Суверен давлатчилигимиз тарихида конституцияга тузатишлар киритишнинг энг демократик йўли танланди


Download 18.5 Kb.
Sana29.03.2023
Hajmi18.5 Kb.
#1307846
Bog'liq
Оққўрғон суд


Суверен давлатчилигимиз тарихида конституцияга тузатишлар киритишнинг энг демократик йўли танланди


Ўзбекистон Республикаси Конституцияси Ватанимиз мустақиллиги, халқимизнинг тинч-осойишта ҳаёти, фуқароларимиз ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларининг мустаҳкам ҳуқуқий кафолатидир.
Бугунги кунда “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги конституциявий қонунни референдум - умумий овозга қўйилиши ҳуқуқий демократик давлатчилигимиз тарихида илк бор кузатилаётган демократик прогрессив қадамдир. Бу борада турли соҳа мутахассислари асосли мулоҳазалар орқали муносабат билдирмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганидан бугунги кунгача унга тегишли қонунлар асосида бир неча бор тузатиш, қўшимча ва ўзгартишлар киритилган бўлса, ушбу қонунлар парламент томонидан қабул қилинган.
Шу ўринда савол туғилади: нега бу гал парламент “Ўзбекистон Республикаси конституцияси тўғрисида”ги конституциявий қонунни референдум йўли билан қабул қилиш ҳақида қарор қилди? Бу қарор Ўзбекистон Республикаси конституциявий судига киритилди, бунга қандай зарурат бор ёки бундан қандай мақсад кўзланган?
Аввало, “Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонунига мувофиқ, референдум Ўзбекистон Республикасининг қонунларини ва бошқа қарорларни қабул қилиш мақсадида жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари юзасидан фуқароларнинг умумхалқ овоз беришидир.
Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Оққўрғон тумани суди ва туман ИИБ вакиллари ташаббуси билан “Зарафшон” МФЙ аҳолиси билан бўлиб ўтган учрашувда айни шу йўналишда аҳолига тушунтириш берилди. Жиноят ишлари бўйича Оққўрғон тумани суди раиси С.Исақуловнинг таъкидлашича, бугунги кунда жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масаласи, яъни, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 128 та моддадан 155 та моддага, ундаги нормалар 275 тадан 434 тага кўпаяётганлиги, 91 та концептуал ўзгартишларни ўз ичига олган “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги конституциявий қонунни референдум - умумий овозга қўйиш халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи эканлигини амалда намоён этиб, давлатимизнинг асосий қонуни - олий юридик кучга эга норматив-ҳуқуқий ҳужжат муҳокамасининг тўғридан-тўғри халқ ҳукмига ҳавола этилаётганлиги, “инсон-жамият-давлат” деган инсон қадрини юксалтиришга қаратилган тамойилни амалда қўлланаётганини кўрсатади.
Учрашув якунида фуқаролар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоблар олишди.
Download 18.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling