Нотариус тўғри йўл тутдими? Мажбуриятнинг бекор қилинишига нима асос бўлади? Мажбуриятнинг бекор бўлиши унинг ўзгаришидан нима билан фарқ қилади?
23. А.исмли шахс билан Д.исмли шахс ўртасида олди-сотди шартномаси январь ойида тузилди.Натижада товар харидор Д.га май ойида топширилди. Мана шу вақт оралиғида товарнинг баҳоси 20 фоизга қимматлашди. Бинобарин, бундай ҳолда бирламчи баҳо ва охирги баҳо ўртасидаги нисбат қандай ҳисобга олинади?
А.исмли сотувчига товарни топшириш мажбуриятини кечиктириб юборгани учун қандай шартнома буйича жавобгарлик белгиланади?Товарнинг баҳоси қандай тўланади?
Шартнома тузилгандан кейин баҳони ўзгартиришга йўл қўйиладими ёки ўзгартиришга йўл қўйилмайдими?
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг?
Олди-сотди шартномаси.
24. “Building Emirates” аксиядорлик жамияти (АЖ) якка тадбиркор Солиҳов билан “Velocity Engine” маъсулияти чекланган жамият (МЧЖ) ўртасида тузилган олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида даъво аризаси билан судга мурожаат қилди. Ўз даъво аризасида “Building Emirates” АЖ (даъвогар) бинони якка тадбиркор Солиҳовга сотганлигини кўрсатган, якка тадбиркор Солиҳов эса бинонинг баҳосини тўламасдан ва мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказмасдан бинони “Velocity Engine” МЧЖга қайта сотган. Бино учун тўловни олгач, якка тадбиркор Солиҳов ғойиб бўлган. Суд “Building Emirates” АЖ даъвосини рад этди.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.
25. Яқин атрофда уй қураётган қўшнилар фуқаро Каримов ва фуқаро Пўлатовлар қурилиш материаллари сотиб олиш ва етказиб беришда бир-бирларига ёрдам беришга келишиб олишди. Фуқаро Каримов ғишт, фуқаро Пўлатов эса ёғоч сотиб олиб, етказиб беришни ваъда қилишган. Қурилиш материалларининг нархи бўйича уларни алмаштириш эквивалент эди. Лекин, ғиштларни етказиб бериш ёғочларни етказиб беришдан сезиларли даражада қимматроқ бўлиб чиқди. Шу сабабли фуқаро Каримов фуқаро Пўлатовдан бу харажатларни қоплашни талаб қилди. Фуқаро Пўлатов эса бу талабни рад этди.
Do'stlaringiz bilan baham: |