1. Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]


Download 316.23 Kb.
bet2/7
Sana19.04.2023
Hajmi316.23 Kb.
#1365486
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
683 31.08.2017

транспорт воситасининг эгаси — автомототранспорт воситасига мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида эгалик қилувчи юридик ёки жисмоний шахс;
автомототранспорт воситаларини вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш — автомототранспорт воситасини вақтинчалик ҳисобга қўйиш, рўйхатдан ўтказиш ҳақида вақтинчалик гувоҳнома ва рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш;
рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиси (кейинги ўринларда — РЎДРБ деб аталади) — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 27 июндаги 131-сон қарори билан тасдиқланган автомототранспорт воситасига уни давлат рўйхатидан ўтказишни ҳисобга олиш учун ҳудудий кодлар ва давлат рақамлари белгиларининг типларига мувофиқ бериладиган махсус рақамли белги;
оширилган тўлов ставкаси бўйича автотранспорт воситалари учун РЎДРБ — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан рўйхати тасдиқланган ва уларни бериш оширилган тўлов ставкалар тўланишини назарда тутувчи I, IA, III ва IIIA типидаги рақамлар комбинациясидаги РЎДРБ;
харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган оширилган тўлов ставкаси бўйича автотранспорт воситалари учун РЎДРБ — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда ЙҲХДХ органларининг рўйхатдан ўтказиш-имтиҳон қилиш бўлинмалари томонидан бериладиган харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган I, IА, III ва IIIА типидаги РЎДРБ;
автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш — автомототранспорт воситасини доимий ҳисобга қўйиш, автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги гувоҳнома ва РЎДРБни бериш;
рўйхатга олиш жойи — автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи ЙҲХДХ органининг жойлашган жойи;
автомототранспорт воситаларини қайта рўйхатдан ўтказиш — тегишли ҳуқуқий асослар мавжуд бўлганда автомототранспорт воситасининг рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;

Download 316.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling