5-Мавзу: Олимнинг ижтимоий масъулияти


(1864-1920) Ҳозирги давр олими


Download 129.5 Kb.
bet4/4
Sana24.02.2023
Hajmi129.5 Kb.
#1227158
1   2   3   4
Bog'liq
5-мавзу (1)

(1864-1920) Ҳозирги давр олими- бу аввало профессионал ва мутаххасис. Кунларнинг бирида ўзининг бутун тақдири кўлѐзманинг мазкур жойидаги мана шу тахминларни у тўғри ѐки нотўғри илгари сураѐтганига боғлиқ эканлиги ҳақида ўйлашга қодир бўлмаган одам фан билан шуғулланмаслиги керак. “Эҳтирос энг муҳим омил- илҳомнинг дастлабки шартидир”.
Хулосалар. Ҳар қандай ижодий фаолият, илмий тадқиқот ишининг натижаси муайян даражада инсон манфаатларини ҳимоя қилиш, инсонга хизмат қилишни кўзда тутиши унинг ижтимоий маданий йўналишини ўзида намоѐн этади.

Бир оилада 6 та Нобель! Мукофот ҳақида айрим мулоҳазалар
Октябрь ойининг дастлабки кунлари бутун дунё илм-фани учун ғоят ҳаяжонли кунлар бўлади, десак асло муболаға бўлмайди. Чунки айнан октябрнинг илк ҳафтасида Швеция ва Норвегияда Нобель мукофоти эгаларининг исм-шарифлари эълон қилинади.
Нобель мукофоти 1901 йилдан буён ҳар йили илм-фанда илғор илмий натижаларни қайд этган, янги илмий кашфиётлар ва муҳим натижаларни берган тадқиқотларни амалга оширган олимларга ҳамда адабиёт ва тинчлик соҳаларига катта ҳисса қўшган шахсларга тақдим этиб келинади. Мукофотнинг швециялик кимёгар ва ихтирочи олим ва йирик тадбиркор бўлган Альфред Нобель (1833–1896) номи билан аталиши кўпчиликка аён. Мукофот унинг васияти бўйича таъсис этилган бўлиб, Нобель ўз васиятида вафотидан кейин ундан қолган мол-мулк ҳисобидан тиббиёт ёки физиология (васиятнинг асл матнига кўра, айнан «ёки», «ва» эмас!), физика, кимё, адабиёт ва тинчлик соҳалари бўйича мукофот жорий этилишини ирода этган эди.
Нобель ўз васиятини 1895 йилнинг 27 ноябрида ёзиб қолдирган бўлиб, у 1896 йилнинг 10 декабрида Италиянинг Сан-Ремо шаҳридаги ўз вилласида вафот этган. Орадан бир ой ўтиб, яъни 1897 йилнинг январида Нобелнинг васияти эълон қилинган ва ундаги марҳумнинг хоҳиш-истаги асосида махсус ҳайъат тузилиб, мукофот қўмитаси ва мукофот фонди таъсис этилган. Унга кўра, Швеция Каролин институти тиббиёт ёки физиология бўйича мукофотга номзодларни аниқлаш ва саралашга масъул этиб белгиланган. Швеция Қироллик фанлар академияси физика ва кимё бўйича мукофот эгаларини аниқлаши, шунингдек, Швеция академияси адабиёт бўйича мукофотга муносиб номзодларни танлаши белгиланган.
Шу ўринда ушбу икки академия бошқа-бошқа ташкилот эканини айтиб ўтиш жоиз. Швеция академияси кўпроқ гуманитар фанлар йўналишида иш олиб борувчи, яъни швед тили ва адабиётига ихтисослашган академиядир. Шу сабабли ҳам адабиёт соҳасидаги Нобель мукофоти қўмитаси ушбу академия қошида фаолият кўрсатади. Швеция Қироллик академияси эса аниқ ва табиий фанларга ихтисослашган ташкилот бўлиб, асосан, физика, математика ва кимё бўйича йирик олимлар ва илмий тадқиқот институтларини ўзида жамлаган.
Нобель мукофотлари орасида биргина тинчлик соҳасидаги мукофот эгалари Швецияда эмас, балки Норвегияда аниқланади. Гап шундаки, 1814 йилдан бошлаб 1905 йилгача Швеция ва Норвегия иттифоқ кўринишидаги якдил давлат бўлган. Улар Швеция–Норвегия унияси номи остида ягона қироллик ҳисобланган. Шунга кўра, мукофот бўйича қўмита энди-энди ташкил қилинган вақтларда ҳали Норвегия мустақил давлат эмасди. Шу сабабли мукофот ҳайъатидагилар орасида, айниқса, васият ижросига масъул адвокатлар ичида норвегияликлар кўп бўлган. Қолаверса, тинчлик бўйича Нобель мукофоти айнан Ослода берилиши кераклигини Альфреднинг ўзи истаган эди.
Анъанага мувофиқ, Нобель мукофоти ўз эгаларига ҳар йили 10 декабрь куни, яъни Альфред Нобель вафот этган санада топширилади. Маросимда Швеция қироли ва қироллик оиласи ҳозир бўлади. Мукофотларни эгаларига қирол шахсан ўз қўли билан топширади. Мукофот Нобель тасвири туширилган тилла медаль ҳамда дипломдан иборат бўлади. Шунингдек, ғолибга тахминан 1 миллион АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофоти ҳам берилади (мукофот қисми швед кронасида белгиланади ва унинг долларга нисбатан курсидан келиб чиқиб, доллардаги қиймати турлича бўлиши мумкин). Агар мукофот эгалари икки ёки уч киши бўлса (кўпи билан уч киши бўлади), қўмита қарорига мувофиқ, пул улар орасида тенг тақсимланиши ёки тенг ярми бир кишига берилиб, қолган ярми икки киши ўртасида чорак қисмдан тақсимланиши ҳам мумкин.
Мукофот, шубҳасиз, илм-фан олами вакиллари учун энг катта орзу ҳисобланади. Ҳар ҳолда Нобелга эришишни орзу қилмаган олим бўлмаса керак… Лекин, биласизми, одатда, айниқса физика, кимё ва тиббиёт сингари соф илмий соҳаларда олимнинг амалга оширган илмий кашфиёти ва унга мукофот берилиши орасида ҳатто бир неча ўн йиллаб вақт ўтиши мумкин. Ва баъзан шундай бўладики, ҳақиқатан ҳам Нобелга арзирли илмий ишлар қилган буюк олимлар мукофотга эришолмай вафот этиб кетади. Хусусан, қанчалик буюк кашфиёт қилган бўлмасин, ҳаммамиз яхши танийдиган кимёгар олим Дмитрий Менделеевга Нобель мукофоти насиб қилмаган. Узунқулоқ гапларга қараганда, у 1905, 1906 ва 1907 йилларда нақ уч марта мукофотга тавсия этилганига қарамай, лекин ҳар сафар номзодини Нобель қўмитасидаги россиялик вакилнинг ўзи рад этган.
Нобель ололмаган бу сингари даҳолар қаторида яна шунингдек, физик олим Арнольд Зоммерфельдни ҳам кўрсатиш мумкин. Зоммерфельд номзоди мукофотга нақ 81 бора тавсия этилган! Лекин негадир у бирор марта ҳам ушбу юксак илмий мукофотга лойиқ топилмаган. Бироқ Арнольд Зоммерфельд ўзи шахсан Нобель ололмаган бўлса-да, лекин у мукофотга сазовор бўлган шогирдлар етиштириш борасида ҳаммадан олдинда туради. Зоммерфельднинг 7 шогирди ушбу нуфузли мукофотни қўлга киритган эди. Хусусан, турли йилларда физика ва кимё йўналишларида Нобелга сазовор бўлган олимлар Макс фон Лауэ, Лайнус Полинг, Волфганг Паули ва Ёзеф Питер Дебай сингари даҳолар айнан Зоммерфельднинг шогирдлари бўлган.
Франциялик бактериолог олим Эмил Ру ҳам 83 бор Нобелга тавсия қилинган. Шунингдек, АҚШлик кимёгар Гильберт Люис 30 бор Нобелга номзод қилиб кўрсатилган. Афсуски, бу буюк олимлар ҳам Нобелсиз ўтиб кетган. Тинчлик соҳасидаги Нобелга эса Маҳатма Гандининг номзоди 5 бор илгари сурилган бўлса-да, Ҳиндистоннинг ушбу буюк фарзанди ҳам Нобелсиз қолиб кетган. Шунингдек, Самуэл Клеменс — Марк Твеннинг номзоди ҳам 9 марта адабиёт бўйича Нобель қўмитасида кўриб чиқилгани маълум. Биламизки, Марк Твен ҳам Нобель ололмаган.
Зоммерфельднинг шунчаки омади юришмаган дейиш мумкин. Чунки у Нильс Бор, Макс Планк ва Альберт Эйнштейн сингари олимлар билан бир замонда яшаган ва таъбир жоиз бўлса, уларнинг соясида қолиб кетган. Лекин кимсан Эйнштейннинг ўзи ҳам Нобелни аранг олган, десам ишонасизми? Ҳа, бу ҳақиқатан ҳам шундай. У 60 мартадан зиёд мукофотга тавсия қилинган, лекин ҳар сафар қўмитадагиларнинг қайсарлиги билан унинг номзоди рад этилаверган. Боз устига, берилганда ҳам, унга Нобель мукофоти ХХ аср физикасининг илмий чўққиси бўлган нисбийлик назарияси учун эмас, балки «қандайдир» фотоэлектр ҳодисасини кашф қилгани учун берилган! Таҳлилчилар, фан тарихчилари ўшанда Нобель қўмитаси Эйнштейнга энди мукофот бермасликнинг иложи қолмаганлигидан мажбуран беришган, деган фикрни кўп таъкидлаган.
Юқорида одатда амалга оширилган илмий кашфиёт ва унинг учун Нобель мукофоти берилиши орасида бир неча ўн йиллар ўтишини айтиб ўтдим. Ҳақиқатан ҳам, масалан, 2019 йилда физика бўйича Нобель мукофотига эришган Диде Келоз ушбу мукофотни 1995 йилда амалга оширган кашфиёти учун олган эди. Бу олинган илмий натижа учун 24 йил деганда мукофот берилган демакдир. Ўша пайтда Келоз 29 ёшли навқирон йигит бўлган. Мукофот олган пайтда эса аллақачон 53 ёшда эди.
Ўзи умуман, барча номинациялар бўйича лауреатларнинг ўртача ёши 59 ёшни ташкил этади. Шу чоққача энг ёш Нобель эгаси Малала Юсуфзай бўлиб, у 17 ёш пайтидаёқ тинчлик соҳасидаги мукофотга лойиқ кўрилган. Илмий соҳада Нобель олганлар ичида энг ёш мукофот эгаси эса физик Уилям Лоуренс Брегг бўлади. У 1915 йилда отаси билан биргаликда рентген нурлари орқали кристаллардаги атомларнинг жойлашувини аниқлаш усулини очгани учун Нобелга лойиқ кўрилган. Ўша пайтда Уилям Брегг 25 ёшда бўлган. Энг кекса ёшида Нобелга эришган олим эса АҚШлик кимёгар Жон Гуденоу ҳисобланади. 1922 йилда — Германияда ҳали Веймар республикаси амалда бўлган пайтда туғилган ушбу олим ҳаммамизнинг телефонларимизни қувватлаб турган литий-ионли батарейкаларни ихтиро қилган мутахассисдир.
У 1980 йилда кобальт оксидига асосланган литий-ион батарейкасини ишлаб чиққан эди ва бу хизмати учун у 2019 йилда Нобелга лойиқ кўрилган! Орадан 39 йил ўтиб ўз илмий иши учун Нобель олган Жон Гуденоу нафақат энг узоқ вақт оралиғида мукофот олган шахс сифатида, балки шу туфайли энг кекса ёшда Нобель олган инсон сифатида ҳам тарихга кирди. Ахир у мукофотни қабул қилиб олган пайтда аллақачон 97 ёшда эди-да! Жон Гуденоу ҳозирда ҳам энг кекса Нобелчи сифатида қолмоқда ва энди ундан бу мақомни ҳали бери ҳеч ким олиб қўя олмаса керак. Қизиғи шундаки, профессор Гуденоу ҳозир ҳам (деярли 100 ёшда!) илмий фаолиятини давом эттирмоқда.
Одатда, илмий йўналишдаги мукофотлар фақат шахсларга берилади. Лекин тинчлик бўйича Нобель мукофоти баъзан аниқ бир шахсга эмас, балки муайян ташкилотларга ҳам берилиши мумкин. Масалан, тинчлик бўйича Нобелни турли йилларда Халқаро Қизил хоч ташкилоти, БМТнинг Қочоқлар масаласи бўйича бошқармаси, Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури, Ядро қуролини тақиқлаш бўйича халқаро ҳаракат, Тунис миллий мулоқот квартети, UNICEF ва ҳоказолар ҳам олган. UNICEF ташкилотига тинчлик бўйича Нобель мукофоти 1965 йилда тақдим қилинган. Ўша пайтда ташкилот директори Генри Лабуас исмли дипломат бўлган. Гарчи Лабуас мукофотни шахсий мукофот сифатида қабул қилиб олмаган бўлса-да, лекин Нобель медали ва дипломи унинг қўлига берилгани факти боис илм-фанда ва, умуман, Нобель мукофотлари тарихида ажойиб бир вазият юзага келган эди.
Гап шундаки, Генри Лабуас Нобель мукофотига икки бор лойиқ кўрилган аёл — Мария Кюрининг куёви эди. Мария Кюрининг эса нафақат ўзи, балки эри Пер Кюри ҳам 1903 йилдаги физика бўйича Нобель мукофоти эгаси ҳисобланади. Кюрилар оиласи шу тариқа 1911 йилда аллақачон учта Нобель мукофотига эга эди ва буни қарангки, уларнинг катта қизи — Ирен Кюри ва куёви Фредерик Жолио ҳам 1935 йилда Нобель мукофотини қўлга киритади. Шу тариқа 1965 йилда Кюриларнинг кичик куёви Лабуас ҳам Нобель олгач, Кюрилар оиласи эришган Нобеллар сони 6 тага етган!
Бир оила олган Нобеллар борасида бу ҳозиргача ҳам рекорд кўрсаткичдир. Лабуас 1965 йилда Нобель мукофоти дипломини қўлида ушлаб турган пайтида унинг турмуш ўртоғи, яъни Кюриларнинг кичик қизи Ева Кюри унга қараб туриб, «бу оилада Нобель олмаган битта мен қолдим, қандай шармандалик» деб ҳазил қилган экан.


1Қаранг: Фейерабенд П. Избранные произведения по методологии науки. – М., 1986. – 333-334-б.

2Қаранг: Мертон Р. Амбивалентность ученого. – М., 1965.

4Қаранг: Гильберт Н., Маклей М. Открывая яµик Пандоры. – М., 1980. – 9-б.

5 Франк Ф. Философия науки. – М., 1964. – 112-б.

6 Вебер М. Избранные произведения. – М., 1990. – 709-711-б.

7Қаранг: Генон Р. Кризис современного мира. – М., 1991. – 80-б.

8 Гудков Л., Дубин Б. Интеллигенция. – М., 1995. – 18-б.


Download 129.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling