1. Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
Download 316.23 Kb.
|
683 31.08.2017
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тошкент шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда
НАРХЛАРИ
* РЎДРБ — рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари ** БҲМ — базавий ҳисоблаш миқдори. (2а-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 ноябрдаги 687-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.11.2020 й., 09/20/687/1469-сон) Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 августдаги 683-сон қарорига 3-ИЛОВА Жисмоний ва юридик шахсларга автотранспорт воситалари учун харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкалари бўйича бериш тартиби тўғрисида НИЗОМ 1. Ушбу Низом жисмоний ва юридик шахсларга автотранспорт воситалари учун харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкаси бўйича бериш тартибини белгилайди. 2. «Харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган оширилган тўлов ставкаси бўйича автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиси» деганда, транспорт воситаси эгасининг буюртманомаси асосида ҳарф ва рақамлар комбинациясини танлаш имконияти берилган ҳолда, транспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) пайтида рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгисининг ҳудудий коди ва турига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 27 июндаги 131-сон қарори асосида бериладиган алоҳида рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиси тушунилади. 3. Автотранспорт воситалари учун оширилган тўлов ставкалари бўйича харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари (кейинги ўринларда РЎДРБ деб аталади) бериладиган транспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади. Олдинги таҳрирга қаранг. Автотранспорт воситалари учун оширилган тўлов ставкаси бўйича жисмоний ва юридик шахсларга харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган давлат рўйхатидан ўтказиш рақами белгиларини бериш учун тўлов ставкаси, Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига тўлиқ ҳажмда ўтказиладиган, базавий ҳисоблаш миқдорининг бир юз эллик баравари миқдорида белгиланади. (3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 апрелдаги 183-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.04.2021 й., 09/21/183/0283-сон) 4. Жисмоний ва юридик шахсларга автотранспорт воситалари учун оширилган тўлов ставкаси бўйича харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган давлат рўйхатидан ўтказиш рақами белгиларини бериш ушбу Низомга иловадаги схема бўйича амалга оширилади. 5. Оширилган тўлов ставкалари бўйича харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган РЎДРБларни олиш учун транспорт воситаларининг эгалари доимий прописка қилинган жойидаги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати ҳудудий органларининг рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмаларига (кейинги ўринларда ҳудудий ЙҲХДХ органлари деб аталади) ҳарф ва рақамлар комбинациясини кўрсатган ҳолда белгиланган тартибда ариза билан мурожаат қилади. 6. Ариза олинган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида ҳудудий ЙҲХДХ органлари томонидан кўриб чиқилади. 7. Ҳудудий ЙҲХДХ органи бир иш куни мобайнида шунга ўхшаш оширилган тўлов ставкалари бўйича харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган РЎДРБлар бўйича аризанинг мавжудлигини текширади ва текширув якуни бўйича ариза берилган оширилган тўлов ставкаси бўйича харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган РЎДРБнинг бронь қилинганлиги тўғрисида аризачини хабардор қилади. Бунда ҳудудий ЙҲХДХ органлари томонидан бронь қилинган оширилган тўлов ставкаси бўйича харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган РЎДРБлар уч иш куни мобайнида аризачида сақланади. 8. Аризачига оширилган тўлов ставкаси бўйича харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган РЎДРБ бронь қилинганлиги тўғрисида хабар берилгандан сўнг, аризачи уч иш куни мобайнида оширилган тўлов ставкаси бўйича харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган РЎДРБни бериш учун ушбу Низомнинг 3-банди иккинчи хатбошида кўрсатилган тўлиқ тўлов суммасини тўлаши ва аризани қабул қилган ЙҲХДХ органига квитанцияни тақдим этиши шарт. 9. Оширилган тўлов ставкаси бўйича харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган РЎДРБни берганлик учун тўлиқ тўлов суммаси тўлангандан сўнг, тегишли ҳудудий ЙҲХДХ органи бир ой мобайнида аризачига оширилган тўлов ставкаси бўйича харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган РЎДРБ берилишини таъминлайди. 10. Ариза берувчи харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган оширилган тўлов ставкаси билан РЎДРБ берилгунгача автотранспорт воситасини унинг вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш давлат рақами билан бошқариши мумкин. Харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган оширилган ставка бўйича РЎДРБ берилгунгача автотранспорт воситасини вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш автотранспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади. Харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган оширилган ставка бўйича РЎДРБ берилгунгача автотранспорт воситасини вақтинчалик рўйхатдан ўтказишда илгари берилган (илгари фойдаланишда бўлган) РЎДРБ берилади автотранспорт воситаси эгасидан ёки унинг вакилидан илгари берилган (илгари фойдаланилган) РЎДРБни бериш учун тўлов ундирилмайди. Жисмоний ва юридик шахсларга автотранспорт воситалари учун харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкалари бўйича бериш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА Жисмоний ва юридик шахсларга автотранспорт воситалари учун харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкалари бўйича бериш СХЕМАСИ Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 августдаги 683-сон қарорига 4-ИЛОВА Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари рўйхати 1. Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг ҳисобини олиб бориш, миллий давлат рақами белгиларини бериш ва уларни алмаштириш ишларини тартибга солиш ҳақида» 1997 йил 26 майдаги 256-сон қарори. 2. Вазирлар Маҳкамасининг «Лизинг хизматларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 26 апрелдаги 199-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 4-сон, 42-модда) илованинг II бўлими. 3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2004 йил 29 апрелдаги 203-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 4-сон, 43-модда) илованинг 5-банди. 4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситаларини сотиб олиш, улардан фойдаланиш ва уларни бошқа шахсга беришни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2006 йил 7 мартдаги 38-сон қарори)» 2006 йил 12 майдаги 83-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 5-сон, 29-модда) илованинг 2-банди. 5. Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг ҳисобини олиб бориш, миллий давлат рақами белгиларини бериш ва уларни алмаштириш қоидаларига ўзгартириш киритиш ҳақида (Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 27 июндаги 131-сон қарори)» 2007 йил 18 сентябрдаги 196-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2007 й., 37-38-сон, 387-модда). 6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 декабрдаги ПФ-4161-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1251-сон ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг ташкилий тузилмасини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1252-сон қарорлари)» 2010 йил 24 мартдаги 52-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 3-сон, 12-модда) 1-илованинг 12-банди. 7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 6 декабрдаги 345-сон қарори)» 2013 йил 28 январдаги 20-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 1-сон, 5-модда) илованинг 1-банди. 8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида («Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сон Қонуни)» 2014 йил 3 мартдаги 45-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 3-сон, 16-модда) 1-илованинг 8-банди. (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 36-сон, 951-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2017 й., 09/17/960/0355-сон; 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон, 25.10.2018 й., 09/18/859/2096-сон, 25.10.2018 й., 09/18/863/2098-сон, 11.08.2019 й., 09/19/661/3571-сон, 16.10.2019 й., 09/19/876/3927-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 08.05.2020 й., 09/20/273/0552-сон, 05.06.2020 й., 09/20/350/0718-сон, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон, 05.11.2020 й., 09/20/687/1469-сон; 06.04.2021 й., 09/21/183/0283-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.07.2021 й., 09/21/464/0710-сон, 28.07.2021 й., 09/21/465/0714-сон, 12.08.2021 й., 09/21/513/0787-сон; 21.02.2022 й., 09/22/78/0151-сон, 04.04.2022 й., 07/22/190/0268-сон, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 07.12.2022 й., 09/22/687/1073-сон) Download 316.23 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling