1. Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]


Download 316.23 Kb.
bet1/7
Sana19.04.2023
Hajmi316.23 Kb.
#1365486
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
683 31.08.2017




[ОКОЗ:

1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.11.00 Транспорт воситаларини Давлат рўйхатидан ўтказиш]

[ТСЗ:

1.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 11 июлдаги ПҚ-3127-сон қарорини бажариш юзасидан, Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2017 йилнинг 1 сентябридан бошлаб, жисмоний ва юридик шахсларга автомототранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини шаффоф ва рақобатдошлик асосида оширилган тўлов ставкаси бўйича, «Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси» АЖ (кейинги ўринларда биржа деб аталади) ахборот тизимида аукцион ўтказиш орқали, шунингдек уларнинг буюртманомалари асосида автотранспорт воситалари учун харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкалари бўйича босқичма-босқич бериш ҳақидаги таклифи маъқуллансин.
2. Қуйидагилар:
Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Жисмоний ва юридик шахсларга автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкалари бўйича беришда «Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси» АЖ ахборот тизимида аукцион ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Жисмоний ва юридик шахсларга автотранспорт воситалари учун харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкалари бўйича бериш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Қуйидаги тартиб ўрнатилсин, унга мувофиқ:
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати бўлинмалари, жисмоний ва юридик шахсларга автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини аукцион ўтказиш йўли билан оширилган тўлов ставкалари бўйича беришда, биржа томонидан кўрсатилган хизматлар учун тўловлардан озод қилинади;
автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини аукцион ўтказиш йўли билан оширилган тўлов ставкалари бўйича беришда, тўловдан келиб тушган маблағларнинг 80 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига, 20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг моддий-техник базасини ривожлантириш, ходимларини моддий рағбатлантириш ва бошқа харажатлар Махсус жамғармасига йўналтирилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
жисмоний ва юридик шахсларга автотранспорт воситалари учун харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкалари бўйича бериш ставкалари Ўзбекистон Республикасининг Республика бюджетига тўлиқ ҳажмда ўтказиладиган, базавий ҳисоблаш миқдорининг бир юз эллик баравари миқдорида белгиланади;
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
мазкур банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида кўрсатилмаган, рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш тўлов ставкаларининг тўлиқ ҳажмда Ўзбекистон Республикасининг Республика бюджетига ўтказиладиган суммаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
автотранспорт воситалари учун харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкалари бўйича бериш тартиби Жисмоний ва юридик шахсларга автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкаси бўйича беришда «Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси» АЖ ахборот тизимида аукцион ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-иловаси 1 — 3-тоифаларида кўрсатилган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларига нисбатан қўлланилмайди.
(3-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 ноябрдаги 687-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.11.2020 й., 09/20/687/1469-сон)
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг моддий-техник базасини ривожлантириш, ходимларини моддий рағбатлантириш ва бошқа харажатлар Махсус жамғармаси тўғрисидаги низомни қайта кўриб чиқсин ва янги таҳрирда тасдиқласин;
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда, «Электрон ҳукумат» тизимининг маълумотлар тизими ҳамда марказий маълумотлар базаси билан, маълумотлардан фойдаланиш имконияти тоифаларини сақлаган ҳолда, автомототранспорт воситаларининг рўйхатдан ўтганлик гувоҳномаларини ҳисобга олиш реестрини юритиш бўйича дастурий таъминотни босқичма-босқич интеграциялаштиришнинг янада оширилишини таъминласин;
йўл ҳаракати хавфсизлигининг ҳудудий бошқармалари ҳамда рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмалари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Бош бошқармасини икки ой муддатда, автотранспорт воситалари учун оширилган тўлов ставкалари бўйича аукционга қўйилган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари тўғрисидаги маълумотларни ёритиш учун катта форматдаги интерактив экранлар билан жиҳозласин;
ушбу қарорни бажариш билан боғлиқ бўлган харажатларни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг моддий-техник базасини ривожлантириш, ходимларини моддий рағбатлантириш ва бошқа харажатлар Махсус жамғармаси ҳисобидан амалга оширсин;
Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда, мазкур қарорнинг талабларини автомототранспорт воситалари эгалари ва аҳолига, улар ўртасида тушунтириш ишлари олиб борган ҳолда, шу жумладан телерадиоканалларда видеоролик ҳамда ҳаракатланувчи сатрларни ташкил этиш йўли билан етказсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда, ушбу қарорга мувофиқ автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш мониторингининг мунтазам олиб борилишини таъминласин, зарурат бўлганда, тегишли ўзгартиришлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
6. «Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси» АЖ 2017 йилнинг 1 сентябригача бўлган муддатда:
автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари билан оширилган тўлов ставкалари бўйича, ўз маблағлари ҳисобидан, шаффоф ва рақобатдошлик асосида аукцион ўтказишнинг онлайн режимидаги махсус электрон ахборот-савдо тизимини ишлаб чиқсин ва жорий қилсин;
Интернет жаҳон ахборот тармоғи барча фойдаланувчиларининг эркин фойдаланишлари учун мазкур тизимнинг узлуксиз ишлашини таъминласин;
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Бош бошқармаси билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги давлат Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати ҳудудий органларининг рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмалари ходимларига шахсий кабинетлар очсин ва уларнинг биржанинг маълумотлар тизимидаги ишига қисқа муддатли профессионал ўқитилишини ташкил этсин;
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда манфаатдор жисмоний ва юридик шахсларни автотранспорт воситалари учун оширилган тўлов ставкалари бўйича аукционга қўйилган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари тўғрисида, ахборот веб-сайти, мамлакат ҳудудлари обуначиларига SMS-хабарлар ҳамда уяли алоқа мессенджерлари хабарларини юбориш орқали хабардор қилиш тизимини ишлаб чиқсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги биржа билан электрон ўзаро ҳамкорлик ҳисобига оширилган тўлов ставкалари бўйича автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари учун тўловлар келиб тушиш жараёни бўйича онлайн тарзида доимий равишда назоратни таъминласин.
8. «Ўзбектелеком» АК ўз маблағлари ҳисобидан, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати ҳудудий органлари рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмалари ва биржанинг ҳудудий филиаллари ўртасида оптик толали тармоқ линиялар алоқаси ўтказишни таъминласин.
9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда автотранспорт воситаси конструкциясининг ва (ёки) унинг қисмининг йўл ҳаракати хавфсизлиги ва автотранспорт воситасини қайта жиҳозлаш талабларига мувофиқлиги тўғрисида гувоҳномалар бериш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун киритсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
11. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси молия вазири Б.А. Хўжаев ва Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири А.А. Азизов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 31 август,
683-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 августдаги 683-сон қарорига
1-ИЛОВА
Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом транспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (кейинги ўринларда ДЙҲХХ деб аталади) органларида транспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

Download 316.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling