Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.
26. Фуқаро Сиддиқов поезднинг плацкарт учун ажратилган вагонига чипта сотиб олган, бироқ унинг ўрнини худди шу ўриндиқга чиптаси бўлган бошқа йўловчи Саматов эгаллаган эди. Фуқаро Сиддиқов поезд кондукторидан ўз ўрнини фуқаро Саматовнинг бўшатиб қўйиши ёки бошқасини беришни сўради. Поезд кондуктори фуқаро Сиддиқовга поезднинг купе вагони учун ажратилган жойга ўтишни, чипта нархидаги фарқни тўлашни таклиф қилди. Фуқаро Сиддиқов поезднинг купе вагонига ўтди, лекин чипта нархидаги фарқни тўлашдан бош тортди.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.
27. Фуқаро Собиров фуқаро Ниёзов билан олди сотди шартномасини тузиб, ўз зиммасига қурилиш материалларини сотиб олиш мажбуриятини олди. Қурилиш материаллари сотиб олингандан кейин, Ниёзов материаллар юқори нархларда сотиб олинганини важ қилиб, материалларни қабул қилишдан ва уларнинг нархини фуқаро Собировга тўлашдан бош тортган.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.
28. “West” савдо компанияси “Rich” маъсулияти чекланган жамиятига (МЧЖ) келишилган нархда манго мевасини сотиб олиш илтимоси билан мурожаат қилди. “Rich” МЧЖ шартномани бажаришни ўз филиалларига топширди. Бироқ ҳосил ёмон бўлгани сабабли келишилган нархда манго сотиб олишнинг имкони бўлмади. “Rich” МЧЖ филиаллари мангони қимматроқ нархда сотиб олдилар. “West” савдо компанияси мангони келишилган нархда тўлашдан бош тортди ва “Rich” МЧЖга манго нархини шартномада кўрсатилган нархдан келиб чиқиб тўлаб берди.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.
Олди-сотди шартномасининг алоҳида турлари.
29. “Wood” МЧЖ “Log” ёғоч ишлаб чиқариш саноати корхонаси билан ёғоч етказиб бериш бўйича шартнома тузди. МЧЖ ёғочнинг тўлиқ қийматини ёғоч саноати корхонаси ҳисобига ўтказди. Лекин ёғоч МЧЖга ўз вақтида етказиб берилди. МЧЖ ёғоч саноати корхонасига ўтказилган маблағларни қайтариш, ўзининг маблағларидан фойдаланганлик учун фоизларни ҳамда МЧЖга етказилган зарарни қоплаш учун пеня тўлаш тўғрисида даъво аризаси билан судга мурожаат қилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |