4-мавзу. Хўжалик жамиятлари фаолиятининг мулкий асослари


Download 14.53 Kb.
Sana20.06.2023
Hajmi14.53 Kb.
#1634168
Bog'liq
4-мавзу казуслар


4-мавзу. Хўжалик жамиятлари фаолиятининг мулкий асослари

1. “Paris” МЧЖ қуйидаги таъсисчилар томонидан таъсис этишга келишилди:


Ўзбекистон Республикаси фуқароси А.Азимов – 43%;
Ўзбекистон Республикаси фуқароси С.Садиков – 15%;
Норезидент юридик шахс “REST” LLC (Буюк Британия) – 42%.
Таъсис йиғилиши Тошкент шаҳрида бўлиб ўтди, йиғилиш қарори имзоланди.
Жамиятни давлат рўйхатидан ўтказиш учун таъсис хужжатлри рўйхатга олувчи органга топширилди.
Орадан икки ой вақт ўтиб, МЧЖ тадбиркорлик фолиятидаги муваффақиятсизлик сабабли иштирокчи “REST” LLC ўз улушини ўз шўъба жамияти корхонаси бўлган SELL LLC га ўтказишини маълум қилди. Жамиятнинг қолган иштирокчилари эса улушни олишга имтиёзли ҳуқуқи борлигини, “REST” LLC ўз улушини аввал уларга таклиф этиши лозимлигини айтишди. “REST” LLC эса бунга эътироз билдириб. У улушини сотмаётганини, балки ўтказаётганини, улуш унга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлиб истаганича тасарруф қилишини айтди.
Шундай қилиб, “REST” LLC ўз улушини SELL LLC га ўтказилишини давлат рўйхтидан ўтказиш учун уставга ўзгартириш киритиш ва янги таҳрирда қабул қилиш учун иштирокчилар умумий йиғилиши чақирди. Иштирокчилар улуш ўтказилиши бўйича уставга ўзгартиришларни тасдиқлашдан бош тортишди.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.

2. “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ қабул қилинган Кузатув кенгашининг қарори асосида “Гарант” АЖ 2015 йил январ ойида 90 дона жойлаштирилган оддий акцияларни сотиб олди. Сотиб олинган акцияларнинг номинал қиймати жамият устав фондининг 10%ини ташкил қилган. Жамият акцияларни инвесторга сотишни мўлжаллаган, бироқ инвестор молиявий аҳволи ёмонлашганлиги туфайли акцияларни сотиб олишдан бош тортган. Жамият бошқарувининг акцияларни сотиш тўғрисидаги таклифига на акциядорлар, на ходимлар ўз муносабатини билдирмаган. Шунинг учун ҳам Кузатув кенгаши 2016 йил 20 февралда акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиб, кун тартибига устав капиталини камайтириш тўғрисидаги масалани киритган. Акциядорлар умумий йиғилиши Кузатув кенгаши таклифини қўллаб-қувватлаб, сотиб олинган акциялар номинал қийматига устав капиталини камайтириш учун овоз берди.


Ўзбекистон Республикасидаги мавжуд қонунчилик хужжатлари асосида таҳлил қилинг.
3. Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш ваколатига эга давлат органи “Анимация” АЖ томонидан чиқарилган қўшимча қимматли қоғозларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида судга даъво ариза билан мурожаат қилди.
Суд томонидан акциялар чиқаришни рўйхатдан ўтказишга тақдим этилган ҳужжатларда қуйидаги нотўғри маълумотлар бўлган: рўйхатдан ўтказиш учун берилган ариза тегишли ваколатга эга бўлмаган шахс томонидан имзоланган; қўшимча акцияларни жойлаштириш бўйича акциядорларнинг йиғилиши ўтказилган сана билан йиғилиш баённомасидаги сана бир-бирига мос эмас. Жавобгар эмиссия қилиш пайтида акция эгаларини чалғишга олиб келинмаганини таъкидлаб, кўрсатиб ўтилган қонун бузилишлар акциялар чиқарилишини ҳақиқий эмас деб топишга асос бўлиши мумкин эмас.
Ўзбекистон Республикасидаги мавжуд қонунчилик хужжатлари асосида таҳлил қилинг.

4. МЧЖ “АРК” АЖ “Сервис”га нисбатан, АЖ “Сервис”га акция тўлови тартибида МЧЖ “ЗАР” (АЖ “Сервис” таъсисчиси) томонидан киритилган кўчар мол-мулкни талаб қилиб, виндикацион даъво билан чиқди. Даъвогар ўз важини қуйидагича асослади, яъни АЖ “Сервис” акциядорларининг умумий йиғилиши томонидан МЧЖ “ЗАР” акциядорлик жамиятидан чиқиш ва ўзига тегишли бўлган акциядорлик жамиятининг устав капиталидаги улушини МЧЖ “АРК”га ўтказиш тўғрисидаги аризаси қондирилган. Қабул қилинган қарор барча акциядорлар томонидан бир овоздан қабул қилинган ва суд тартибида низолашилмаган. Биринчи инстанция суди даъвони қондирди. Суд қарорига рози бўлмаган АЖ “Сервис” апелляция шикояти берди.


Ўзбекистон Республикасидаги мавжуд қонунчилик хужжатлари асосида таҳлил қилинг.

5. “Оламгир” АЖ жамиятнинг акциялар номинал қийматини ошириш йўли билан устав фондини 20 фоизга кўпайтириш тўғрисида кузатув кенгаши аъзоларининг кўпчилик овози билан қарор қабул қилинди. Аммо бу қарордан норози бўлган имтиёзли акциялар эгалари, ушбу масала жамият умумий йиғилишида барча акциядорлар иштирокида, шу жумладан имтиёзли акциядорлар овоз бериш ҳуқуқи асосида ҳал қилиниши лозимлигини қайд этишди. Ушбу қарорни бекор қилиш учун имтиёзли акциялар эгаси судга даъво аризаси билан мурожаат қилишди.


Ўзбекистон Республикасидаги мавжуд қонунчилик хужжатлари асосида таҳлил қилинг.

6. 2015 йил 11 май куни “Фарангиз” АЖ ўз акцияларини хусусий жойлаштириш йўли билан ёпиқ обуна ўтказди. 8 кун давом этган обуна жараёнида АЖнинг акциядорларига ўзларининг имтиёзли ҳуқуқларидан фойдаланиш имконияти берилди. Натижада АЖнинг 40 нафар акциядорлари ушбу ҳуқуқдан фойдаланишиб акцияларни сотиб олишди. Қолган акциялар эса 14 нафар олдиндан белгиланган доирадаги шахслар томонидан сотиб олинди ва барчаси акциядорлар реестрида рўйхатга олинди.


2015 йил октябрда АЖнинг 20та акциядорлари ушбу обуна ноқонуний эканлиги ва уларнинг ҳуқуқлари бузилганлиги тўғрисида судга шикоят қилишди.
Ўзбекистон Республикасидаги мавжуд қонунчилик хужжатлари асосида таҳлил қилинг.
Download 14.53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling