказий идоралар томонидан қабул қилинадиган ҳужжатлар тушунилади. Конституция ва қонунга норматив-ҳуқуқий ҳужжатларгина эмас, ҳар қандай бошқа ҳужжатлар ҳам зид бўлмаслиги керак. Суд, Прокуратура органларининг қабул қилган ҳужжатлари, жамоат бирлашмалари, нодавлат ташкилотларнинг ҳужжатлари ҳам Конституция ва қонунларга мос бўлиши, уларга зид келмаслиги керак. Суд ҳужжатлари: ҳукм, ажрим, қарорларнинг бекор бўлишининг асосий сабаби уларнинг Конституция ва қонунларга мос келмаслиги, зидлигидир. Давлат ўз фаолиятида таянадиган принциплардан бири адолат бўлса, иккинчиси қонунийликдир. Қонунийлик принципида Конституция ва қонун устуворлиги алоҳида муҳим роль ўйнайди. Бу масалани жамият, фуқаро, давлат ҳаётида муҳимлигини, уни Конституцияда махсус бобда мустаҳкамланганида ҳам кўриш мумкин. Download 0.96 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling