Суд-психологик экспертиза қачон ва кимлар томонидан белгиланади. Режа
Download 76.5 Kb.
|
15.yuridik
Суд-психологик экспертиза қачон ва кимлар томонидан белгиланади. РЕЖА 1.Экспертиза предмети, ваколати ва экспертиза олдига қўйиладиган масалалар. 2. Суд- психологик экспертизанинг моҳияти мақсади ва вазифалар 3. Экспертиза тушунчаси ва унинг вазифаси. 4. Эксперт хулосасининг баҳоланиши. Суд-психологик экспертизасининг асосий вазифаси — гувоҳ, айбланувчи, ҳамда жабрланувчиларнинг ўзига хос психик фао-лияти бўйича ҳақиқатни аникдаш имкониятини бериш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган янги далилларни махсус психологик бшгамлар асосида олишдан иборатдир. Суд-психологик экспертизасининг вазйфаси тушунчасидан келиб чиққан ҳолда, унинг умумий предмети тариқасида махсус психологик текширишлар йўли билан синалувчиларнинг барча психологик хусусиятларини аниқлаш жараёни қабул қилинди. Эксперт психологик текширувларнинг обьекти — инсон пси-хикасидир. Суд-психологик экспертизаси муаммоларига мурожаат қилган кўпчилик муаллифларнинг фикрича, суд-психологик экспертизаси факат зарур ҳоллардагина психик жиҳатдан соғлом киши-ларга нисбатангина ўтказилиши мумкин ва шарт, яыга суд-психологик экспертизасига юборилаётган айбланувчи, жабр-ланувчи, гувохлар-нинг психик соғлиги (саломатлиги) ҳуқуқни муҳофаза қилиш органининг вакилларида савол тўғдирмаган ё'ки суд-психиатрик экспертизасининг хулосаси билан тасдиқланган ҳолатларда ўтказилади1. Шундай қилиб, суд-психологик экспертизаси ўзининг текши-риш предмети ва объектига эга бўлиб, ўзида эксперт текширувларнинг мустақил турини акс эттиради ва шунинг учун ҳам у бошқа ҳеч қандай экспертиза билан алмаштирилиши мумкин эмас. Суд-психологик экспертизаси эксперт ваколатининг мазмуни-ни ҳар бирига суд-психологик экспертизасининг аниқ тури тўгри келган эксперт психологик изланишларнинг аниқ предметларини кўрсатиш орқали очиб бериш мумкин: Шу вазиятлардан келиб чиққан ҳолда суд-психологик экспертизасининг ваколатига биринчи ўринда: 1. Психик касаллик билан боглиқ бўлмаган психик ривож-ланишда орқада қолиш аломатларига эга бўлмаган вояга етмаган айибланувчи ўз ҳаракатларининг аҳамиятларини бутунлай англай олиши ва у қандай миқдорда шу ҳаракатларини бошка-риши имконияти тўғрисидаги саволни аниқлаш; 2. Ёш хусусиятларнинг психик ривожланиш ҳолига ва индивидуал психологик хусусиятларга кўра психик соғлом гувоҳ ва жабрланувчиларнинг иши учун муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳолатларни тўгри таҳлил этиш ва улар ҳақида оқилона кўрсатма бериш қобилиятини белгилаш; 3. Жиноят содир бўлган вақтда субьектда аффект ва одам онгига ва ҳаракатига катта таьсир кўрсатиш имкониятига эга бўлган нопотологик эмоционал ҳолларнинг борлиги ёки йўклигини аниқлаш диагностикаси: 4. Номусга тегиш жиноятлари бўйича ўтаетган психик соғлом жабрланувчиларни уларнинг устидан қилинаётган ҳаракатларининг характерини ва аҳамиятини тушуниш қобилиятини белгилаш; 5. Инсонда маьлум бир вазиятда психик холатларнинг (пари-шон-хотирлик, довдираш, ориентировкани йўқотиш) пайдо бўли-ши имкониятини ва уларни авиацияда, темир йўл ва автомобил транспортида, ишлаб чиқаришда, автоматлаштирилган система-даги ишда профессионал функцияларни бошқариш сифатида таьсирининг экспертиза баҳосини белгилаш; 6. Субьектнинг хулқ-атворига катта таьсир кўрсатиш қоби-лиятига эга бўлган индивидуал психологик хусусиятларининг диагностикаси; 7. Одамнинг хулқ-атворини характерлашни мустаҳкамлашга йўналтирувчи мотивларни белгилаш ва шахсий хусусиятлари ҳаракатининг мотивини аниқлаш: 8. Ўлган одамда ўлимидан олдинги даврда ўзини-ўзи ўлдириш учун қулай шароит яратиб берувчи психик ҳолат ва бу ҳолатни келтириб чиқарувчи сабабларнинг бор ёки йўқлигини белгилаш. Юқорида кўрсатилган суд-психологик экспертизаси эксперт ваколатининг чегаралари албатта умумий психология ва амалий психология соҳаларининг ривожланиши ҳисобига ҳамда эксперт психологик изланишларда олиб борилган тадқиқотлардан олинган маълумотларни анализ ва синтез қилиб, таҳлил этиб тажрибаларни йиғиш натижасида кенгайди Яққол кўриниб. турибдики, суд-психологик ва жамланган психологик-психиатрик экспертизаларнинг ўтказилиши амалиё-тининг кенгайиши уларнинг мазмуни ва кейинги ривожланиш йўлларини англанилишини аниқлашга шароит яратиб беради. Суд экспертизасинииг ҳар қандай турининг ривожланиши унинг предмети ва эксперт ваколатини янада чуқурроқ тушунилшпга олиб келади. Download 76.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling