Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг


Ушбу муаммоли вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг?


Download 36.36 Kb.
bet5/15
Sana31.10.2023
Hajmi36.36 Kb.
#1735503
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
KAzsular Fuqarolik

Ушбу муаммоли вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг?


14. Тошкент шаҳрининг марказий кўчаларидан бирида жойлашган дўкон автотураргоҳ қуриш, асфальтлаш ва текислаш юзасидан пудрат шартномасини тузди. Ушбу шартнома матнида умумий сўзлар кўп қўлланилган бўлиб, “у жойни текислаш, бошқа жойни асфальтлаш” каби сўзлардан фойдаланилган. Шартномада шунингдек иш тегишли сифатда бажарилган ҳолларда тўлов амалга оширилиши, ҳисоб-китоблар пудратчи томонидан тақдим қилинган бажарилган ишларни қабул қилиш – топшириш далолатномаси асосида амалга оширилиши назарда тутилди.
Шартнома юзасидан бажарилган ишлар далолатномаси бўлиб, унда “пудратчи муайян ҳажмдаги ишларни бажарганлиги, бажарилган ишларнинг умумий қиймати 300 миллион сўм эканлиги, шундан 200 миллион сўм тўланиши” назарда тутилган. Бажарилган ишларнинг қолган қисми яъни, 100 миллион сўм маблағ агар тротуар ва йўлаклар қониқарли аҳволда бўлса у ҳолда бир йил ўтгандан сўнггина Буюртмачи тўлаши назарда тутилди.
Ҳисоб-китоб далолатномасида пудратчи томонидан 200 миллион сўм олгани, 100 миллион сўм келгусида тўланиши ҳақида ёзувлар мавжуд.
Пудратчи 200 миллион сўм олгандан сўнг қиш-ёз мавсуми ўтди. Автотураргоҳ эса яроқсиз ҳолатга келди яъни, асфальт чўкди, ер қисмида чуқурлар пайдо бўлди ва ҳ.к. Буюртмачи пудратчини қидириб топиб, эътирозларини билдирмоқчи бўлди. Бироқ, пудратчини топа олмади ва автотураргоҳ аҳволи юзасидан пудратчи иштирокисиз далолатнома тузилди.
Орадан уч йил муддат ўтгандан сўнг пудратчи келди ва 100 миллион сўм қарздорликни ундириш ҳақида судга даъво ариза тақдим қилди. Бунга нисбатан буюртмачи эътироз билдириб, пудратчи томонидан бир йил мобайнида 100 миллион сўмлик ишлар топширилмаганлиги ва ушбу муддат мобайнида яширин камчиликлар аниқланганлигини маълум қилди.
Ишни судда кўриш жараёнида судья ҳолатга нисбатан баҳо бериб, далолатномада амалда бажарилган ишлар кўрсатилганлиги, у баҳоланганлиги ҳамда пудратчи томонидан амалда 300 миллион сўмлик ишлар бажарилганлиги, бажарилган ишларнинг тўлиқ ҳажми қабул қилинганлиги ва шу боисдан буюртмачи яна 100 миллион сўм қарздорликни пудратчига тўлаши лозимлигини, агарда бажарилган ишлар сифати ёқмаса у ҳолда пудратчи билан алоҳида даъво аризаси асосида баҳслашиши мумкинлигини кўрсатди.

Download 36.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling