Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг
Download 36.36 Kb.
|
KAzsular Fuqarolik
- Bu sahifa navigatsiya:
- Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.
Икки қўшни ўртасида хўжалик ўртасидан тортилган ёғоч чегарада А. ўз томонида кўп йиллик терак дарахти экканди. Қўшни фуқаро В. эътироз билдирмади. Орадан йигирма йиллар ўтди. А. уйни фуқаро С.га сотди. Фуқаро С. бирор йил ўтиб, теракни йиқитиб, В. билан қўшни томонга уй қуриш мақсадида девор ости пойдеворни кўтара бошлади. Ва айтдики, чегара айнан терак дарахти тугаган жойда бошланади, деб. Тарафлардан бири айни шу чоқ масала судга тегишли – “судлашамиз” деди, иккинчиси, “йўқ, бу масала маҳалла доирасида, одоб-ахлоқ доирасида (одат ҳуқуқи нормаси демоқчи), шунинг-чун маҳалла фуқаролар йиғинига мурожаат қиламиз”, деди. Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг. Фуқаро Н. узоқ йиллар бадалида қўшни ховлига “эгалик қилиб келган”и маълум бўлди. Адвокатлардан бирига учрашганида, ҳақиқатан у ўзи билмаган ҳолатда 187-модда тартибида (Эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат) м[СПиТ: 1.Мулк ҳуқуқи. Ашёвий ҳуқуқлар / Эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат] улкдор бўлмаса-да, лекин қўшни ҳовлига ўттиз йил давомида ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилиб келганлиги, бинобарин, ушбу мол-мулкка шу заҳотиёқ мулк ҳуқуқини олиши мумкинлигини тушунтирди. Нотариус ҳузурига борган вақт 2015 йилнинг 15 майи эди. Нотариус Н.ни обдон тинглагач, “жуда ҳам тўғри, сиз бу масалада ҳақсиз. Фақат Фуқаролик кодексининг 4-моддасига кўра, “Фуқаролик қонун ҳужжатлари орқага қайтиш кучига эга эмас ва улар амалга киритилганидан кейин вужудга келган муносабатларга нисбатан қўлланилиши”ни билдирди. Бу дегани мурожаат қилингандан (2015 йил 15 майдан) 15 йил ўтишини, яъни бу ҳолатда 2030 йилнинг 16 майида тўлиқ ушбу муддат ўтишини, шундан сўнггина мулк ҳуқуқини тасдиқлаши мумкинлигини билдирди. Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг. Икки қўшни ўртасида маиший низо келиб чиқди: А. нинг ўз ҳудудидаги улкан дарахти сояси қўшниси В.нинг зироатига (деҳқончилигига) зарар етказди. Бу ҳолат юзасидан А. ўзини мутлақо эркин ва хотиржам тутди. “Бу менинг мулким, демак, у дахлсиз”, “хусусий ишимга ўзгаларнинг ўзбошимчалик билан аралашишига йўл қўймайман”, бинобарин, “ҳуқуқларим тўсқинликсиз амалга оширилишини истайман”, дея изоҳ берди. Download 36.36 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling