Мавзу. Транспортда хизмат кўрсатишнинг ҳуқуқий ва меьёрий асослари


Download 95.41 Kb.
bet4/5
Sana28.01.2023
Hajmi95.41 Kb.
#1136800
1   2   3   4   5
Bog'liq
1- Тр тиз хук меь асос

Юкни қабул қилиб олувчи

  • – ташиш бўйича мажбуриятнинг алоҳида субъекти – ташиш шартномаси унинг фойдасига тузиладиган учинчи шахс бўлиб чиқади. Юкни қабул килувчининг юк ташиш бўйича ҳуқуқий муносабатларда учинчи шахс сифатида иштирок этиши унинг фойдасига шартнома тузаётган юк жўнатувчининг хатти­ҳаракатига хам, юкни қабул қилиб олувчининг юк жўнатувчи билан етказиб бериш шартномасини ёки бошқа фуқаронинг ҳуқуқий шартномани тузаётганда ифодалаган хохиш­иродасига хам асосланган бўлади.

Транспорт жараёни уч қисмга бўлинади:

1. Биринчи қисм – ташиш шартномаси билан юзага келган муносабатлар;

2. Иккинчиси – ташувчи билан юкни қабул қилиб олувчи – учинчи шахс ўртасида юзага келадиган мажбурият муносабатларидир.

  • 3. Юкнинг қабул қилиб олувчи манзилига жўнатилиши, белгиланган пунктга етиб бориши ёки етказиб бериш муддати ўтиб кетиши ташувчи билан юкни қабул қилиб олувчи – учинчи шахс ўртасида мажбурият муносабатларини юзага келтирадиган юридик фактлардир
  • Агар юк жўнатувчи ва юкни қабул қилиб олувчи бир хил ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларга эга бўлган холлардагина қонуний бўлади. Бироқ транспорт уставларида белгиланган нормалар томонлар – юк жўнатувчи ва юкни қабул қилиб олувчи – шартномадан келиб чиқадиган ҳамда мустақил хусусиятга эга бўлган турли ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга эканликларидан далолат беради (масалан, юк жўнатувчи юкни ташишга тайёрлаши – тараланган ҳолатда кўрсатиши, йўл ҳақини тўлаши шарт; юкни қабул қилиб олувчи уз номига келган юкни қабул қилиб олиши, олиб кетиши, уни қабул қилиш тартибини бажариши шарт).
  • Ундан ташқари, юк жўнатувчи ва юкни қабул қилиб олувчи ташувчи олдида ҳар хил жавобгарликка эгадирлар (масалан, юк жўнатувчи – транспорт воситларидан фойдаланмаганлиги учун ва х.к.; юкни қабул қилиб олувчи – юкни вақтида тушириб олмагани, транспорт воситалари бекор туриб қолгани учун жавобгардир), бу юк жўнатувчи ва юкни қабул қилиб олувчи ташиш шартномасида бир томон эмасликларини тасдиқлашда муҳимдир.

Download 95.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling