Нима деб ўйлайсиз: икки қўшни ўртасида фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари вужудга келганми? Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.
Туркиялик инвестор Тошкент туманида чорвачиликни ривожлантириш, шу орқали даромад топиш мақсадида туман иқтисодиётига яхшигина ҳажмда инвестиция ётқизди – сармоя олиб кирди. Инвестор етти йиллар давомида жуда фаол ишлади. Вақт ўтиб, миллий солиқ қонунчилигида унинг ҳолатини ёмонлаштиришга олиб келадиган ўзгартириш киритилди. Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.
Фуқаро М.Муҳаммадалиев “Муҳаммад Али” тахаллуси билан бирмунча вақт ижод қилиб – шеър ёзиб юрди. Ижод намуналарини тўйларда, халқ сайилларида ўзи айтарди-ю, бироқ ишларини бирон-бир вақтли матбуотда нашр эттирмасди. Вақтлар ўтди – мутлақо бошқа шахс ўзини “Муҳаммад Али” деб эълон қилиб, худди ўша шеърларга “меники” дея, имзо чекиб, матбуотда эълон қила бошлади.
Савол: тахаллус нима? Фуқаро қачон ва қай тартибда тахаллусдан фойдаланиши мумкин? Ушбу ҳолатда фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари вужудга келганми? Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.
6. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш тўғрисида «Фозилов» деҳқон хўжалиги билан «Таъминот» қайта ишлаб чиқарувчи хусусий корхонаси ўртасида шартнома имзоланди. Шартномага мувофиқ «Фозилов» деҳқон хўжалиги келишилган миқдордаги помидорларни тайёрлаши билан «Таъминот» хусусий корхонаси тайёрлаб қўйилган махсулотни ўзининг транспорт воситасида олиб кетиши керак бўлган. Бироқ маҳсулот ўз вақтида олиб кетилмаганлии сабабли маҳсулот қайта ишлашга яроқсиз холга келди.
Шартнома мажбуриятлари тегишли равишда бажарилмаганлиги учун қарздор жавобгарликка тортиладими? Масала қандай хал этилади?
7. «Замин» номли хусусий корхона қурилиш ишлари бўйича бошқа бир ташкилот билан пудрат шартномасини имзоладилар. Иш жараёнида «Замин» корхонасини иш фаолияти шаҳар ҳокимиятининг қарорига мувофиқ тўхтатилди. Бунинг натижасида «Замин» корхонаси ўз зиммасига олган қурилиш пудрати шартномасини бажара олмай қолди.
Шаҳар ҳокимиятининг қарори мажбуриятни бекор бўлишига сабаб бўла оладими? «Замин» корхонаси кўрган зарарини қоплай оладими? Қайси вазиятларда қарздорнинг мажбуриятлари қайта тикланади?
8. Фуқаро Қодировдан Мақсудов 1000000 сўм миқдорида 15 кунлик муддат ичида қайтариш шарти билан қарз олди. Умумий қоида бўйича Қодиров Мақсудовга шартномани ёзма равишда ифодалаб қўйишларини таклиф қилди. Шу ондаёқ Мақсудов: “эй, дўстим, сен нима деб ўйлаяпсан, мен айтилган кундаёқ пулни қўлингга тутқазаман”, деб оғзаки розилигини олди ва тарафлар бунга ўзаро келишгандек бўлдилар. Белгиланган кун ўтди, амма пулдан дарак бўлмади. Қодиров Мақсудовдан пулни талаб қилганида, у бунга эътиборсизлик билан қаради. Қодиров ушбу масала юзасидан судга мурожаат қилди. Суд терговида Мақсудов шартнома тузилаётганида оғзаки келишишга Қодировнинг ўзи рози бўлганлигини хаспўшлашга уринди.
Иш бўйича фикрингиз қандай? Сукут сақлаш акцепт бўла оладими? Шартноманинг ёзма шакли унинг оғзаки шаклидан қандай афзалликларга эга? Агар келишув ёзма шаклда ифодаланганда жараён қандай кечарди?
9. Паркент туманида бошланғич нархи 6. 000. 000 сўм бўлган кўчмас мулк очиқ аукционга қўйилиб, унда 10 дан ортиқ иштирокчилар қатнашдилар. Сотилиш нархи 24. 000. 000 сўмда тўхтади. Ғолиб билан аукцион ташкилотчиси ўртасида шартнома кучига эга бўлган баённома имзоланди. Бироз муддат ўтгандан сўнг, янги мулкдор судга мурожаат этиб, охирги сумма сотилган объектнинг ҳақиқий ҳолатидан анча “йироқ“ эканлиги, соҳадан бехабар иштирокчиларнинг қатнашуви туфайли нарх “фантастик” суръатда кўтарилганлиги, яна айрим субъектив ҳолатларни асос қилиб, аукцион натижаларини бекор қилиб, уни ҳақиқий эмас деб топишни сўради.
Do'stlaringiz bilan baham: |