мавзу. Транспортнинг ҳуқуқий ва меьёрий асослари к.ўқ. Кенжаева Б.О. Режа: - Транспортда бошқаришнинг ҳуқуқий асослари.
- Транспортда ташиш шартномаси тушунчаси ва уларининг турлари.
- Ташиш шартномасининг ҳуқуқий асослари.
- Юк ташиш шартномаси тушунчаси
- Таянч иборалар: бошқаришнинг ҳуқуқий асослари, ташиш шартномаси тушунчаси ва уларининг турлари, ташиш шартномасининг ҳуқуқий асослари, ташиш шартномаси тушунчаси.
- 1. Транспортда бошқаришнинг ҳуқуқий асослари. Режали иқтисодиётдан бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида Ўзбекистон транспортини бошқариш вазифалари ва методлари ўзгармоқда.
- Ҳозирги пайтда темир йўл транспортини бошқариш «Ўзбекистон темир йўллари» Давлат акциядорлик темир йўл компанияси (ДАТК) томонидан, авиацияда ташишда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» компанияси, автомобиль транспортида эса – Ўзбекистон Автомобиль транспорти Агентлиги томонидан амалга оширилмокда.
«Ўзбекистон темир йўллари» - ДАТК темир йўл транспортида давлат сиёсатини ўтказиш, шунингдек темир йўлларнинг, темир йўл транспортининг бошқа корхона ва муассасаларнинг, шу жумладан темир йўллар таркибига кирувчиларнинг ташиш жараёнини ташкил қилиш ва таъминлаш соҳасидаги хўжалик фаолиятини Ўзбекистон қонунларига мувофиқ тартибга солиш зиммасига юклатилган компаниядир.
- Темир йўл транспортида ташиш жараёнини бошқариш марказлаштирилган ҳолда бажарилади ва ДАТКнинг мутлақ ваколатига киради.
- ДАТК транспортнинг бошқа турлари, масалан, автотранспорт ва ҳ.к. манфаатларига тааллуқли бўлган масалаларда ўз фаолиятини мувофиқлаштиради.
ДАТК, қуйидаги жуда муҳим функцияларни бажаради: - Ташиш ишлари нормативини ва уларни бажармаганлик учун жавобгарликни белгилайди, ташиш жараёнини тезкор бошқаришни ташкил қилади;
- Темир йўлдан фойдаланиш, ташиш жараёни билан боғлиқ техник воситаларга хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш билан боғлиқ норматив ҳужжатларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
- Ўзбекистон темир йўллари бўйлаб йўловчи, багаж ва юк ташиш қоидаларини ишлаб чиқади;
- Ташиш жараёни билан боғлиқ транспорт ва бошқа техник воситаларнинг ҳаракатланиши ва уларнинг ишлатилиши хавфсизлигининг аҳволини назорат қилади, ҳаракатланиш хавфсизлигининг бузилиши
- сабабларини аниқлайди, темир йўл транспортида аварияларнинг ва экологик ҳалокатнинг олдини олиш бўйича чоратадбирларни амалга оширади, табиий офатлар, темир йўл транспортида фавқулодда вазиятлар, ҳалокатлар ва авариялар оқибатларини тугатиш бўйича ишни ташкил қилишда белгиланган тартибда катнашади;
- Фуқаролар (жисмоний шахслар) ва юридик шахслар учун мажбурий бўлган ҳаракатдаги таркибда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминловчи ортиш ва юкни маҳкамлашнинг техник шароитларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
- Синовларни ўтказиш, шунингдек темир йўл транспорти ходимларининг темир йўлни техник эксплуатация қилиш қоидаларини ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни билишини текшириш тартибини, умумий фойдаланиладиган йўлларда локомотивни, ўзи юрар темир йўл машинасини ва олиб қўйилмайдиган турдаги темир йўл транспортини бошқаришни синовдан ўтказиш ва бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома бериш тартибини, локомотив машинистларига класс (малака) бериш тартибини ва бошқаларни белгилайди;
- Темир йўл транспортида йўловчи, юк, юк-багаж ва багаж ташиш соҳасида тариф сиёсатини юритади, темир йўл бошлиқлари, темир йўл транспортининг бошқа корхона ва ташкилотлари раҳбарлари билан меҳнат шартномалари (контрактлар) тузади, темир йўллар таркибига кирувчи корхона ва муассасалар раҳбарлари билан меҳнат шартномалари (контрактлар) тузиш тартибини белгилайди;
- Иш вақти ва дам олиш вақти режимини, иши бевосита поездлар ҳаракати билан боғлиқ бўлган темир йўл транспорти ходимларининг алоҳида тоифалари меҳнат шароитини белгилайди, темир йўл уставини, шунингдек темир йўл транспорти бошқа корхоналари ҳамда муассасаларининг уставлари ва қоидаларини тасдиқлайди, темир йўл таркибига кирадиган корхоналар ва муассасалар низомини тасдиқлаш тартибини белгилайди;
- Идорага қарашли корхона ва ташкилотларга бириктирилган мулкнинг тармоқ реестрини ўрнатилган тартибда олиб боради, асосий фондларни темир йўл транспорти корхоналари ҳамда муассасаларига балансдан балансга беғараз ўтказиш масалаларини ҳал этади, мулкни хўжалик тасарруфига беришни ҳамда темир йўл транспорти корхона ва тармоқ реестрини ўрнатилган тартибда олиб боради, асосий фондларни темир йўл транспорти корхоналари ҳамда муассасаларига балансдан балансга беғараз ўтказиш масалаларини ҳал этади, мулкни хўжалик тасарруфига беришни ҳамда темир йўл транспорти корхона ва тармоқ реестрини ўрнатилган тартибда олиб боради, транспортнинг бошқа турлари билан ўзаро муносабатлар борасида таклифлар тайёрлайди;
- Темир йўл транспортида табиатни муҳофаза қилиш ишларини олиб боришни ташкил қилади;
- Бошқа функцияларни бажаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |